Атамбаев: ЕОИИдан умид қилиш керак эмас

656
0

Атамбаев: ЕОИИдан умид қилиш керак эмас

 Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига улкан умидлар билан қараганди, деди Алмазбек Атамбаев 12 мамлакат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимида.

  “Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги охирги воқеалар биз ЕОИИдан жуда кўп нарсани умид қилиб юборганимизни кўрсатди. Албатта, бунга қарамасдан энди келажакда ҳам қардош Россия стратегик ҳамкор ва ишончли иттифоқчи бўлиб қолади. Лекин агар бу фақат бир кишининг, ҳаттоки у буюк бўлганида ҳам унинггина хоҳишига боғлиқ бўладиган бўлса, унда иттифоқ ишончли бўлмайди”,- деди Атамбаев.

 Атамбаев ҳукуматга муқобил бозорлар – Ўзбекистон ва Хитойни топиш бўйича топшириқ бермоқчи эканлигини айтди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга эса юкларни Россияга темир йўл орқали жўнатишни ва вагонларни пломбалашни маслаҳат берди.

 Туркистон:

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлишидан олдин Қирғизистонни ҳудди шундай оқибат кутиб тургани аниқ эди. Бироқ Қирғизистон ҳукумати мамлакатни Евроосиё иқтисодий иттифоқига олиб киришида ҳам, Россия томонидан тайёрланган йўл харитасини тасдиқлашда ҳам халқ фикрини инобатга олмади. Йўл харитасини ҳукуматдаги саноқли амалдорлардан бошқа ҳеч ким, ҳатто депутатлар ҳам кўришмаган бўлсада, йўл харитаси тасдиқдан ўтди ва Қирғизистон ЕОИИ аъзо бўлди.

Халқнинг хоҳиш-истагига қарши бориб, мамлакатни ЕОИИга олиб кирган мамлакат раҳбарияти бу қадам муваффақият келтириши, Иттифоққа киргандан сўнг Россия ва Қозоғистон билан савдо ҳажми кескин ортишини ваъда қилган эди. Амалда эса, мутлақо акси бўлиб чиққанлигини вақт кўрсатиб турибди.

 Мамлакатнинг ЕОИИга аъзо бўлиб кириши ўзининг салбий оқибатларини кўрсатишда кечикмади. Иттифоққа аъзо бўлишдан ҳеч қанча вақт ўтмай ўн минглаб одамларни иш билан таъминлаган “Дордой”, “Қорасув” бозорлари деярли инқироз ёқасига келиб қолди. Қирғизистон иқтисодини асоси бўлган реэкспортни камайиб кетиши натижасида эса давлат бюджетидаги камомад йилдан-йилга ошиб боряпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here