Россияда Қирғизистон ҳайдовчилик гувоҳномалари тақиқланиши мумкин

607
0

Россияда Қирғизистон ҳайдовчилик гувоҳномалари тақиқланиши мумкин

 Россияда Қирғизистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари бўйича машина бошқаришни тақиқловчи қонун лойиҳаси Давлат думасига киритилди. Россия Либерал-демократик партиясидан вице-спикер Игор Лебедев шундай ташаббус билан чиқди.

 “26 октябрь куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Октябрь инқилоби кунини Тарих ва аждодлар хотираси кунига ўзгартириш ҳақидаги фармонни имзолади. Уни нишонлаш чоғида 1916 йилдаги Россия империясига қарши қўзғолон ҳодисалари шарафланади. Бизнинг фикрча, Қирғизистоннинг бундай нодўстона қадами туфайли аввал қабул қилинган баъзи қарорларни қайта кўриб кўриш зарурати пайдо бўлди. Хусусан, тадбиркорлик ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш чоғида миллий ҳамда халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари асосида транспорт воситаларини бошқаришга қўйилган тақиқ ҳам шулар жумласидан”, – дея тушунтириш берди  Игор Лебедев.

 Россия президенти Владимир Путин июль ойида Қирғизистон фуқароларига РФда транспортда, Россия ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда ишлашни рухсат берувчи қонунни имзолаган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here