Суриядаги вазият Россиянинг хавотирини кучайтирмоқда

468
1

Суриядаги вазият Россиянинг хавотирини кучайтирмоқда

Суриядаги кескинлик Россияни хавотирга сола бошлади. Бу ҳақида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим ва Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф билан Москвада учрашув ўтказгандан сўнг камералар қаршисида берган интервьюсида маълум қилди. Лавровга кўра, кеч бўлмасидан, “террористларга” (мужоҳидларга) қарши кураш учун кучлироқ ҳаракатга ўтиш лозим.

“Террористларни (мужоҳидларни) тўхтатиш учун ҳаракатларимизни кенгайтиришимиз лозим. Бошқа йўлимиз йўқ. Акс ҳолда бу жангда фақатгина Сурияда эмас, балки бутун Яқин Шарқда мағлубият аламини тортиш хавфи остида қоламиз”, дея қўшимча қилди Россия ташқи ишлар вазири.

Лавровнинг бу баёноти мухолифатчи кучлар Ҳалаб қамалини олиб ташлан учун ҳаракатга ўтишлари ортидан янгради. Сентябр ойидан буён тахминан 275 минг киши Асад кучлари томонидан қамал остига олинган ҳолда қолмоқда.

Шунингдек, Сергей Лавров Суриянинг Ҳалаб шаҳрида Жабҳатун нусра каби “террорчи” гуруҳлар билан алоқаларини узмаган барча мухолиф гуруҳларни ҳам нишонга олишини маълум қилди. Москванинг таъкидлашича, Америка Қўшма Штатлари Россиянинг бу ҳаракатларини қўллаб қувватлайди.

Сўнги олинган хабарларда айтилишича, Россия Қора денгиздаги ҳарбий кучларини ҳам Сурияга сфарбар қилган. Айни пайтда Қора денгиз флотига қарашли “Сметливй” номли кема Қримдан Сурияга йўл олгани айтилмоқда. Рус манбаларига кўра, кемада полковник Дмитрий Усков бошчилигида терроризмга қарши кураш гуруҳи мавжуд.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here