Валиаҳд шахзода: Саудияда радикал Исломга чек қўямиз!

890
0

Валиаҳд шахзода: Саудияда радикал Исломга чек қўямиз!

Саудия Арабистонининг Валиаҳд Шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Саудия ҳукумати радикал Исломий фикрларни дарҳол йўқ қилиб, 1979 йилдан аввал бўлгани каби “мўътадил Ислом”га қайтишини билдирди. Салмон бу ҳақида пойтахт Риёдда 60 давлатдан 2500 киши иштирок этган “инвестиция келажаги” форумида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Мамлакатда аёлларнинг машина ҳайдашига рухсат берилиши каби сўнги пайтларда юзага келган ўзгаришлар сабаблари ҳақида берилган саволга ибн Салмон “Саудия 1979 йилдан олдин бундай эмас эди. Бир қанча сабабларга кўра 1979 йилдан сўнг Саудия Арабистони ва бутун минтақада уйғониш лойиҳаси тарқалди”, деб жавоб берди. Салмоннинг таъкидлашича, у “Зарарли”, деб тасвирлаган ғоялар 1979 йилнинг бошларида “диний уйғониш” лойиҳаси доирасида Саудия Арабистонига кириб кела бошлаган.

Саудия Арабистонидаги ёшларнинг 70 фоизи 30 ёшгача бўлганлигини ва ҳаётининг қолган 30 йилини радикал ғоялар билан шуғулланиб йўқотмасликларини билдирган Салмон Саудия сўнгги даврда аниқ қадамлар ташлаганлигини ва яқин орада радикализмни йўқ қилишини қўшимча қилди.

“Урф-одат ва анъаналаримизни акс эттирган бағрикенг динимизга амал қилиб ҳаёт кечиришни истаймиз. Дунё билан бирга яшаб, мамлакатимизнинг ва жаҳоннинг ривожига ҳисса қўшишни истаймиз”. “Биз аввалда бўлгани каби бутун дунёга, анъаналарга, халқларга ва динларга очиқ бўлган мўътадил Исломга қайтмоқдамиз”, деди Шаҳзода.

Саудия Арабистонида яқинда бир қатор қарорлар қабул қилиниб, биринчи марта давлатга оид маданият канали орқали концерт қўйилган эди.

Туркистон:

Куфр олами мусулмонларни ҳақиқий Исломдан чалғитиш мақсадида “экстремистик Ислом”, “радикал Ислом”, “мўътадил Ислом”, “анъанавий Ислом” каби атамалар билан Исломни ўзлари истаган шаклга солмоқчи бўляпти. Бу билан ҳаёт ишларини бошқаришга оид сиёсий низоми ҳамда ахлоқий, ижтимоий ва иқтисодий муолажалари билан оламдаги бошқа ҳар қандай низомдан мумтоз бўлган ҳақиқий Исломни йўқ қилиб, унинг ўрнини бошқарувдан узоқлаштирилган, Ғарбга мойил “чала Ислом” билан тўдиришмоқчи бўлишяпти. Ғарбнинг асосий дарди Исломнинг бошқарув низоми сифатидаги фикратини мусулмонлар онгидан узоқлаштиришдир. Яъни Исломни Ғарб сақофатига, ҳаёт ҳақидаги тасаввурларига ва яшаш тарзига мослаштиришга уриниш ҳамда Ғарбнинг демократия, динлар ўртасидаги суҳбат каби лойиҳаларини мусулмонларга тиқиштиришдир. Чунки аслида ҳеч қандай “экстремистик Ислом”, “радикал Ислом”, “мўътадил Ислом”, “анъанавий Ислом”  деган нарсанинг ўзи йўқ, фақат Роббул оламин нозил қилган Исломгина бор холос.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here