Туркиядаги муҳожирлар орасида депортация хавотири кучаймоқда

457
0

Туркиядаги муҳожирлар орасида депортация хавотири кучаймоқда

Туркиянинг Истамбул шаҳридаги Реина тунги кулубига уюштирилган ҳужум ортидан Ўрта Осиёлик мусулмон оилаларга нисбатан босимлар кучайиб бораётгани айтилмоқда. Улар кутилмаганда мажбуран ўз ватанларига қайтариб юборилишидан хавотирдалар. “Шарқий туркистон вақфи”нинг бош котиби доктор Умар Қул Туркияда Орта Осиё ва Шарқий Туркистонлик мусулмон оилалар ўзларига қарши ёмон муносабатдан ташвишга тушиб қолганлигини билдирди.

Ҳатто БМТнинг Миграцион бош маъмурияти рўйхатидан ўтиб, узоқ йиллардан буён Туркияда истиқомат қилиб келаётган ва ҳеч қандай жиноятга аралашмаган баъзи Ўрта Осиёлик муҳожирлар устидан ҳам депортация қарори чиқарилганлиги хабар қилинмоқда.

БМТнинг муҳожирлар олий комиссарлиги рўйхатидан ўтиб, Туркиянинг Билачик шаҳрида яшаб келаётган Ўзбекистонлик Улуғбек Холдаров шулар жумласидан. У 7 йилдан буён белгиланган вақтларда Миграция идорасида бориб, барча қонун-қоидаларга риоя қилиб келаётганлиги ва шаҳардан ҳеч қаёққа кетмаганлиги ҳақида имзо чекиб келаётган бўлишига қарамай, унинг устидан депортация қилиниши ҳақида қарор чиқарилган.

Бу муҳожирларнинг деярли барчаси ўз диёрларида бирор жиноятга қўл уриб, сўнг қочиб чиққан кишилар эмас. Балки фақат Исломий кўз қарашга эга бўлганликлари учунгина ватанларини тарк этишга мажбур бўлган инсонлардир. Агар улар ўз ватанларига депортация қилинса, у ерда зулмлар, оғир қийноқлар, ҳатто ўлимга ҳам дуч келишлари мумкин. Ўрта Осиёда Исломий ҳаёт тарафдори бўлган ва шунга тарғиб қилган мусулмонлар турмалар ва зоналарда узоқ йиллар давомида ўта қийин аҳволни бошларидан кечирмоқда. Айниқса Ўзбекистон ва Тожикистонда Исломга даъват қилганликда айбланган маҳбуслар белгиланган жазо муддатини ўтаб бўлгандан сўнг яна қайта суд қилиниб жазо муддати узайтириб қўйилади. Бу ҳолат бир марта эмас, бир неча марта такрорланганлиги кузатилмоқда. Юқумли касалликлар ва оғир қийноқлар туфайли ҳаётдан кўз юмган маҳбуслар ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here