Польша Ақшнинг “Patriot” ракеталари билан ўзини Россиядан ҳимоя қилмоқчи

539
0

Польша Ақшнинг “Patriot” ракеталари билан ўзини Россиядан ҳимоя қилмоқчи

 Польша Мудофаа вазири Антони Мачеревичнинг маълум қилишича, Польша миллий Мудофаа вазирлиги ва Пентагон ўртасида Варшавага “Patriot” ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича битим имзоланди. Бу ҳақида “РИА Новости” хабар қилди.

 Ҳужжат Америка президенти Дональд Трампнинг Варшавага ташрифи давомида имзоланган.

 Мачеревичнинг аниқлик киритишича, Польшага етказиладиган мажмуалар энг сўнгги ўт очишни бошқариш тизими — IBCS билан жиҳозланади. Ракеталар 2022 йилдан бошлаб етказила бошлайди. Варшава саккизта “Patriot” учун 7,5 миллиард доллар  ажратишни режалаштирган.

 Польша Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, ушбу мажмуалар хариди Польшани “ҳар қандай душман”дан ҳимоя қилиш, яъни мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қилади ва Россия “Искандер”ларига қарши самарали қаршилик кўрсатиш имконини беради.

Варшава ҳукумати илгарироқ НАТО аскарлари ва Америка ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ўз ҳудудида доимий бўлишига умид билдирган эди.

Хабарга кўра, расмий Москва “Россия НАТОга аъзо давлатларнинг бирортасига ҳеч қачон ҳужум қилмаслиги”ни мунтазам равишда такрорлаб келишига қарамай, Варшава, Болтиқбўйи давлатлари, хусусан, Польша учун “Россия томондан бўладиган хавф” ҳақида такрорлашдан чарчамаяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here