Қизларимиз қамоқларда… ҳокимлар эса томошабин бўлиб турибди!

498
0

Қизларимиз қамоқларда… ҳокимлар эса томошабин бўлиб турибди!

«Фаластин асирлари тадқиқот марказининг билдиришича босқинчи вужуд судлари охирги пайтларда бир неча асир қизларга қарши шафқатсиз ўч олиш ҳукмларини чиқарди. Жумладан эндигина ўн ёшдан ўтган асира қизларга қарши 4 ҳукм чиқарилди. Марказнинг ахборот вакили Риёз Ашқар босқинчи вужуднинг қасддан оғир ҳукмларни чиқараётганидан мақсад, фаластинлик қизлар ва аёлларни Қуддус интифозаси ҳодисаларида иштирок этишдан тийиб қўйиш ва уларни босқинчининг аскарларига ва янги манзилгоҳлардаги яҳудларга қарши пичоқ санчиб ҳужум қилиш ёки автомашина билан эзиб ташлаш амалиётларига қадам қўйишдан қўрқитиб қўйиш эканини кўрсатиб ўтди. Бу мақсадни амалга ошириш учун – деди Ашқар – босқинчи бир неча асира қизларга қарши – уларнинг орасида норасида қизлар ҳам бор – ўта оғир ва мисли кўрилмаган ҳукмларни чиқаришга зўр берди».

Яҳуд вужуди билан узоқ кураш йиллари давомида Фаластинда 15.000дан кўпроқ аёл ва қизлар қамоққа ташланди. Босқинчи давлат кекса ёшдаги аёлларни ёки қизларни ёки 18га ҳам кирмаган қизларни ажратиб ўтирмади. Биринчи интифоза даврида қамоққа ташланиб асирага айлантирилган аёл ва қизларнинг сони 3000га етди. Иккинчи интифоза чоғида эса асира хотин-қизлар сони қарийб 900га етди. «Асирлар ва озод этилганлар ишлари билан шуғулланувчи ҳайъат» ҳисоботига кўра яҳуд вужуди қамоқхоналари тутқунларига айланган асира қизлар сони 2016 йил 13 июнгача 61 асирага етди. Яқинда 4 асира қиз устидан 10 йилдан ошиқ қамоқ ҳукмлари чиқарилди. Улар қуйидаги қизлардир: жароҳат олган асира Шуруқ Давёт (19 ёшда), унинг устидан 16 йил қамоқ жазоси ҳукми чиқарилди. Асира Майсун Жиболий (22 ёшда), 15 йил қамоқ жазоси. Асира, жароҳат олган ёш қиз Нурҳон Аввод (16 ёшда), 13,5 йил қамоқ жазоси. Исро Жаобис (31 ёшда) 11 йил қамоқ жазоси… Бошқа қизлар ҳам 3 йилдан 7 йилгача бўлган қамоқ жазоларига маҳкум қилинди.

Ёш қизлар ўз уйларида тинч-хотиржам бўлиш ўрнига босқинчининг қамоқхоналарида азоб чекиб ётибдилар! Улар келажакка интилиб ўқув юртларида ўтириш ўрнига таҳқирлаш ва хўрлашларга дучор қилинмоқдалар! Чунки турли ёшдаги бу асира қизлар қамоққа олинишлари лаҳзасидан бошлабоқ калтакланмоқда, хўрланмоқда, сўкиб хақоратлар қилинмоқда. Уларни тергов марказларига олиб келинган заҳоти уларга тазйиқ кучайтирилмоқда. Уларнинг барчаларига нисбатан калтаклаш, уйқудан маҳрум қилиш, узоқ вақт қўлни кўтариб туриш, қўрқитиш каби психологик ёки жисмоний тергов услублари қўлланмоқда. Бунда босқинчилар қизларнинг миллати, ёши ва хос эҳтиёжларини ҳисобга олиб ўтиришмаяпти. Асира қизлар чекаётган азиятлар фақат шулардангина иборат бўлмай, балки уларга босим ўтказиш ва уларни қўрқитиш тергов тугаб уларни тергов изоляторларидан ҳибсхоналарга кўчиришганидан кейин ҳам давом этмоқда. Чунки қамоқ маъмурияти зўр бериб бу қизларни хўрлаш, уларга зўравонлик қилиш, ор-номусларига тегиш йўлларини ўйлаб топмоқда. Буни қизлар хоналарига кечаси ухлаб ётган пайтларида бостириб кириш ва асосий инсоний эҳтиёжлардан маҳрум қилиш орқали амалга оширмоқда. Масалан миқдор ва сифат жиҳатидан ёмон таом бериш каби. Асира қизларни муолажа олиш ҳуқуқидан ҳам – зарур дори-дармонларни бермай – маҳрум қилишмоқда. Кўрпа-тўшаклар ҳам етишмайди. Хибсхоналар яхши ва етарли ёритилмаган. Панжаралар ва бошқа қўриқлаш ускуналари ўрнатилган тор деразалар сабабли қуёш нурлари ҳам тўсиб қўйилган. Босқинчилар ҳатто халқаро қонунлар ва инсон ҳуқуқлари деган нарсага умуман ва айниқса аёллар борасида риоя қилишмайди. Бу оғир вазиятлардан ҳамма асира аёллар, жумладан ҳали 18 ёшга тўлмаган қизлар азият чекишмоқда. Улар ўзларининг фуқаролик либосидаги яҳудия нозира аёллардан қўрқишларини билдирдилар. Бу яҳудия нозира аёлларни қамоқ маъмурияти асираларга – уларни хўрлаш ва калтаклаш мақсадида – қасддан қўшиб қўйган…

Эй Ислом Уммати… Эй Фаластин аҳли:

Бу шармандали аҳвол ва бу хорлик вазияти… қачонгача давом этади?! Муслима аёл номуси ва шаъни поймол этилишига ҳамма қачонгача томошабин бўлиб тураверади?! Бу томошабинлардан сал ўнглироғи ҳисоблангани бу асираларнинг ҳолига қачонгача оҳ-воҳ қилиб ва маҳзун бўлиб тураверади?! Фаластин ва унинг аҳли қачонгача хорларча асирликда қолиб кетаверади?! Қизларимиз, опа-сингилларимиз ва оналаримиз қачонгача яҳуд вужуди қамоқхоналарида қолиб кетаверишади?! Наҳотки сизлар қамоққа ташланган асира қизларнинг турли-туман хўрланишларини ва калтакланишларини кўра туриб томирингизда ҳамият ва мардлик қони жўш урмаса?! Ана шу асиралар сизларнинг гулдек қизларингиз эмасми, ахир?! Ор-номусларингиз эмасми ахир?! Ёки қалбларга қулф уриб қўйилганми?! Ўтмишда биттагина аёлдан зулмни қайтариш учун ёки уни мудофаа қилиш учун урушлар қилинган эди… Бугунги аҳволимиз эса минглаб қизларимизни қамоқхоналарга ташланишини кўра туриб индамай ҳаракатсиз тураверишимиз даражасигача етди!! Кўзингизни очинг, ғафлат уйқусидан уйғонинг, хору зорликни ўзингиздан улоқтириб ташланг ва Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилинг. Ҳизб ут-Таҳрир Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаб бу асиралардан ва барча мусулмонлардан зулмни даф қилиш учун ҳаракат қилмоқда. Бу эса Аллоҳга асло қийин эмас.

 781

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here