Афғонистонда Толибонга қарашли кучлар АҚШ ва НАТО кучларига ҳужум уюштиришди. Покистон ҳудудига яқин Нангарҳар вилоятининг маркази бўлган Жалалобод шаҳридаги ҳарбий базага уюштирилган ҳужумда АҚШ ва НАТО кучларига оид ўнлаган ҳарбийлар ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Ҳужум асносида ва ҳужумдан сўнг келиб чиққан шиддатли тўқнашувда, 166 ҳарбий автомобил ва 226 танк яроқсиз ҳолга келтирилган.
Афғонистон Ислом амирлигининг расмий сўзчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳид тарафидан берилган баёнотда айтилишича, душанба куни Нангарҳар вилоятининг маркази Жалалобод шаҳрида НАТОга оид ҳарбий базага Толибон кучлари маҳаллий вақт билан соат 10:00да ҳужум уюштирган. Кеч соат 01:00гача давом этган ва оғир қуроллар билан ҳамда учта мужоҳиднинг шаҳидлик амалиёти орқали уюштирилган ҳужумда АҚШ ва НАТО аскарлари катта талофат кўрган.
Орада кечган шиддатли жангда базада жойлаштирилган 226та зирҳли танк, 36та контейнерли юк ташувчи автомобил, 21та нефт танкери ва 112та преципли юк ташувчи автомобиллар ёндириб юборилган.
Шунингдек, НАТО кучларига қарши амалга оширилган ҳужумда 3та Толибон аскари шаҳид бўлганлиги билдирилди. Бу ҳужум 12 май куни Афонистонда бошланган “Ҳайбар жанги”, номи остида бошланган баҳорги амалиётларнинг энг вайрон қилувчи ва кучли хужум эканлиги айтилмоқда.