Коронавирус тарқалиши мусулмонлардаги яхшиликни ва ҳукмдорлардаги яроқсизликни очиб берди

631
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Коронавирус тарқалиши мусулмонлардаги яхшиликни ва ҳукмдорлардаги яроқсизликни очиб берди

Покистондаги хайрихоҳ мусулмонлар зилзила ёки тошқин каби Аллоҳнинг синовларида ўзаро, елкама-елка сабр қилиб турганлари каби, Аллоҳнинг коронавирус балосига ҳам сабр билан туришмоқда.

Бир қанча кишилар саросима ва хавотирга қарамай, мусулмон жамияти бошига тушган кулфатни тўхтатиш учун ўзлари билган воситалардан фойдаланиб, ҳамкорликда курашишмоқда. Мана шу ҳамкорлик Росулуллоҳ ﷺнинг:

«لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ»

«Зарар кўрманг ва бошқаларга ҳам зарар етказманг», деган ҳадисига нақадар мосдир. (Ибн Можжа ривояти).

Пандемия даврида Европада саросима ва худбинлик ҳолати ҳукм сураётган бўлса, Покистондаги мусулмонлар асосий эҳтиёжларини тавозелик билан қондиришмоқда. Ҳатто айримлари камбағал ва заифҳол кишиларга ўз молидан эҳсон қилмоқда. Бу ҳам Росулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги ҳадисига нақадар мосдир:

«مَنْ نَفَّسَ عَنْ مُؤْمِنٍ كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ اَلدُّنْيَا، نَفَّسَ اللَّهُ عَنْهُ كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ»

«Ким бир мўминни дунёдаги битта қайғусидан озод қилса, Аллоҳ Таоло уни қиёматдаги қайғусидан озод қилади». (Термизий ривояти).

Покистондаги мусулмонлар ўз сабри, Аллоҳга қилган дуолари ва Аллоҳга таваккал қилишлари орқали Аллоҳга бўлган итоати ва алоқаларининг кучли эканини исботлашди.

Мусулмонлар Исломни маҳкам тутишларига назар солсангиз, Покистондаги мусулмонлар билан ҳокимлари ўртасида очиқ қарама-қаршилик бор эканини кўрасиз. Чунки ҳокимлар Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқармаяптилар. Улар мана шундай машаққатли онларда мусулмонларнинг юкини енгиллатиш ўрнига ўзларининг жиддий бўлмаган қарорлари билан муаммони янада чуқурлаштиряпти.

Ҳокимлар Пайғамбаримиз ﷺнинг:

«إِذَا سَمِعْتُمْ بِالطَّاعُونِ بِأَرْضٍ فَلَا تَدْخُلُوهَا وَإِذَا وَقَعَ بِأَرْضٍ وَأَنْتُمْ بِهَا فَلَا تَخْرُجُوا مِنْهَا»

«Агар бир жойда ўлат тарқалганини эшитсангиз, у ерга кирманг. Агар сиз турган жойда ўлат тарқалса, у ердан чиқманг», деган буйруғига амал қилиш ўрнига, Эрондан коронавирусга чалиниб қайтган касалларни у ердан қайтган соғлом кишилар билан бирга бир жойга қамаб қўйди. Сўнгра уларнинг барчасини Покистоннинг турли жойларидаги уйларига қўйиб юборди. Натижада, вирус Покистон ичкариси, Панжоб ва Синдга тарқалиб кетди.

Ҳокимлар яна Росулуллоҳ ﷺнинг:

«لاَ تُورِدُوا المُمْرِضَ عَلَى المُصِحِّ»

«Касални соғлом кишига яқинлаштирманг», деган ҳадисига амал қилмасдан минтақалардаги карантин марказлари ва вилоятлардаги шифохоналарда касал ва соғлом кишиларни бирга жойлаштирди. Натижада, соғлом кишиларга ҳам касаллик юқди. Ҳокимлар шифокорлар ва касаллар учун шахсий гигиена воситаларини етказиб беришда ҳам муваффақиятсиз йўлни тутишди. Ҳолбуки, вирус шифохонадаги барча кишиларга юқишини ҳамма билар эди.

Аллоҳ Таоло ўз китобида:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَذَرُوا مَا بَقِيَ مِنَ الرِّبَا إِنْ كُنتُمْ مُؤْمِنِينَ * فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا فَأْذَنُوا بِحَرْبٍ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ

«Энди агар (фармонимизни) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва пайғамбари томонидан бўлган урушни билиб қўйинг! Агар тавба қилсангиз, дастмоянгиз ўзингизга — золим ҳам, мазлум ҳам бўлмайсиз» [Бақара 279]

дейди. Покистон ҳокимлари эса, давлат бюджетини еб битирадиган риболи қарзларни олишга интиляпти. Одамлар соғлиқни сақлаш тизимига харажат етишмаслиги туфайли бўлаётган ёмон оқибатлардан қийналмоқда. Ҳокимлар мана шундай фавқулодда ҳолатларда фоизли тўловларни бекор қилиш ўрнига (ҳаромлиги ҳақида айтмаса ҳам бўлади) янги қарзларни олиш ва облигациялар чиқариш тўғрисида Халқаро Валюта Фонди билан музокара олиб бормоқда. Бу ишларнинг барчаси риболи фойдалар эвазига амалга оширилади.

Аммо ҳукуматнинг соғлом кишилар билан касалларни ажратмасдан карантин жорий қилганидан кейин иқтисодий ёрдам пакетини эълон қилиши Ғарб ҳукуматларига эргашишдан бошқа нарса эмас. Чунки Ғарб ҳукуматлари бу билан янги хатар қаршисида мўртлиги кўриниб қолган капиталистик низомини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпти.

Покистоннинг золим ҳокимлари коронавирус пандемияси пайтида ҳам кўпроқ пул босиб чиқариш орқали рупияни қадрсизланишига ва риболи тўловларни кўпайтириш орқали янги бахтсизлик кампаниясига йўл очмоқчи. Бу эса, рупиянинг қадрсизланиши натижасида инфляция бўлишига олиб келади. Натижада, пандемия зарарларини қоплаш учун солиқни ошириш керак бўлади. Покистон ҳокимлари Аллоҳнинг буйруқларига доимий қаршилик қилганлари туфайли Аллоҳнинг ушбу қавлига нақадар мос эканини исботлашди:

وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз» [Тоҳа 124]

Ҳокимлар ўзларининг расволиги ва мусулмонларга кулфат ёғдираётганидан ташқари, мусулмонларни масжидларда эҳтиёт чораларини кўриб ибодат қилиш ҳуқуқларидан ҳам маҳрум қилишди. Натижада, улар Аллоҳдан ёрдам ва мағфират сўрашдан ҳам маҳрум бўлишди. Ҳокимлар бу билан фарзи кифоя бўлган жамоат намозларини масжидда ўқишни вожиб қиладиган шаръий ҳукмларни таҳқирлашди.

Эй Покистон мусулмонлари!

Мусо алайҳиссалом Фиръавн сеҳргарларининг сохталигини фош қилгани каби Аллоҳ Таолонинг кўзга кўринмайдиган энг кичкина махлуқотлари инсонлар ўйлаб топган бошқарув низомининг мўртлигини фош қилди. Дарҳақиқат, коронавирус капитализм ва унинг демократик низомининг нафақат Покистон, балки бутун оламда соғлиқни сақлаш соҳасида ва иқтисодда муваффақиятсизликка учраганини кўрсатди.

Оламлар Парвардигори Аллоҳ кичкина махлуқоти орқали ер юзида яшаётган барча инсонларга одамлар томонидан ўйлаб топилган демократия низомининг мўрт ва ожиз эканини ҳамда мусулмонларнинг ишларини бошқаришга ҳаққи йўқлигини кўрсатиб қўйди. Шунинг учун муваффақиятсиз низом бўлган демократияни улоқтириб, унинг ўрнига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш вожибдир. Ана ўшанда Покистон ва бутун дунёдаги мусулмонларни жиддий ва амалий тарзда назорат қилинади.

Дарҳақиқат, Аллоҳ Таоло Покистонда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун олтин фурсатни берди. Чунки бугун катта қаршиликлар ва хатарларсиз давлат барпо этиш имконияти мавжуд. Коронавирус инқирози мустамлакачи кучларни ўзи ва барбод бўлган иқтисоди билан овора қилиб қўйди. Шунингдек, одамларда жорий низом ва унинг ислоҳ қилиш имкониятлари борасида ишонч йўқолди.

Шунинг учун рамазон ойи остонасида турар эканмиз, золимларнинг ҳукмронлигига чек қўйиб, Аллоҳнинг китоби ва Росулининг суннати билан бошқаришни қайтариш учун тинмай ва малол олмай ҳаракат қилишимиз лозим. Бугун олам демократия юкларидан озод бўлишга тайёр ва у Умматнинг инсоният устидан етакчилик қилишини кутмоқда. Аллоҳ Таоло айтади:

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ

«(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз» [Оли Имрон 110]

Ҳизб ут-Таҳрир Покистондаги вилояти

7 шаъбон 1441ҳ

31 март 2020м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here