Ўзбек-қирғиз чегарасини аниқлаш бўйича Ўшдаги музокара ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда

462
0

Ўзбек-қирғиз чегарасини аниқлаш бўйича Ўшдаги музокара ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда

 “Озодлик” радиосининг хабар қилишча, 17 январ куни Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасини аниқлаш бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи давом эттирилди.

 Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасини аниқлаш масаласи бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг учрашуви Ўш шаҳрида 16 январь куни бошланган эди. Қирғиз матбуотининг билдиришича, учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда.

 Хабарларда айтилишича, мазкур учрашувда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов ва Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков раҳбарлигидаги делегациялар иштирок этаётир.

 Қирғиз матбуотининг билдиришича, мазкур учрашув Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг 2016 йил декабрда Ўзбекистонга ташрифи вақтида эришилган келишувлар натижаларига кўра ўтказилмоқда

 1378 километрли ўзбек-қирғиз чегарасининг 320 километри шу кунгача аниқланган эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here