Жазоирдаги халқ ҳаракати барчага намунадир

514
0

Жазоирдаги халқ ҳаракати барчага намунадир

Шу кунларда Жазоир халқнинг норозилик ҳаракатларига ҳамда намойишчилар билан хавфсизлик кучлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувларга гувоҳ бўлмоқда. Тўқнашувлар оқибатида ўнлаб инсон жароҳат олди. Намойиш асосан, Бежая, Сиди Айш, Бумердес… ва бошқа шаҳарларда бўлмоқда. Намойишлар ҳукуматнинг янги бюджетга биноан қабул қилган қарорлари сабабли келиб чиқди. Қарорларда эса маошларни музлатиб туриш, Қўшимча Қиймат Солиғини ошириш айтилган ва ўз навбатида, Қўшимча Қиймат Солиғини ошириш нарх-наволарнинг – айниқса, асосий эҳтиёж моллари нархининг – ошиб кетишига олиб келган. Ҳукумат қабул қилган бу чора-тадбирлар нафақат унинг, балки бутун давлатнинг банкротлигига далолат қилади. Чунки бу ҳукумат, юртнинг шунча бойликка тўлалигига қарамай, халқни бошқаришга ожизлик қилди. Бу эса уни халқаро қарз, деган нарсага қайта-қайта мурожаат қилишга мажбур қилди. Бу даҳшатли оқибатлари ҳеч кимга сир бўлмаган бир мустамлакачилик услубидир. Масалан, одатда қарз олаётган давлатларга халқ эҳтиёжларига зид, шафқатсиз кўрсатма ва шартлар белгиланади. Шу орқали улар мустамлакачи давлатларга гаровга айланиб қолади. Бунинг устига, Жазоир шундоқ ҳам сиёсий карахтлик ва турғунлик ҳолатида қолган. Сабаби, «Бутефликадан кейин» юртни «бошқаришга энг лойиқ шахс ким» бўлади, деган нарса устида кураш кетмоқда.

Бутун юрт юқори лавозимдагилар орасидаги, айниқса, хавфсизлик ва армия орасидаги ишдан олинган тўданинг эҳтимолли реакциясидан хавотирланиб яшамоқда. Чунки бу тўда – генерал Тавфиқ каби – нопок ва шафқатсиз кимсалардан таркиб топган.

Буларнинг барчасида давлат президентининг мажозий эмас, ҳақиқий маънодаги карахтлиги ҳам бор. Чунки у конституция асосида жуда кенг салоҳиятга эга бўла туриб, ҳозирда ўзига яқин кимсалар – асосан акаси Саид Бутефлика – бошқаруви остида михланиб ҳибсда қолган. Бу кимсалар президент Бутефликанинг касаллиги орқали вақтдан ютиб қолишга уриниб, ҳокимият тизгинини осонгина ўз қўлларига ўтқазиб олиш учун ўз душман ва рақибларини ҳукуматдан йўқотишга уринишяпти.

Бу Жазоирдек буюк ўлкага нолойиқ аянчли ва шармандали ҳолдир. Зеро, АҚШ ҳар қанча қимматга тушмасин, юртни эгаллашга қаттиқ уринмоқда. Ваҳоланки, бу борада унинг услублари кўп, масалан, мазҳабпарастлик, «терроризм», инқилоб… каби фитналари бизга маълум ва тажрибамиздан ўтган.

Буларнинг ҳаммаси содир бўлиш арафасида турибди. Чунки юртдаги халқ ҳақли равишда ғазабга тўлган… Шунингдек, тўқсонинчи йиллардаги инқилоб ортидан ўзини репрессия остидаги мазлум, деб ҳис қилаётган катта сондаги исломий оқим ҳам мавжуд…

Барча хавф шундаки, айни халқ ҳаракатлари йўқ қилиниши ёки жиловлаб олиб, йўналишини ўзгартириб юборилиши ёхуд оддий нафасни ростлаш ҳаракатига айлантирилиши ва бу билан кризис ўз ўрнида ўзгаришсиз айланавериши… кутилмоқда.

Шунинг учун ушбу ҳаракатлар Умматнинг Исломий лойиҳаси, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш лойиҳаси бўйича ҳаракат қилмоғи лозим. Жазоирга қаттиқ макр қилмоқчи бўлиб турган ажнабий давлатларнинг бу ҳаракатларга бурун суқишларига ҳам, нуфузли кучларнинг аралашувига ҳам йўл қўймаслик керак. Зотан, юртдаги бу нуфузли кучлар жамоатчиликни чалғитадилар ҳамда одамларнинг қурбонликлари ўзлари билан мухолиф қанотлар ўртасидаги шунчаки тўлов бўлишини истайдилар.

Идеал ечим холис ниятли зотларнинг ҳаракатга келишларидан ва кеч бўлмасдан туриб, Жазоирни ёмон тақдирдан асраб қолишларидан иборат. Бу тақдир юртни худди Ироқ, Яман, Ливия, Шом, бугун навбатда турган Туркия каби вайрон этишдан иборат бўлиши мумкин, бундан Аллоҳнинг Ўзи сақласин.

Наҳотки, ҳодисаларни қувиб ўтиш ва Жазоирни асраб қолиш ҳар қандай сохта ўлчовларга нисбатан энг тўғри иш бўлмаса?! Ахир, бундай нозик тарихий бир босқичда бу билан нафақат ўзимизни, балки бутун Умматни қутқарамизку?! Уммат эса бунга лойиқ ва у ўзининг географияси билан қудратлидир, бу борада унга ғанимларию душманлари ҳасад қилади. У ўзининг жангу курашлари билан қудратлидир ва бунда унга тенг келадигани йўқ. Шунингдек, Уммат ўзининг улуғлиги, иззати ва буюклиги билан қудратлидир ва бу борада ҳамма шундай бўлишни орзу қилади. Айниқса, Уммат ўзининг Исломи билан қудратлидир ва бу билан у фахрланади.

Ишқилиб, бу сафар Жазоир ҳукмдорлари одамларни бостиришмаса, зулм қилишмаса, яна «терроризм», деган жирканч ўйинни бошламасин! Ўшанда ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари ҳукмдорлар ўйнаган бу нопок ўйин минглаб инсоннинг нобуд бўлишига, яна ўшанчасининг номаълум йўқолишига, жароҳатланишига олиб келган… Албатта, буни содир этганлар ҳамма нарсани билувчи-Алим ва ҳар ишдан хабардон-Хобир Аллоҳнинг олдида бирма-бир сўралажаклар.

Эй нуфуз эгалари, эй ҳақиқий буюк жанглардан арзимас ўткинчи жангларга чалғиган раҳбарлар, ибратланинг ва журъат қилинг. Ушбу ҳақиқий буюк жанг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати орқали Ислом Умматини қутқаришдир.781


Устоз Ризо Билҳож

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аъзоси

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here