Қирғизистоннинг Ўш вилоятида Хизб – ут –Таҳрир аъзоси синглимиз Махфузахон оламдан ўтди

419
0

Nature___Flowers__040140_29Пайғамбаримиз (с.а.в.) деганлар:-“ Дунё аёллари уч тоифа бўлади….Солиҳа аёл ки у замон қийинчилигида эрига ёрдам беради. Уни кӯрган вақтда эрининг кӯзи қувнайди. У эрининг омонатларига вафодор, эрининг ғойибини сақлайдиган аёлдир. Ундайларни кам топасизлар”.

Бугун 12 июн куни Ислом аҳли яна бир йўқотишга учради.  Ҳизбут Таҳрирнинг фаол аъзоси, уч фарзанднинг онаси, эрининг қувончию ташвишларида ҳамдам, тақводор, покиза, иффатли синглимиз Маҳфузахон боқий дунёга қайтдилар.

Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан “Қайси одамлар фазилатлироқ? ”деб сўралган эди:Қалби тоза, тили ростгўй одам:,  деб жавоб бердилар.”Тили ростгўйники-ку биламиз,қалби тоза қандай бўлади?, деб сўрашган эди: ”У бир тақводор пок инсонки, унда на бир жиноят, на бир зўравонлик, на бир кина ва на бир хасад бор”, деб жавоб бердилар.

Маҳфузахонда айнан шу  фазилатлар бор эди. Унинг қалби шу даражада беғубор эдики, ҳаёт қийинчиликлари, одамлардаги ёмон хислатлар унинг беғуборлигига заррача таъсир қилолмади. Айниқса эр-хотин жанжаллашиб қолганда, аёлларга қаттиқ панд-насихат қилар, ”Эрингни рози қилолмасанг жаннатга киролмайсан биродар “деб дардларига малҳам бўла оларди.  Ва гумонимиз йўқки, ўзида хам шу хислатлар бор эди.  Икки кун олдин телефонда гаплашганимизда: ”Биродарлар мени хаққимга дуо қилинглар,сизларга ўхшаб яна ҳалқаларимга бориб дарсларимни давом эткизай ,ўша ишларимни роса соғиндим” деган эди . Ҳизбни ишларида пешқадам, аёл киши бўлса ҳам вадаларга вақтида келар, ёмон ишни кўрса ўша заҳотиёқ муҳосаба қилар, ўзига насиҳат қилсанг дарров кўзига ёш оладиган қалби юмшоқ аёл эди. Бирор муаммога йўлиқса, биринчи иши “Опажон бу ишим шариат бўйича қандай ечилар экан”деб доимо изланган ҳизбия эди.

      Эй Аллоҳим биз ожизаларни кўриб турибсан, Ўзингдан доимо яхшиликларни умид қиламиз. Бизни ҳам яқин кунларда тиккаланадиган Халифалик Давлатига озми-кўпми ҳиссамиз қўшилиб қолишлигини насиб қилгин.  Ҳукмингни эшитганда”Лаббай Аллоҳим”дея ҳаракат қилаётган муслималар сафида қилгин.   Сафларимизда “Маҳфуза”ларни кўпайтиргин. Биродарим-синглимни жаннати “фирдавс”да оналаримиз  Хадича, Оиша…..Фотима (розиаллоҳу анҳо)лар билан бирга қилгин,  Омиин!

             -“Албатта,  иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун Фирдавс боғлари         манзил бўлур.  Улар у жойларда мангу қолар эканлар, (бошқа бирон жойга)кўчишни истамаслар”. (18:107,108)

        Барча хамду-санолар бутун оламлар роббиси Аллоҳга хосдир.

        Умму Анис.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here