АҚШ Афғонистонга қўшимча 4 минг аскар юборади
ОАВ берган хабарга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонга яна 4 минг ҳарбий хизматчини юборишни назарда тутувчи фармонни имзолади.
Таъкидланишича, Трамп Афғонистондаги вазиятни ҳарбий йўл билан барқарорлаштиришга уринаётган Американинг учинчи етакчиси бўлади.
Дональд Трамп шу муносабат билан АҚШ халқига мурожаат қилган.
Мурожаатда Трамп Американинг Афғонистонда фаолият юритаётган аскарлари ваколатларини кенгайтириш терроризмга самарали курашда муҳимлиги ҳақида сўз юритди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Биз Афғонистонда зўравонлик ва тартибсизликлар уруғини сочаётган террорчилар ва жиноий тўдаларга зарба бериш учун Америка қуролли кучлари ваколатларини кенгайтирамиз”,- деган Трамп.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш бўшлиқ ҳосил қилади. Бундан террорчилар унумли фойдаланишади.
АҚШ давлат раҳбари, шунингдек, Покистонни террорчиларга бошпана бераётганликда айблаган.
“Покистон тартибсизлик, зўравонлик ва террор агентларига тез-тез бошпана бермоқда”,- деган телемурожаатида.
Трампнинг таъкидлашича, Исломобод сиёсати таҳдид уйғотмоқда, чунки Ҳиндистон ва Покистон “ядро қуролига эга давлатлар ҳисобланади ва уларнинг муносабатлари можаро даражасигача ривожланиш эҳтимоли бор”.
Туркистон:
Трамп, “биз энди бу юртларга демократияни экспорт қилишни тўхтатамиз” деди.
Демак АҚШ демакратия мафкураси воситасидаги кураш услубидан воз кечамиз демоқчи. Тўғрироғи мафкуравий курашда Ислом мафкурасига мағлуб бўлганини тан олмоқда!
Ҳарбий босқинчилик эса, мустамлака қилишнинг энг заиф ва охирги чорасиз услуби ҳисобланади. Мафкурасини олиб кира олмаган давлат бошқа давлатни ҳарбий қуввати билан босиб туриши, уни худди минани оёғи билан босиб турган одам сингари тинкасини қурутиб бораверади. Бу ҳолни тарихда Авғонистонни босиб турган бир қанча босқинчилар мисолида кўрдик.
Куфр мафкуралари мабда сифатида қулаб, йўқолиб боряпти! Куфр олами буни ҳарбий қуввати орқали босқинчилик қилиб бориш йўли билан бутун дунёдан яширишга уриняпти. Шунинг учун Америкадаги етакчи қатлам АҚШ сиёсати бошига Трамп сингари тутуруқсиз ва сиёсат оламида обрўйсиз бўлган шахсни президент қилиб олиб келди. Энди АҚШ маъмурияти, ўзининг худди Трамп сингари уятсиз, ёлғончи, бузуқи, иккиюзламачи ва тутуруқсиз башарасини дунёга намоён қилмоқчи бўляпти. Унинг бу “Трамплашган” сиёсати муваффаққиятсизликка учраса, осонгина Трампни импичмент ёки бошқа йўллар билан президентликдан олиб, бошқасини сайлаб, мамлакат сиёсатини ўзгартириб юборишни кўзлаяпти. Илгари худди шу сингари сиёсат билан президентликка кичик Бушни тайинлашган эди. У ҳам ҳарбий қувват воситасида Ислом ва мусулмонларга қарши кўп қирғинбарот ҳаракатлар олиб бориб, тарих сатрларининг қора рўйхатига ёзилиб қолди. АҚШ Трамп воситасида яна Авғонистонда кескин вазиятлар пайдо қилмоқчи.
Биринчи мақсади Шимолий Кореяни жумбушга келтириш орқали Хитойнинг ғарбий томонларида сув ҳарбий базаларидаги қувватларини кучайтириб олиш бўлса, иккинчиси Хитойнинг шарқий томонидан Авгонистонда кескинлик пайдо қилиш орқали минтақадаги ҳарбий қувватларини кучлайтириб олишдир.