Икки триллион долларнинг келажаги маълум бўлди

765
0

Икки триллион долларнинг келажаги маълум бўлди

Саудия Арабистонидаги сўнги ўзгаришлар дунё назаридан четда қолмади. Саудиянинг коррупция билан кураш бўйича олий қўмитаси тахминан 40 нафар нуфузли шахсни қўлга олиш ҳақида қарор чиқарди. Улар орасида шахзодалар, собиқ ва амалдаги вазирлар, ҳарбийлар ҳамда тадбиркорлар миллиардерлар ҳам бор. Бир вақтнинг ўзида давлат амалдорлари, қўмондонлар ва ҳатто қироллик оиласига мансуб шахзодаларнинг коррупцияда айбланиб қамоққа олиниши кутилмаган иш эди.

Саудия ҳукуматининг бу ишлари АҚШ президенти Доналд Трампнинг “Аромко” нефт ширкати акцияларини АҚШ биржаларига ётқизиш ҳақида берган аниқ баёнотидан кейин бошланиб кетди. “Аромко” нефт ширкати тахминан 2 триллион доллар бозор қиймати билан дунёнинг энг йирик нефт ширкати ҳисобланади. Маълум сабабларга кўра Саудия ҳукумати ширкатни халқаро биржа бозорларига киритмаётган эди. Бироқ, АҚШ президенти Осиё сафари чоғида телефон орқали айни масала ҳақида шахсан қиролнинг ўзи билан гаплашди.

Хитой сафаридан олдин “Financal Times”га берган интервьюсида ҳам “Арамко” нефт ширкатининг АҚШ биржаларига очилиши лозимлигини таъкидлади. Трампнинг ушбу интервьюсидан атиги 9 соат ўтгач, Саудия Арабистонида кутилмаган амалиётлар бошланиб кетди! Шаҳзодалар, вазирлар, қўмондонлар ва шайхлар ҳибсга олинди…!

Эътиборли жойи шундаки, ҳибсга олинган вазирлар ва шахзодалар “Арамко” ширкатининг оёғига ёпишган англияпараст кишилардир! Қирол бу ҳаракат билан англияпарастларга ва халқаро молиявий жабҳасининг компраторларига (давлат назарида ноҳақ йўллар билан бойликка эга бўлган кишиларга) кучли зарба берган бўлди. “Арамко” ширкатининг АҚШ биржаларига очилиши – бу АҚШ иқтисоди ва глобал ишлаб чиқариш учун ажойиб ғалабадир! Қамоққа олинган вазирлар, шаҳзодалар ва шайхларга қаралса, уларнинг Буюк Британияга ва Европанинг энг йирик банки ҳисобланмиш HSBC банкига тўғридан-тўғри фаол алоқаси борлиги маълум бўлади. Шунга кўра, уларга қарши амалга оширилган қамоққа олишлар Саудияга ҳам, АҚШга ҳам ҳаёт бағишлайди!

Ушбу амалиёт билан Саудлар 500 миллиард долларлик мол-мулкни мусодара қилди. АҚШ эса дунёдаги фонд биржаларни ва молиявий секторларни нефт қуроли билан тартибга солиш имконини қўлга киритди. Бундан ташқари, у ажойиб даромад манбасини ҳам қўлга киритди. Натижада, “Арамко” нефт ширкати биржа фонд бозорида пайдо бўлади! Олинган даромад АҚШ ва Саудия иқтисодиётига тегишлидир! Икки триллион долларга эга янги капиталнинг қўлга киритилиши АҚШ учун дунёни қайта шакллантириш учун энергия ёқилғисидир!

Жуда кўп ер, заҳира ва очилмаган нефт қудуқларига эга бўлган “Арамко” ширкати бозордан 2 триллион доллар тўплай оладиган ажойиб қийматга эга бўлишига қарамай, биржаларга очиқ эмас эди. Унинг маблағлари банклар, айниқса Британиянинг HSBC банкининг бойликларига бойлик қўшаётган эди. Аммо Трампнинг “Буюк Америка орзуси” учун пул ва ишлаб чиқариш АҚШда тўпланиши керак! Шунинг учун у “Арамко” масаласига тумшуғини тиқиб, ширкатнинг акцияларини АҚШ биржаларига қўйишни талаб қилди ва Саудия қиролига бу ҳақида кескин хабар йўллади. Шу йўл билан тўпланадиган маблағларлар орқали АҚШда ва Саудияда ишлаб чиқариш иқтисодиёти фаоллашади ҳамда саудияликлар пулларни ўз кайфу-сафоларига сарфламайди, балки пуллар АҚШ назорати остида бўлади.

АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия ҳукуматининг коррупцияга қарши кураш номи остида шахзодалар, вазирлар ва миллиардерларнинг қамоққа олинишини қўллаб қувватлашини маълум қилди. У ўзининг твиттердаги расмий саҳифаси орқали Саудия қироли Салмон ва унинг ўғли валиаҳд шахзода Муҳаммад бин Салмонга ишонч билдирди.

“Мен қирол Салмон ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига тўлиқ ишонаман. Улар нима қилишаётганлигини яхши билишади. Кескин муносабат кўрсатилаётган кишиларнинг баъзилари ўз мамлакатини йиллардан буён талон-торож қилиб келмоқда”, дея ёзди Трамп тивиттер саҳифасида.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here