Суриядаги сохта президентлик сайловлари Американинг маккор режасидаги бир қадам бўлиб унга пухта исломий режа билан қарши туриш вожиб

470
0

01 (1)Суриядаги сохта президентлик сайловлари Американинг маккор режасидаги бир қадам бўлиб унга пухта исломий режа билан қарши туриш вожиб
Қонхўр Башар Суриядаги бу юртдаги мусулмонларга қарши кек-адоватга тўла фожиали уруш олиб бормоқда. Бу юрт аҳли икки қисмга бўлиб ташланди: бу қонхўр назоратидан чиқиб кетган минтақалардаги қочоқлар билан муҳожирлар ва бу қонхўр назоратидаги минтақалардаги асирларга ўхшаб қолган қўрқувга тушган бошқа одамлар… Мана шундай уруш шароитида ва бу қонхўрнинг диктаторлик табиатини ҳамда унинг сохталаштириш одатини акс эттириб турган зўравонларча таҳдид қилишдан иборат хавфсизлик чоралари шароитида Суриядаги бу жиноятчи режим 2014 йил 3 июнда фақат ўз назорати остидаги минтақаларда сохта президентлик сайловларини ўтказди. У ҳақда «Сурияда ярим асрдан бери кўп партиявийлик асосида биринчи марта ўтказилаётган сайловлар» деб жар солинганига қарамай лекин бу диктатор олдида унга хайрихоҳ бўлган икки кимса номзодидан бошқаси қабул қилинмади. Бу икки кимсани энг камида «қарзга олиб турилган эчки» деб аташ мумкин. Эълон қилинган 88,7 % натижа эса олдиндан ҳисоблаб қўйилган бўлиб бу натижаларнинг ҳақиқий натижаларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Бу сайловлар «Башар ҳамон қонуний президентдир, у кучлидир ва у қўллаб-қувватланмоқда» ва «у ҳокимиятда тураверса бу фожиали вазият яна кўп йилларгача давом этаверади» деган бақир-чақир ва таҳдидлар шароитида ҳамда оппозицияни янги хилдаги қуроллар билан таъминлашга – бу қуроллар Халифалик давлатини тиклашга ҳаракат қилаётган исломчилар қўлига тушиб қолишидан хавотирлар бор деган баҳона билан – йўл қўймаслик тўғрисида ортида Америка турган халқаро эмбаргони жорий қилиш шароитида бўлиб ўтди. Бундан мақсад одамларни Америка ечимига таслим бўлишга мажбур бўлиш ҳолатига олиб келишдир. Америка ечими қуйидагиларга асосланади:
Биринчи: энг аввало региондаги давлат қўллаб-қувватлови билан ва Америка режаси асосида ички ўзаро жангларни пайдо қилиш, бу жанглар Халифалик давлатини тиклашга ҳаракат қилаётган исломчиларга қарши қаратилади.
Иккинчи: Жарба коалициясини – унинг кучлари билан тоғут армияси ўртасида мувозанатни юзага келтириш учун – янги хилдаги қурол-аслаҳалар билан таъминлаш тўғрисида кўпгина ваъдалар бериб бу коалиция обрўсини одамлар олдида кўтариш. Буни коалиция ҳукуматидаги мудофаа вазири Асъад Мустафо ҳеч уялмай очиқдан-очиқ бир ой олдин бундай деб таъкидлаган эди: «Баъзи араб пойтахтлари, аниқроғи Кўрфаздаги пойтахтлар Америка идораси билан шошилинч боғланиб озод армияни янги хилдаги қурол-аслаҳалар билан таъминлаш аҳамияти ҳақида сўзлашувлар олиб борди…». Буларнинг барчасидан мақсад бу коалицияни гўё тоғут армиясидан қутқазувчи халоскордек қилиб кўрсатишдир. Бу Суриядаги одамларнинг Башар ўрнига коалицияни қабул қилишларига эришиш учун бир кириш қисмидек гапдир.
Учинчи: Американинг Башарни ҳокимиятдан олиб ташлаб уни олдиндан келишиб олинган кимсаларга топшириш, бу бошқарувнинг кўп партиявийлик асосида илмоний, демократик бўлишини кафолатлашдан кейин бўлади.
Шундай қилиб демак Америка ечими ички ўзаро қир-пичоқ жанглардан иборат ҳолатни пайдо қилиш асосига қурилган бўлиб, бу ички жанглар Америка ечими фойдасига мусулмонларнинг ички фронтини янада кўпроқ заифлаштиради. Америка ечими жиноятчи Башар билан ечимдаги шерик каби муомалада бўлиш асосига ва Исломий Халифалик давлатини тиклашдан иборат исломий ечимни майдондан зўр бериб йироқлатиш асосига қурилгандир. Америка ечими яна кофир илмоний бошқарувни ўрнатиш асосига ва ҳокимиятни Американинг янги малайларига топшириш асосига қурилгандир. Бу янги малайлар Американинг эски малайи Башар ўрнини эгаллашади. Биз айтиб ўтган бу нарсаларнинг барчаси Америка ҳомийлигида қадамма-қадам амалга оширилиши айтилмоқда. Ишлар тизгини Америка чангалидан чиқиб кетмаслиги учун бу нарсалар шундай амалга оширилмоқчи.
Эй Муборак Шом Суриясидаги муробит мусулмонлар:
Америка ўз сиёсати иблислари ишлаб чиққан пухта режага мувофиқ ҳаракат қилмоқда. Америка ўзи талаб қилаётган нарсанинг хатарини кўрсатмаслик учун бу режани қадамма-қадам амалга оширишга интилмоқда. Региондаги давлатлар, аниқроғи Кўрфаз давлатлари ҳам Халифаликдан ва унинг учун ҳаракат қилаётганлардан қўрқмоқда. Шунинг учун бу давлатлар мухлис исломий ҳарбий бўлинмаларга қарши Америка хатти-ҳаракатларига мос чизиқ бўйлаб ҳаракат қилмоқда… Шунга биноан демак Суриядаги мусулмонлар, айниқса мухлис қуролли гуруҳлар бу Кўрфаз давлатлари улардан талаб қилаётган нарсадан ўта эҳтиёт бўлишлари ва Американинг бу маккор режасига Аллоҳ Субҳанаҳу Китоби ва Росули  Суннати кўрсатмаси асосидаги пухта исломий режа билан қуйидаги тарзда қарши туришлари лозим:
Биринчи: улар ўз ҳаракатларида гарчи ҳамма одамларни ғазаблантириб бўлса ҳам ёлғиз Аллоҳ розилигини истаб соф имоний нуқтаи назардан келиб чиқишлари лозим.
Иккинчи: уларнинг иши – худди ансорлар Мадинаи Мунавварада илк Ислом давлатини қуриш учун Росулуллоҳ га ёрдам бериш асосида жамланишганидек – Ислом давлати, рошид Халифаликни тиклаш учун содиқ ҳолда ҳаракат қилаётганларга ёрдам бериш устида жамланиши лозим.
Учинчи: ўз сафларини ёлғиз Аллоҳ амри асосида бирлаштириб ва ўзаро низолашмай режим жиноятларига қарши курашишлари лозим.
«Ва Аллоҳ ҳамда Унинг пайғамбарига итоат қилингиз ва (ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур. Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир» [Анфол 46]
Улар Обама режалаштираётганидек бир-бирлари билан ўзаро жангга киришдан ўта эҳтиёт бўлсинлар ва Ислом билан мусулмонлар душманлари юрагига қўрқув соладиган тарзда қарши курашиш услубларини ўйлаб топишга зўр бериб ҳаракат қилсинлар.
Тўртинчи: улар хорижга қўл чўзиб ундан ёрдам сўрашни ўз жонига қасд қилиш ва шайтон ражимдан ёрдам сўраш деб ҳисобласинлар ва шуни яхши билсинларки нусрат-ғалаба фақат Азиз, Ҳаким Аллоҳ амрини маҳкам тутиш билангина келади. Чунки нусрат фақат ёлғиз Аллоҳ ҳузуридангина келади. Нусрат фақат ёлғиз Аллоҳ амрини маҳкам тутадиган озчилик гуруҳгагина келади.
Бешинчи: уларнинг иши исломчиларни ҳокимият курсисига олиб келиб, Исломни эса уларнинг ортида қолдириш учун эмас, аксинча Исломни ҳокимиятга олиб келиш учун исломий сиёсий лойиҳага мос ҳолда бориши лозим.
Эй Муборак Шом Суриясидаги муробит мусулмонлар:
Шуни яхши билингки, биз айтиб ўтган бу нарсаларнинг барчаси – Аллоҳга ҳамд бўлсинки – Сурияда бор. Ғарбни ҳақиқий ташвишга солаётган ва уни ўзини ҳам, ўзининг мусулмонлар юртларидаги малайлари бўлмиш режимларни ҳам сафарбар қилишга мажбурлаётган нарса мана шудир. Шунинг учун Ғарб ўзини Сурияда ташвишга солаётган мана шу исломий ҳолатга зарба беришдан бошқасини қабул қилмайди. Америка бу ҳолатга зарба беришда ўзи ишга солиши мумкин бўлган энг муҳим қуроллардан бири мусулмонларнинг ўзини ишга солишдир, деб билмоқда. Америка мусулмонларни бир-бирларига қарши қўйиб исломий лойиҳа зиёнига ўзининг лойиҳасини амалга оширишга эришмоқчи. Шуни ҳам яхши билингларки, ҳақ Аллоҳ изни ила албатта ғалаба қозонади. Мусулмонлар Росулуллоҳ  айтганларидек икки лагердан бирини танлаш олдида туришибди:
«فُسْطَاطِ إِيمَانٍ لاَ نِفَاقَ فِيهِ وَفُسْطَاطِ نِفَاقٍ لاَ إِيمَانَ فِيهِ»
«Мунофиқликдан асар ҳам бўлмаган лагер ва имондан асар ҳам бўлмаган мунофиқлик лагери». Мусулмонлар буни яхшилаб англаб етсинлар ва ўзлари учун дунё ва охиратда нажот фақат Аллоҳ Субҳанаҳу Китоби ва Росули  Суннатини маҳкам тутишда эканлигига, Китоб ва Суннатдан қилча ҳам четга чиқмасликда эканига чуқур ишонсинлар. Ҳоким мустадракда Ибн Аббос дан ушбу ривоятни чиқарди: Росулуллоҳ  одамларга ҳажжатул вадоъда хутба қилиб бундай дедилар:
«…يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنِّي قَدْ تَرَكْتُ فِيكُمْ مَا إِنْ اعْتَصَمْتُمْ بِهِ فَلَنْ تَضِلُّوا أَبَدًا كِتَابَ اللهِ وَسُنَّةَ نَبِيِّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ»
«… Эй одамлар, мен сизларга шундай нарса қолдиряпманки уни маҳкам тутсангиз асло залолатга кетмайсиз, Аллоҳ Китобини ва Набийси  Суннатини».
Ҳизб ут-Таҳрир 7 шаъбон 1435ҳ
Сурия вилояти 5 июн 2014м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here