Жапаров фуқароларни вакцина олишга чақирди

405
0

Жапаров фуқароларни вакцина олишга чақирди

 Садир Жапаров Қирғизистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклаб, фуқароларни вакцина олишга чақирди. Президенти матбуот хизмати томонидан тарқатилган матнда “мустақил Қирғизистон тарихида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ иккинчи йил тарихида ушбу байрам чекловлар шароитида ўтказилиши” қайд этилган.

 “Фурсатдан фойдаланиб, мен мамлакатнинг барча фуқароларини ўз соғлиғини ва атрофдагиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш учун виждонан ёндашинг ва эмланишга чақираман. Кучли жамият ҳар қандай қийинчиликларга, синовларга ва ўзгаришларга доимо тайёр туриши керак … Яратган ҳар бир хонадонга фаровонлик, бахт-саодат ато этсин ва барча дардлар ва касалликларни биздан узоқлаштирсин”, – деб тилаб қолди Садир Жапаров.

 Изоҳ: Бундан ўн кун олдин давлат божхона хизмати раиси ўринбосари Киялбек Мукашев Хитой томони хитой-қирғиз чегарасини тўлиқ очиш Қирғизистон аҳолисининг 70 фоизи коронавирусга қарши эмланишини талаб қилиётганини маълум қилган эди.

 Миллий статистика қўмитаси тарқатган хабарда жорий йилнинг январ ҳолатига кўра, Қирғизистоннинг доимий аҳолиси 6 миллион 637 минг кишини ташкил этган. Умумий аҳолининг учдан биридан кўпроғи (35 фоизи) болалар ва ўсмирлар, 57 фоизи меҳнатга лаёқатли ва 8 фоизи нафақа ёшидаги одамлардан иборат.

 Агар, 35 фоизлик болалар ва ўсмирларни чиқариб юборилса, аҳолининг қолган 65 фоизини барчаси эмланган тақдирда ҳам Хитой талаб қилаётган 70 фоизлик давондан ўта олмайди. Садир Жапаровнинг байрам табригида ҳам аҳолини вакцина олишга даъват қилишини ҳисобга олинадиган бўлса, аҳолининг 18 ёшда юқори қатлами ёппасига оммавий вакцина олишга мажбур қилинади. 11-июлда Қирғизистонга Хитойдан 1 миллион 250 минг доза вакцина келган, жорий ой охирига қадар яна 1 миллион 250 мингта вакцина олиб келинади. Хабар қилинишича, бугунги кунга қадар 391 минг киши Хитойнинг “Sinopharm” ва Россиянинг “Sputnik-V” вакцинаси билан эмлаб бўлинган. Демак, аҳолини асосий қисми айнан Хитой вакцинаси билан эмланади ва бу мажбурий равишда амалга оширилади. Чунки, қирғиз ҳукуматининг ҳозирги иқтисодий ҳолатида Хитойдан кириб келадиган товарларни харид ва реэкспорт қилиш, ажратиладиган моддий ёрдам ва қарзлар муҳимроқ.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here