«ИШИД»нинг ишлари қаердаю Ислом раҳмати ва адолати… қаерда?!

474
0

«ИШИД»нинг ишлари қаердаю Ислом раҳмати ва адолати… қаерда?!

Мосул насронийларининг ўз диёрлари ва уй-жойларидан кўчириб юборилгани, уларнинг ўз жонларини олиб қочиб Найнаво паст текисликларига ва Курдистон иқлимига қараб йўл олишгани ҳақидаги хабар – гарчи аччиқ бўлса-да – биз учун кутилмаган хабар бўлгани йўқ. Насронийлар ИШИД (Ироқ ва Шом Ислом Давлати ташкилоти) уларга 2014 йил 19 июл шанба куни соат ўн иккида «тақдирни белгилаш ҳужжати» деган нарса бўйича белгилаб қўйган муҳлат тугамасидан олдин ўз уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлишди. Ўша ҳужжат бандлари шаҳар масжидларида жума хутбалари чоғида ўқиб эшиттирилиб, насронийларга Исломни қабул қилиш ёки жизя тўлаш ёки шаҳардан ўзларининг мол-мулкларидан ҳеч бир нарсани олмасдан фақат кийим-кечаклар билангина чиқиб кетишдан бирини танлаш шартлари қўйилган эди ва шаҳардан чиқиб кетадиган бўлишса «улар билан ИШИД ўртасида фақат қиличгина бўлиши» айтилган эди!

Бу ташкилотнинг ўз раъйларини ўта қаттиққўллик билан мажбурлаб юклашга одатлангани, бунинг натижаси ўлароқ Аллоҳ Таолодан ҳеч қўрқмай қон тўкишга ва мол-мулкларга тажовуз қилишга журъат қилаётгани уларнинг халифаликни эълон қилишлари Халифаликнинг буюк шаънини содда-гўл мусулмонлар қалбида камситиш ва уни ҳазил-мазахга айлантириш мақсадида қилинган ҳаракатдан бошқа нарса эмас. Бу ҳаракат  кофир ғарб лойиҳалари фойдасига хизмат қилишдир, деган гумонимизнинг тўғри эканлигига яққол далилдир. Қанчалик улкан қурбонлар берилмасин ва қанчалик узоққа чўзилмасин пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қуриш учун Росулуллоҳ A тариқатини маҳкам тутиб ихлос билан ҳаракат қилаётган кишиларнинг содиқлиги кофир ғарбнинг тинчини бузди. Бундай бўлиши табиийдир, зеро Халифаликнинг севинчли дараклари Аллоҳ Таоло изни ила уфқда кўриниб қолди. Бунга мисол қилиб Шомдаги муборак қўзғолонни, барча жойлардаги мусулмонларнинг уйғониб қолганини ва зўравон бошқарувнинг куни битишига яқин қолганини келтириш мумкин.

Охирида шуни айтамизки, Исломни татбиқ этиш дегани одамлар бўйни устида қилични яланғочлаш ва уларнинг мол-мулкларини ботил йўл билан тортиб олиш дегани эмас. Аксинча Ислом оламларга юборилган раҳматдир! Аллоҳ Таоло Исломни одамларнинг жонлари, ор-номуслари ва мол-мулклари омонда бўлиши учун нозил қилди!

Дарҳақиқат Исломни унинг узоқ тарихи давомида гўзал суратда татбиқ этилганлиги умматлар ва халқларнинг Исломга тўп-тўп бўлиб киришларидаги  асосий омил бўлди. Бу умматлар ва халқлар фақат Ислом соясидагина адолат ва тинчлик неъматидан баҳраманд бўлишди… Шарқ насронийларининг мусулмонлар билан елкама-елка туриб босқинчи салибчиларга қарши жанг қилишгани Исломнинг раҳмат эканига бир ёрқин далилдир. Шундай экан, келинг, Исломга яхши даъватчи бўлайлик, нафрат қўзғовчи эмас, хушхабар берувчи бўлайлик. Ўшанда Роббимиз Субҳанаҳуни рози қиламиз.

«(Эй Муҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли — динига донолик, ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билур ва У зот ҳидоят топгувчи кишиларни ҳам жуда яхши билур»                                                       [Наҳл 125]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ироқдаги матбуот бўлими

Электрон почта: huti53@yahoo.com

1 COMMENT

  1. bu mujohid birodarlarimiz ichida har hillari bor ba’zilari yahshi ba’zilari yomon ba’zilari o’zi yahshiyu bilmay islomga zarar keltirib qo’yadilar buni hammaasi islomni tiniq sof bilmaganlikda ilmsizlikda alloh ularga ilm va islomga zarar emas foyda keltiradigan va islomni tiniq tariqatiga amal qiladiganlardan qilsin amin 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here