Ҳисобот беришга мавжуд тизим имкон бермайди

588
0

Ҳисобот беришга мавжуд тизим имкон бермайди

 Бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев ҳукумат четдан олинаётган ёрдамларнинг қандай сарфлангани бўйича ҳар бирининг ҳисобини бера олмаслигини маълум қилди.

 “Ташқи ёрдамнинг сарфланиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш таклиф қилинди. Бироқ мавжуд тизим бунга йўл қўймайди. Назорат бўйича айтсак, Ҳисоб палатаси, яна бошқа назорат органлари, Жогорку Кенеш бор”, – деди Асрандиев.

 У ўз сўзида, ХВФдан олинган 120,8 миллион доллар бюджет ҳаражатларини қоплаш учун ўтказилганини таъкидлади. 

 Изоҳ: Қирғизистон ҳукумати пандемияга қарши кураш доирасида халқаро ташкилотлардан 500 миллион доллар қарз олмоқчи. Аммо шу билан бир вақтда расмийлар олинадиган ёрдам (фоизли қарзлар) қайси соҳага ва қандай мақсадда сарфланиши бўйича ҳисобот беришга тизим йўл қўймаслигини тан олиш орқали мамлакатда корупция чуқур илдиз отганини эътироф этмоқда.

 Ҳукумат ўнгу сўлига қарамай олаётган қарз ҳисоботини бериш тизими шаклланмагани рўкач қилишига қарамай, бу қарзлар вақти келиб фоизлари билан қайтарилиши керак бўлади. Табиийки, бугун ҳукумат тепасида турганлар бу қарзларни ўз чўнтакларидан тўлашмайди. Қарзни адо этиш эса халқ зиммасига тушади. Расмий ҳукумат нафақат бизларни, ҳатто фарзандларимизни ҳам қарз ботқоғига ботириб бормоқда. Шундай экан, биз аввало ҳукуматни бу каби фоизли қарз олишдан қайтришимиз, инқирозни Уммат мулки бўлган Қумтор ва бошқа олтин конлари ҳисобидан, ўз ички имкониятидан келиб чиққан ҳолда енгиб ўтишга ундашимиз ва олинган қарзлар бўйича очиқ ва ошкора ҳисоб беришини талаб қилишимиз зарур.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here