Куфрга таъзия билдирилди, мусулмонлар унутилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Испания қироли Филипп VI-га таъзия мактуби йўллаб, Барселонада содир этилган террор хуружи чоғида жуда кўп бегуноҳ одамлар ҳаётдан кўз юмганлиги ва жароҳат ололганлигидан чуқур қайғуга ботганлигини билдирди.
“Терроризм балосининг шафқатсиз юзини яна бир бор ошкор қилган ва нафақат Испанияда, балки барча инсониятнинг умумий қадриятларига қаратилган бу ҳужумларни қаттиқ қоралайман”, дея ёзди Эрдоған.
Қироли Филипп VI номига ёзилган мактубда ўз таъзиясини изҳор қилган президент Эрдоған барча Испан халқига чин юракдан ҳамдардлик билдирди ва бу қийин кунларда иттифоқчиси Испания билан тўлиқ бирдамлик ичида эканлигини таъкидлади.
Туркия бош вазири Бинали Йилдирим ҳам Испаниянинг Барселона шаҳрида содир этилган ҳужумни қоралаб, испан халқига чин юракдан таъзия изҳор қилди.
“Инсоният ва умуминсоний қадриятларни нишонга олган разил ҳужумларни қоралаймиз. Дўстларимиз бўлган Испан халқининг ғамига чин юракдан шерикмиз. Ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ва жароҳат олган кишиларга шифолар тилаймиз. Терроризмга қарши курашда дўстимиз ва иттифоқдошимиз билан ҳамкорлик ва бирдамлик ичида бўлишда давом этамиз”, деди Бинали Йилдирим.
Туркистон:
Айни пайтда АҚШ ҳаво кучлари Сурия-Ироқ чегарасидаги бир масжидни ҳаводан ҳужумга тутиши натижасида масжидда ибодат қилаётган 21 тинч фуқаро ҳаётдан кўз юмди. Бундан икки кун олдин АҚШ самолётлари уюштирган ҳаво ҳужумида тинч аҳолидан бир оиланинг 15 аъзоси ҳалок бўлган эди. Айтадиган бўлсак, бундай қирғинларнинг сон-саноғи йўқ. Бироқ Ғарбда юзага келган ҳодисаларга бефарқ бўлмаган ва ҳар икки гапининг бирида “терроризмга қарши курашни давом эттирамиз” дея жар солаётган Эрдоған ва унинг сафдошлари нима учун АҚШ террорига лом-мим дейишмаяпти. “Суриядаги мусулмонлар биз учун Аллоҳнинг амонатидир” деган баланд парвоз ваъдалар қаёқда қолди? Ахир АҚШнинг бу қирғинлари Террор ҳаракати эмасми?! Нега Европа халқига уюштирилган ҳужум террор бўлади-ю, мусулмонарга уюштирилган ҳужумлар террор ҳисобланмайди? Нега бутун дунёнинг кўзи Испаниядаги, Париждаги, Лондондаги ва яна бошқа куфр юртларидаги фожеаларни кўради-ю Суриядаги, Ироқдаги, Аракандаги мусулмонларнинг бошига тушаётган фожеларга келганда кўр бўлиб қолади.
Бу саволларнинг жавоби аниқ. Чунки бу ерларда ўлаётганлар мусулмонлардир. Уларнинг қонлари куфр ва унинг ҳамтовоқлари наздида ҳеч қандай қадр-қийматга эга эмас. Бугунгача дунёнинг ҳар тарафларида миллионлаган мусулмонлар аёвсизларча қатл этилди ва бу ҳозир ҳам давом этмоқда. Мусулмонлар ўз қалқонига эга бўлмас экан, бу қирғинлар давом этаверади. Росулуллоҳ с.а.в. шундай марҳамат қилдилар:
«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ، يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ، وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом (Халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади». (Имом Муслим).
Номози алдаб қўймасин …. деб бекорга биз мусулмонларни огохлантирмаган эканда.
Биз мусулмонлар барибир фикр қилмаймиз,Унда бу ким номоз ўқиса
қурон ўқиса яна Мусулмонларни қатил омм қилдирётса,Ким бу ??
Мунофиқмикун ёки мусулмонди тўнини ёпинган кофирмикун деб хам ўйлаб фикр қилиб ўзимизга савол бермаймиз !!! ??
Бугунги Умматни устида ўтирган рахбарлар ким ўзи ???
Кофирми ёки Золимми ёки Фосиқми ким ўзи улар ёки мусулмонми ??
Ўз ака укаларини ўлдирётган ва ўз опа сингилларини зўрланётган ва ўлдирилётганини тамоша қилиб каммига қўл остидаги мусулмонларга туну кун зулим қилаётган рахбарлар ким,ким улар ???
Унитма Полвон ва улардан бўлмаганинга хамд айт,Уларни энг ками Фосиқ ва кўпроғи Золим ва қолгани Кофирдур !!!!!