Новиков: Чегарадаги вазият савдони яширинча чеклаш

666
0

Новиков: Чегарадаги вазият савдони яширинча чеклаш

 Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артём Новиков Қозоғистон билан чегарадан ўтишнинг мураккаблашганини “савдони яширинча чеклаш” деб атади. Унинг айтишича, вазирлик чегарадаги муаммони ҳал қилишда ёрдам сўраб Европа иқтисодий комиссиясига Қозоғистон устидан арзнома берган.

 Новиков 27 октябрдаги матбуот-анжуманда Қирғизистон-Қозоғистон чегараси орқали товарлар тўсиқларсиз ўтиши масаласи қачон ҳал бўлишини билмаслигини айтди.

 “Биз бундай вазиятга биринчи марта дуч келмоқдамиз. Бу ерда “савдони яширинча чеклаш” атамасини қўллаш ўринлидир”,- деб айтди вазир.

 Новиков Европа иқтисодий комиссияси Қирғизистон арзномасини кўриб чиқиш санасини ҳали белгиламаганини қўшимча қилган.

 “Вазият тартибга солинишига умид қиламиз. Агар муаммо ҳал қилинмаса, унда Евроосиё иқтисодий иттифоқидан чиқиш масаласи сиёсий даражада қабул қилинади”,- деб айтган Новиков.

 Вазирнинг айтишича, юк ташувчилар чегарадаги вазият сабабли катта зиён кўрмоқдалар.

Туркистон: 

Новиков Қозоқ – Қирғиз чегарасидаги муаммоларга фақат “иқтисодий манфаат талашиш” тўқнашуви кўринишини бермоқчи бўляпти. Аслида бу муаммо инсонлараро муомилаларга алоқадор масала эканлиги жиҳатидан ва икки президентнинг шахсий келишмовчиликлари сабабли фуқоролар манфаатларига атайин зарар етказилаётгани жиҳатидан ҳамда халқаро сиёсий кучларга шикоят қилинаётгани жиҳатидан сиёсий муаммо деб баҳоланади. Яъни, сиёсий муаммо иқтисодий босим бериш орқали амалга ошириляпти.

Евроосиё иттифоқи ўзига аъзо бўлган бу икки давлат ўртасидаги муаммони ечиб бера олмади. Чунки бу икки давлат ўртасидаги муаммо эмас. Балки бу икки президент ўртасидаги шахсий келишмовчиликдан келиб чиққан админстратив босим бериш амалиётидир. Шунинг учун Россия Евроосиё иттифоқи номидан бу муаммонинг ечимини бартараф эта олмайди. Муаммонинг ечими Назарбаевнинг халқаро сиёсатдаги обрўйига боғлиқ бўлиб, Қозоқ ва Қирғиз фуқоролари унинг ман-мансираган шахсиятининг қурбонига айланиб қолди.

Қирғизистон президенти эса, қуруқ ва расмиятчилик устига қурилган мулозаматлардан таъсирланиб, ўзини халқаро сиёсий майдондаги ўрнини нотўғри белгилаб олди. У шахсий мулозаматлар фақат расмиятчилик эканини, ҳақиқий сиёсий вазн эса ортида турган давлатининг куч қудрати ва оламий стротегик аҳамиятига боғлиқ эканини унитиб қўйди. Негаки халқаро сиёсат ва оламий система фақат манфаат устига қурилган. Путин сингари йирик давлатлар раҳбарларининг шахсий мулозамати фақат расмиятчиликдир, холос.

Энди Қирғизистон кечагина ўзи танқид қилиб туран Ғарб халқаро системасига муроожаат қилиб, Қозоғистоннинг босимидан шикоят қиляпти. Бу эса Россия билан Қирғизистон ўртасига совуқлик соляпти. Қирғизистонлик миллионлаган ишчи муҳожирлар Россияда тирикчилик қилибгина қолмай, балки Қирғизистон миллий маҳсулотини ўстириб, валюта тақчиллик муаммосини ҳал қилиб келишяпти. Уларга Россия томонидан бериладиган ҳар бир зарба Қирғизистонда инқилобий хавфни кучайтираверади.

Қирғизистон муаммоси халқаро сиёсатнинг адолатсизлиги ва оламий глобал бошқарув системасининг ғирром ва нотўғри асосда тузилганлигига алоқадордир. Бу эса, ҳозирда ҳукмрон мафкуравий оламий системанинг (капитализмнинг) бузуқ эканидан далолат беради. Бу – дунё системасининг икки ёки уч стандарт асосида олиб борилишининг яққол далили бўлиб турибди.

Юқоридаги Қирғиз бош вазирининг ҳар қандай ҳаракати самарасиз якун топаверади. Буни вазирнинг ўзи ҳам билади. Лекин нимадир қилиш керак деган йўсинда фақат расмиятчилик учун яна ўша халқаро ташкилотларга арз қилиш билан сиёсий популистик ҳаракатларини давом эттираверади. Бу чегаралар ва улар туфайли келиб чиқаётган муаммолар, айнан куфр сиёсий оламий системасининг манфаати ва исломий юртлар ўртасидаги кескинликлар келтириб чиқариш учун асосий қуроли бўлиб хизмат қилади. Кескинликлар айнан халқаро стандартлар, халқаро ташкилотлар томонидан имзоланган битимлар ва атайин пайдо қилинган халқаро хавфсизлик муаммолари орқали жумбушга келтирилади.

Демак, Ислом диёрлари ўрталаридаги чегараларнинг мавжуд бўлиб туришининг ўзи муаммо. Чунки бу чегаралар куфр мустамлакачилари томонидан атайин чизиб берилган ва фақат уларнинг сиёсий манфаатлари учун хизмат қилади! Шунинг учун бу муаммонинг ечимини уларга арзланиш билан ҳал қилишга ҳаракат қилишнинг ўзи мантиқсиз!! 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here