Дайруз Зурда оддий фуқаролар улкан тўловлар тўламоқда

475
0
A man reacts amid debris after what activists said were explosive barrels thrown by forces loyal to Syria's President Bashar al-Assad in Al-Shaar neighbourhood of Aleppo April 27, 2014. REUTERS/Hosam Katan (SYRIA - Tags: POLITICS CONFLICT TPX IMAGES OF THE DAY) - RTR3MTUG

Исломий юртлар ҳукмдорлари қонхўр билан музокара столида ўтирган бир пайтда Дайруз Зурда оддий фуқаролар улкан тўловлар тўламоқда

Дайруз Зур шаҳридаги маҳаллий манбаларга кўра, рус ҳарбий учоқлари айни шаҳардан қочиб чиққан фуқароларни ташувчи қайиқлар устидан кластерли бомбалар ташлаган… Олти марта ўтказилган айни ҳаво ҳужуми оқибатида элликдан зиёд инсон нобуд бўлган, юзлаби жароҳатланган, уларнинг аксари аёллар ва болалардир.

Тирик қолиш имконияти, ҳатто тинимсиз ҳаво ҳужумларидан қочишга мажбур бўлган бу оддий фуқароларга ҳам насиб қилмади… улардан шу даражада кўп инсон ҳалок бўлдики, ҳалигача уларнинг сони қанчалиги аниқланмади, чунки ҳамон харобалар остида қолиб кетиб, йўқолганларни санашнинг имкони йўқлиги боис уларнинг сони яна ошиши мумкин. Шаҳар фаолларига кўра, ўтган кунларнинг ўзида мингдан зиёд ҳаво ҳужуми содир этилган ва уларда кластерли бомбалар, фосфор бомбалар, портловчи бомбалар, шунингдек, баллистик ракеталар қўлланган.

2011 йил март ойидан бери Сурия адолатсиз уруш ва шиддатли жанглар гирдобида. Бу уруш аҳолининг ярмидан зиёдини юртни ташлаб чиқишга мажбур қилди. Беш миллиондан зиёд суриялик ташқарига қочиб чиқди, ичкарида олти миллион қочқин лагерларга кўчирилди. Ҳозирги асрда энг катта офат ўлароқ кўрилаётган Сурия бўҳрони сабабли турли минтақалардаги эркаклар, аёллар ва болалар шундай азоб-уқубатлар чекмоқдаларки, буни таърифлашга тил ожиз. Айниқса, шафқатсиз Баас режими, ўз зулмига қарши кўтарилган қўзғолонни издан чиқариш ва тириклайин кўмиш учун ўзининг ҳарбий машинасидан, сиёсий ва жанговар иттифоқчиларидан фойдаланди, ҳатто бутун халқаро коалиция Шом заминида вазиятни илгарги аҳволига қайтариш йўлида Исломга қарши уруш олиб борди.

АҚШ ҳам узоқ вақтдан бери қўзғолон жангини тўхтатишга оид сулҳ ва битимлар каби турли услуб ва воситалар билан Шом аҳлини тиз чўктиришга ҳаракат қилиб келди. Бу қўзғолон жангини тўхтатиш 2016 йил 30 декабрда ўша пайтда Анқарада тўпланган раҳбарлар битими ортидан бошланган бўлиб, бу битим қонхўр режим ва унинг иттифоқчиларига татбиқ қилинмади. Зотан, Суриядаги жанговар ҳодисалар оқимини кузатаётганларнинг айтишича, қирғин ҳам, ажратиб ўтирмай ёппасига бомбардимон қилиш ҳам ҳануз давом этмоқда, давом этганда ҳам булар «терроризм»га қарши кураш қарори ўз ичига олмаган минтақаларда давом этмоқда.

Мана, кўриб қўйинг, хориждаги мухолафат «Женева-1»дан «Женева-8»га қадар, «Остона-1»дан «Остона-6»га қадар йиғинларга тинмай қатнашмоқда. Унинг баёнотларида АҚШнинг Сурияни ҳарбий жиҳатдан босиб олиш режаси ва сўнгги ечимни татбиқ қилишни бошлагани тасдиқланмоқда. Бу режа деэскалация-хавфсиз ҳудудларга, хусусан, Идлибга халқаро тинчликпарвар кучларни киритиш масаласи ўрганилиши орқали амалга оширилади. Америка ўзининг мана шундай мустамлакачилик ниятларини рўёбга чиқариш учун янада қутуриб, минтақаларга ҳужумларни кучайтирди, оддий инсонлар билан юрт инфраструктурасини нишонга олди, қирғин кетидан қирғинни давом эттирди… Халқаро Қизил Хоч Комитетига кўра, яқин кунлардан бери Сурияда содир этилаётган ҳужумлар Ҳалаб мағлубиятидан кейинги ҳужумлар ичида энг даҳшатлиси ҳисобланади.

Исломий юртлар ҳукмдорларига қаранг, Ислом душманларига лаганбардорлик қилишяпти: Саудлар оиласи суриялик болалар қотили билан қотилнинг қароргоҳида келажак борасидаги қарашларни чизиб, тантанали учрашувда ўзаро ҳамкорлик имзоламоқда!! Покистон ҳукмдорига қаранг, у Россия билан ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда, ваҳоланки, Россия ўзининг сув ости кемалари ва самолётларидан мусулмонлар устига бомба ёғдириб, уларни уй-жойлари билан қўшиб вайрон этмоқда!! Ҳукмдорларнинг бундан бошқа қанча-қанча шармандали позициялари борки, даҳшатдан илонлар пўст ташлайди. Чунки бутун дунё болаларимиз таналарининг чор атрофга сочилишини кўриб, оналар фарёдини эшитиб турибди. Ҳатто исломий юртлар ҳукмдорларининг қоралаш ва норозилик билдиришлари ҳам эскирди, чунки кофир Ғарбга бўлган малайликлари рекорд даражасига етди.

Бу малайлик, бу баёнотлар шу даражада яққолки, Америка ва иттифоқчиларининг мустамлакачилик мақсадлари очилиб бўлди… Бироқ уларнинг мусулмонларга қарши барча жиноятлари омад келтирмади, аксинча, мусулмонларнинг кўзи очилиб, Исломларига янада кучлироқ инонишларига сабаб бўлди. Мусулмонлар бугун ким Америка ва иттифоқчиларига қўл чўзса, у Исломнинг ҳокимиятга келиши йўлига, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик барпо этилиши йўлига тўғоноқ бўлаётганига аниқ ишонмоқдалар.

Биз мусулмонларга шуни эслатмоқчимизки, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик барпо бўлишига – Аллоҳнинг изни ила – яқин қолди. Зеро, у Аллоҳ Таолонинг ваъдаси, Росули Aнинг башоратларидир.

 وَلا يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا سَبَقُوا إِنَّهُمْ لا يُعْجِزُونَ 

«Кофир бўлган кимсалар устун келдик, деб ҳисобламасинлар, улар ожиз қила олмайдилар. (Албатта, улар Аллоҳдан қилмишларига яраша жазо олурлар)» [Анфол 59]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here