Араб давлатлари Қатар қамалини давом эттиради

456
0

Араб давлатлари Қатар қамалини давом эттиради

“Sputnik” сайти хабар қилишича, Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатарни иқтисодий ва сиёсий қамал қилишда давом  эттиради.

Тўрт араб мамлакати ташқи ишлар вазирлари учрашувида, Саудия Арабистони вазири Адел ал-Жубейр Қатарни иқтисодий ва сиёсий бойкот қилиш Қатар ўз сиёсатини ўзгартирмагунига қадар давом этишини, ҳамда араб коалицияси халқаро ҳуқуқ томонидан рухсат берилган барча чораларни қўллашини хабар қилди.

Маълумки, 23 июн куни Саудия Арабистони бошчилигидаги тўрт араб мамлакати Қатарни террорчиларга ёрдам беришда ва қўшни мамлакатлар ички ишларига аралашишда айблаб, унга ултиматум қўйган эди.

 Ультиматум 13 пунктдан иборат бўлиб, улар орасида Эрон билан дипломатик муносабатларни чеклаш, турк ҳарбий базасини ёпиш, террорчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатиш, ҳамда “Al-Jazeera” телеканали фаолиятига чек қўйиш каби талаблар бор.

 Қатар ўз навбатида ушбу талабларни ўз суверенитетининг бузилиши, ОАВ эркинлигини чеклаш ва ўз ички ишларига аралашиш деб баҳолаган ва уларнинг бажаришнинг иложи йўқ деган эди.

Шундай кейин  ушбу мамлакатлар Қатар билан дипломатик, иқтисодий ва чегара, транзит алоқаларини узган, 5 июлдан бошлаб эса Қатарни блокада, яъни транспорт ва фуқароларнинг кириш-чиқишини қатъиян чеклаб қўйган эди.

 Қатар ярим орол бўлгани сабабли қуруқлик томонидан фақат Баҳрайн билан чегарадош. Агар ушбу чегара ёпилса, Қатар озиқ-овқатсиз қолиши муқаррар. Шунинг учун Туркия ва Эрон блокада эълон қилинганидан бошлаб Қатарга самолёт орқали озиқ-овқат маҳсулотлари еткизиб бера бошлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here