Тожикистонда ҳижобга қарши махсус гуруҳ ташкил қилинди

501
0

Тожикистонда ҳижобга қарши махсус гуруҳ ташкил қилинди

Тожикистоннинг Ҳужанд шаҳрида ҳижобга қарши махсус гуруҳ ташкил қилинди. Оила ва хотин-қизлар қумитаси қошида ташкил қилинган мазкур гуруҳнинг вазифаси хотин-қизларнинг “бегона сақофат”га мойиллигини олдини олишдир.

Тожикистон Ҳукумати таркибидаги Оила ва хотин-қизлар билан шуғулланиш қумитасининг хабар беришича, куни кеча Суғд вилоятида ушбу масалага оид мажлис бўлиб ўтган. Мажлисда хотин-қизларнинг бегона маданият ва сақофатига мойиллигини олидин олиш борасида кўриладиган иш-чоралар муҳокима қилинди. Шу жумладан “тожик миллатига ёт либосларга” ташвиқ қилиш тобора жиддий тус олаётганлиги хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

“Sputnik” ахборот агентлигининг хабарига кўра, йиғилишда Хўжанд шаҳри фаъоллари, таълим соҳаси мутасаддилари, соғлиқни сақлаш тизими, диний анъаналарни тартибга солиш қўмитаси аъзолари, ёшлар, спорт ва туризм бўйича масъуллар, оила ва хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи қўмита вакиллари, маҳалла раислари, ўрта ва олий билим даргоҳлари раҳбарлари, маҳалла хотин-қизлар кенгаши ва вилоят ички ишлари қўмитаси ходимлари иштирок этган. Мажлиснинг якуний хулосасига кўра, “фаол шахслар ва вилоятнинг масъуллари ҳисобидан” 21- гуруҳ номли ишчи гуруҳ ташкил қилинди. Шу билан бирга, ушбу муаммога доир махсус дастур тузилиб, шу дастурга биноан 21- гуруҳнинг асосий вазифаси омма орасида ҳижобга қарши умумий фикр пайдо қилиш ва одамларда ҳижобга қарши ҳиссиёт ўйғотиб, жамиятда “бегона либосларга” қарши имкон қадар курашиш кўзда тутилган.

Бу ишчи гуруҳи 4 июлдан бошлаб ўз фаолиятини бошлади. Ҳозирда маҳаллалар, тижорат марказлари, тикувчилик корхоналари, боғчалар, касалхоналар, мактаблар ва ресторанларни кезиб, қабул қилинган қарорга мувофиқ ҳижобга қарши фаол иш олиб бормоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here