Тунисда Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқлашга чақириқлар

567
0

Тунисда Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқлашга чақириқлар

Тунисда “Ҳизб ут-Таҳрир” мавзуси яна қизғин муҳокамага айланди. Бунга ҳизбнинг давлат хавфсизлик кучларига карши берган баёноти сабаб бўлгани айтилмоқда.

Хабарда айтилишича, Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий бюросининг аъзоси Имод Ҳадуқ матбуот анжуманида нутқ сўзлаб, кўрган нарсаларига раддия сифатида, яъни ўзларига нисбатан хавфсизлик ходимлари тарафидан тазйиқлар ва ўзбошимчаликларга раддия сифатида хавфсизлик органларига норозилик эълон қилган.

Ҳадуқнинг мазкур баёноти давлат расмийларининг Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан бўҳтон ва туҳматлар уюштиришларига туртки бўлди. Ҳизб ут-Таҳрирнинг баёноти ортидан давлат ички хавфсизлик уюшмаси баёнот чиқариб, Ҳизб ут-Таҳрирни хавфсизлик кучларига қарши иғво қилишда ва суйиқасд уюштиришга ундашда айблади ва ҳизбни тарқатиб юборилишини талаб қилди. Миллий ички хавфсизлик кучлари иттифоқи Ҳизб ут-Таҳрирга қарши даъво аризаси берганлигини таъкидлар экан, “Ҳизбнинг бу баёноти хавфсизлик ходимлари ва уларнинг оилаларини нишонга олмоқда. Бу биринчи марта бўлаётган эмас”, дея қўшимча қилди.

Ички хавфсизлик кучларининг расмий нотиғи Шукри Ҳамада Ҳизб ут-Таҳрирни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритиш зарурлигини таъкидлади. Чунки Ҳамадага кўра, Ҳизб Тунис конституцияни ёки давлат муассасаларини тан олмайди ва фақат Халифаликнинг қонунийлигини ёқлайди. Ҳамада Ҳизб ут-Таҳрирнинг баёнотини қонунга ва давлатга қарши бош кўтариш дея баҳолар экан, “Ҳизб ватан тушунчасининг ўрнига Халифалик тушунчаси ҳақида сўз юритади”, дея таъкидлади.

“Давлатнинг Ҳизб ут-Таҳрирга эътиборсиз қараши оқибатида терроризм хатари каби жиддий ваҳималар юзага келади”, дея қўшимча қилди Ички хавфсизлик кучларининг расмий нотиғи.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here