Остонада ўтадиган Сурия бўйича учрашувга кимлар таклиф этилгани маълум бўлди

453
0

Остонада ўтадиган Сурия бўйича учрашувга кимлар таклиф этилгани маълум бўлди

 “Kun.uz”нинг маълум қилишича, Сурия можаросини ҳал этиш бўйича Остонада ўтадиган учрашувга АҚШ ва Иордания вакиллари таклиф этилди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилди.

 Қозоғистон пойтахтида Сурия бўйича навбатдаги йиғилишни 2017 йилнинг 15-16 февраль кунлари ўтказиш режалаштирилмоқда.

 Учрашувда Сурияда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича режимга амалга қилиш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, қўшма тезкор гуруҳ ҳақидаги низомнинг қабул қилиниши, сулҳ режимини давом эттириш бўйича қўшимча чоралар ҳамда бошқа амалий қадамлар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

 “Остонадаги ушбу учрашувга Иордания Ҳошимийлар Қироллиги, Сурия Араб Республикаси ҳукумати делегациялари, Сурия қуролланган мухолифати вакиллари, БМТнинг махсус вакили С. де Мистура, кузатувчи сифатида эса – АҚШ вакиллари таклиф этилди”,- дея таъкидлаб ўтилган ташқи ишлар вазирлигида.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here