Россия Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг маълум қилишича, Россия Марказий Осиёдаги позицияларини мустаҳкамламоқда. Бу ерда Афғонистондаги қуролли ихтилоф туфайли беқарор вазият сақланиб қолмоқда.
“Марказий Осиёдаги вазият беқарор бўлиб қолмоқда. Афғонистонда ҳукумат куч тузилмалари ва “Толибон” жангарилари ўртасида қуролли можаро давом этмоқда”, – дея маълум қилган Шойгу.
Россия Мудофаа вазири ҳарбий окгруг қўмондонлиги Марказий Осиё қуролланган кучлари билан ҳамкорликда амалий тадбирлар ўтказилишига катта эътибор қаратаётганини таъкидлаган.
“Хусусан, жанговор тайёргарлик ҳолатини текшириш мақсадида жорий йилнинг июл ойида тожикистонлик ҳарбий хизматчилар билан ўқ отиш ва “Ураган” ўт очиш реактив тизимидан фойдаланган ҳолда ўт очиш ҳамда “Искандер-М” тезкор-тактик ракета мажмуаси бошқаруви бўйича машғулотлар ўтказилди. Шартли равишда белгиланган душман марралари бўйича тезкор-тактик авиа зарбалар берилди”,- деб хабар қилган вазир.
Текширувлар натижасида қўшинлар ўқув-ҳарбий ва ягона тезкор ҳолатда топшириқларни бажаришга тайёр эканликларини тасдиқладилар, деб таъкидлаган ҳарбий муассаса раҳбари.
“Иккинчи ярим йилликда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон қуролли кучлари бўлинмалари билан тезкор ва жанговор тайёргарлик ҳолатлри бўйича ҳамкорликда тадбирлар режалаштирилган”,- дея қайд этган Шойгу.
Туркистон:
Трампнинг охирги баёнотларидан тушунилишича, Авғонистонга яна қўшимча 4000 АҚШ аскари киритилади. Россия эса Ўрта Осиёдаги ҳарбий қувватларини кучайтирмоқчи. Халқаро сиёсатда бу ҳаракатлар икки хил талқин қилиниши мумкин. Яъни АҚШ билан Россия ҳақиқатда бир бири билан шу минтақада ҳарбий ва сиёсий тўқнашувга киришмоқчи ёки улар ҳамкорликда Шом ўлкасидаги уруш ҳолатини ва вазиятини атайин Марказий Осиё томонга олиб ўтишмоқчи. Ҳар икки ҳолат ҳам Ислом ва мусулмонлар, шунингдек Марказий Осиё халқлари учун манфаатли эмас. Аксинча ўта хавфли ва хатарлидир!