Қирғизистон режими яна бир мусулмонни Роббим Аллоҳ дегани учун ўлдириш билан жиноятлари рўйхатига яна бир жиноят қўшди
Қирғизистон президентлари кетма-кет алмашаётганига қарамай, режим залолатда давом этиб, Исломга қарши шафқатсиз урушини кучайтирмоқда. Собиқ президентлар Исломга қарши душманликларини яширишмаган эди. Хусусан, Бакиевнинг душманлиги шу даражага етган эдики, у рўза ҳайити билан қурбон ҳайитларини нишонлашни тақиқлаган ҳамда Қорасув шаҳридаги «Сарахсий» масжиди имоми Муҳаммадрафиқ Камоловни ўлдириш жиноятига қўл урган эди. Мусулмонларнинг ҳайит байрамларида шахсан ўзи иштирок этаётган, «Аллоҳ» калимасини тилида кўп такрорлайдиган ҳозирги президент Атамбаев эса айни пайтда покиза иффатли муслималарга қарши курашишдан ҳам уялмаяпти. Мана, бугун ҳам у биродаримиз Қулмирзаев Қодирали Рамазоновични қамоқда ўлдириш билан ўзининг қатор жиноятларига яна бир ифлос жиноят қўшди.
«Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз» [Бақара 156]
Қулмирзаев Қодирали – Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан биродаримизни шаҳидлар қаторида қабул қилишини сўраб дуо қиламиз – 1969 йил 15 ноябрда Жалолобод олбаст Бозорқўрғон район Шомолдисой қишлоғида таваллуд топган. Уйланган, олти фарзанднинг отаси (уч ўғил, уч қиз). Бироқ у атрофидаги ишларнинг ҳақиқатини кўргач, бундай турмуш мусулмон учун лойиқ бўлган ҳақиқий ҳаёт бўлиши мумкин эмаслигини тушуниб етди. Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир фикрлари билан танишиб чиққанда худди йўқотган нарсасини топгандек беҳад хурсанд бўлди. Ўша заҳоти бор вужуди билан Ҳизб фикрларини ўрганишга киришди ва 1997 йилда унинг аъзосига айланди.
Қодирали – биз уни шаҳидлар мартабасига етказишини Аллоҳ Таолодан сўраб дуо қиламиз – бор имконияти билан барча одамларга даъватни етказишга ҳаракат қилди. У ўзи учун яхши кўрган покиза исломий шариат соясида яшашни барча одамлар учун ҳам яхши кўрди. Шунинг учун у бутун ғайрати билан даъватни етказа бошлади. Бироқ унинг Исломга ва унинг фикрларини етказишга бўлган қаттиқ муҳаббати юртдаги ҳукмдорлар эътиборини тортди. Сўнг уни 2012 йил 13 февралда даъватни етказишини ман қилиш мақсадида шартли жазога ҳукм қилишди. Бироқ Қодирали буни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан бир синов, деб ҳисоблаб, ҳеч иккиланмай яна исломий даъватни етказиш ҳаракатида давом этди. Кейин уни қайта қамоққа олишиб, судга тортишди ва 2013 йил 15 февралда 299-модда 1-банд «диний ва миллий низо қўзғаш» айблови билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилишди. Бироқ хавфсизлик хизмати бу билан ҳам қониқмай, унинг аёли 1974 йил 30 апрелда туғилган Гулнора Қулмирзаевани ҳам 2 йилга шартли жазога ҳукм қилди.
Бироқ биродаримиз Қодирали қамоқдалигига ҳамда оила-аъзолари ва яқинларидан узоқдалигига қарамай, Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилиш учун даъватни етказишда давом этди. Шу вақт мобайнида унга кўрсатилган ваҳшиёна қийноқлар остида биродаримиз Қодирали Қулмирзаев 2014 йил 9 август куни Аллоҳнинг ҳузурига реҳлат қилиб, инша Аллоҳ шаҳид бўлди. Унинг покиза жасади оила-аъзоларига топширилгач, унга 3 мингдан зиёд мусулмонлар иштирокида жаноза ўқилди. Улар Қирғизистоннинг турли шаҳарларидан уни қабрга қўйиш учун етиб келдилар. Жаноза маросими пайтида бир неча мусулмонлар қирғиз, рус ва ўзбек тилларида маърузалар қилишиб унга қўйилган 299-модда 1-банд «диний ва миллий низо қўзғаш» айблови нақадар туҳмат эканлигини исботлаб қўйишди.
«Аллоҳнинг йўлида қатл қилинганлар (шаҳидлар) ни ўликлар, деманглар, йўқ, улар тириклардир, бироқ сизлар сезмайсизлар » [Бақара 154]
Биродаримиз Қодиралини анбиёлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга қилишини, оиласига, дўстлари ва даъватдаги биродарларига сабри жамил беришини Аллоҳ Таолодан сўраб қоламиз.
Дарҳақиқат, Қирғизистон жосуслик хизмати ходимлари ва милицияси дафн маросимидан сўнг 16 нафар мусулмонни ҳибсга олди ва уларни 3 соат бирма-бир сўроқ қилди. Бироқ қонунда на жаноза намозида қатнашиш ва на «Аллоҳу Акбар», дейиш жиноят, дея кўрсатилмагани боис, ҳибсга олинганларнинг ҳаммаси терговчиларга адвокатсиз ҳеч нарса демасликларини билдирдилар. Ана шунда хавфсизлик хизмати 3 соатдан сўнг уларни қўйиб юборишга мажбур бўлди.
Биз Қирғизистон ҳукуматига ва унинг Ислом ва мусулмонларга қарши қақшатқич урушида унга кўмаклашаётган хавфсизлик ходимларига шуни эслатиб қўймоқчимиз: сизлар содир этаётган бундай жиноятлар ҳаргиз жазосиз қолмайди. Чунки Халифалик давлати Аллоҳнинг изни ила, эшик қоқмоқда. Эртага бу жиноятчилар мусулмон ва муслималарга қарши содир этган зулмлари, репрессиялари, тазйиқлари учун, ҳар бир етимнинг тўккан кўз ёшлари учун албатта жавоб беради. Бу кимсаларнинг барчаси ўз номларининг жинояткор тоғутлар рўйхатидан жой олмасидан туриб, эс-ҳушларини йиғиб олсинлар-да, фурсат борлигида тавба қилсинлар. Зеро, фурсат ўтгач, Аллоҳ уларга раҳм қилмайди, мусулмонлар халифаси уларни кечирмайди.
Дарҳақиқат, Росулуллоҳ даъватга қаттиқ озорлар етказган бир гуруҳ кимсаларни Макка фатҳ қилинган кунда қатл қилишга буюрдилар, уларнинг Каъба ёпинчиғига осилиб олишлари ҳам фойда бермади. Шунинг учун биз Қирғизистон ҳукуматини ва барча исломий юртлар ҳукуматларини, уларнинг хавфсизлик хизматларини мусулмонларга қарши жиноятларидан, туғёну зулмларидан тийилишга даъват қиламиз, токи, ўзларидан олдингилар тақдирига дучор бўлмасинлар!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси
Расмий сайт: http://hizb-turkiston.net
Электрот почта: webmaster@hizb-turkiston.net