Хитой Тожикистон ерларини эгалламоқда

948
0

Хитой ҳукуматининг гўёки Тожикистонда абадий қоладигандек ҳатти ҳаракатлари кўпчиликнинг хавотирларига сабаб бўлмоқда. У ерда фаолият юритаётган Хитой фирмалари иш ўринларида маҳаллий халқлардан кўра, хитойликларни ишлатишни афзал билишади. Тожикистонга миллионларча доллар сармоя ётқизган Хитой ҳукумати минглаган гектар ерларни ҳам ўзлаштириб олганлиги айтилмоқда.

Ўрта Осиё давлатлари билан стротегик ҳамкорликни йўлга қўйиб, миллиардлаган доллар сармоя ётқизиш ҳуқуқини қўлга киритган Хитой ҳукумати мантақада яхши ўрнашиш учун жиддий харакатга киришган кўринади. Хитой Ўрта Осиё давлатлари орасида энг кўп сармояни Тожикистонга ётқизган.

Шуни айтиш мумкинки, Хитой деҳқонлари Тожикистоннинг Мургаб, Хатлон, Қумсангир ва Боҳтар вилоятларидаги икки минг гектар ер майдонини ҳам қўлга киритишган. Улар ўз ватанларида бўлгани каби бутун имкониятлардан фойдаланиб турли маҳсулот етиштириб чиқармоқда. Тожикистондаги қишлоқ аҳолиси эса иложсизликдан бошқа жойларга кўчиб кетишга ёки ерларини эгаллаб олган хитойликларнинг қўлларида ишлашга мажбур.

 Тожикистондаги энг катта ширкатлардан бири “Зарафшон” Тожик-Хитой олтин маъданчилик ширкатида 1500 ишчининг исён кўрсатиши ҳам айни сабабларга бориб тақалади. Хитойлик ишчиларга маҳаллий ишчиларга қараганда 15 ёки 20 баробар кўпроқ маош берилиши ишчилар орасида норозилик келиб чиқишига сабаб бўлди.

“Зарафшон” Тожик-Хитой олтин маъданчилик ширкати учун 2013 йилнинг ўзида 60 миллион сармоя ажратилди. Фақатгина сармоя ётқизиш билан кифояланмаган Хитой Тожикистонда бир қанча стротегик санаот муассаларини ва минглаган гектарлик қишлоқ хўжалиги майдонларини ҳам қўлга киритган.

Туркистон:

Хитой Ўрта Осиё ерларига азалдан кўз тикиб келган. Аввал СССР сўнг Россия қўл остида, унинг химояси остида бўлган бу юртлар, хозирда Россияни халқаро сиёсатдаги таъсири заифлашиб бораётганидан, Хитойни амалда босқинчилик харакатларга йўл очила бошланди.

Халқаро сиёсат, буюк давлатларни заиф давлатлар устидан боқинчилик қилишлари учун халқаро қонун ва хуқуқ нормаларини муносиб равишда, чалғитувчи услублар ва хар хил резолюциялар шаклида қонунийлаштирган. Бу қонунни, куфр олами жам бўлиб, Фаластин ерларини Исроил номи билан яхудий сионистларига олиб беришда қўлланишган. Улар Фаластин ерларини узоқ муддатларга ижарага олиш, инвестиция олиб кириш ва ипотека кредитлари бериш шарти билан қўшма корхоналар тузиш каби хозирда бизларнинг юртларимизда хам ўта катта кулфатлар олиб келаётган услубларни қўллашган.

Хитойнинг юқоридаги харакатлари, Россиянинг қўл остидаги юртларни босиб олиш учун харакат бошлаш деб бахо берса бўладиган амалиётлар деса бўлади. У АҚШнинг Россияни халқаро сиёсатдаги мавқеъйини пасайтириш, балки умуман парчалаб аграр давлатга айлантириб юбориш мақсадида олиб бораётган, оламий кенг тармоқли харакатларидаги лоиханинг бир тармоғига айланиб бораяпти. АҚШ Хитойнинг иқтисодий кризисга қараб бораётган холатидан фойдаланиб, уни Россияга мустамлака юртларга қараб, босқинчилик юришлар қилишга ундамоқда. Яқинда Хитой давлати, Қозоғистонда бўлиб ўтган ШОС ташкилотининг навбатдаги йиғинида, ташкилот ичида молиявий жамғарма ташкил қилишни ва унинг молиявий таъминотини деярли ўз зиммасига олиши мумкинлигини таклиф этди. У Ўрта Осиё юртлари учун Хитой томонидан қўйилаётган хўрак бўлиб, уларни хозирги иқтисодий заиф холатларида қизиқтирмай қўймайди.

Юқоридаги Тожикистон томонидан сотиб юборилаётган ерлар хам, И Рахмоннинг ўз режимини сақлаб қолиш мақсадида, революциялар уюштириш учун қулай бўлган иқтисодий тахчиллик холатини вақтинча бўлса хам яшириб туриш имконини пайдо қилиш учун сарфлайди. Рахмон хам худди Каримов каби ўз халқи ичида золим деб ном олди. У хам мусулмонларга зулм қилишда Каримовдан деярли қолишмасликка харакат қилаяпти. Юрт ободончилигига улкан сармоялар сарфлашида хам унга тенглашиш мақсади яққол сезилади. Хитойга ер сотиб, ундан тушадиган маблағларнинг деярли хаммаси, Россияда қулдек хизмат қилаётган қашшоқ халқнинг манфаати учун эмас, балки уларни чалғитиш учун хозирда кераксиз бўлган баланд иморатлар қуриш учун сарфланади. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here