Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатларини таҳдидларга қарши бирлашишга чақирди

591
0

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатларини таҳдидларга қарши бирлашишга чақирди

 10 ноябр куни Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида “Марказий Осиё: бир ўтмиш ва бир келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик” номли халқаро конференцияси ўз ишини бошлади. Тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё минтақасида экстремизм, терроризм, трансмиллий жиноятчилик ва наркотрафик ҳаракатига қарши курашнинг ягона самарали йўли – мамлакатлараро ўрнатилган тартибда ахборот алмашинуви эканини билдирди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

 “Бизнинг назаримизда, таҳдид ва мавжуд хавфни «ташқи ва ўзники» сифатида ажратиш ғоясидан воз кечиш лозим. Хавфсизлик масаласи БМТ томонидан тан олинган превентив дипломатия доирасидаги инструментлар орқали ҳал этилиши ва назоратга олиниши лозим. Минтақада барқарор тинчлик шароитининг келгуси тақдири бевосита Афғонистонда эришилган натижага боғлиқ. Шунинг учун, таъкидлаб ўтаман, Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан иқтисодий шерикчиликни, транспорт ва логистика, миллий кадрларни тайёрлашда ўзаро ҳамкорликни давом эттиради”,- деди президент.

 Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, минтақада барқарорликни таъминлашнинг энг устувор масала – экстремистик ғояларга қарши самарали кураш олиб бориш, шунингдек, унинг таъсирига тушиб қолаётган ёшларни тўғри йўлга бошлай билишдан иборат.

 “Аҳолининг таркиби бўйича Марказий Осиё энг ёш минтақа ҳисобланади. Ёшлар умумий аҳолининг 60 фоизини ташкил қилади, бу эса жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан юқори”,- деб қўшимча қилган Шавкат Мирзиёев. Шунингдек, ўз нутқида, президент БМТ минбарида Ўзбекистон томонидан “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияни қабул қилиш таклиф билдирилганини қўшимча қилди.

 “Бизнинг бу йўлда бирлашиб, ҳаракатланишимиз, ёшларни ёмон йўлга адашиб қолишдан асраш борасида кучли белги бўлади. Бу билан адашган кишиларни ижтимоий реабилитация қилиш, уларни нормал ҳаётга қайтаришда бирлашганмизни билдирамиз”,- дейди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here