Қирғиз режими Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо аёлларни қамоққа олишда давом этмоқда

525
0

Қирғиз режими Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо аёлларни қамоққа олишда давом этмоқда

Яқинда золим қирғиз режими Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги аъзо аёллардан бирини ҳибсга олди. Уни Қирғизистон жиноят кодексининг 299 моддаси (экстремизм ва диний низо чиқаришга уриниш) айблови билан саккиз йилу саккиз ой қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Калаванинг учи 2015 йилга бориб тақалади. Ўшанда 10-15 нафар қирғиз хавфсизлик кучлари Жалолобод области Шамолдисой районида истиқомат қилувчи Наргиза Тожибоеванинг уйига бостириб киришди. Уйидан бир неча исломий китоб ва дафтарлар, жумладан, Ҳизб ут-Таҳрир адабиётларини мусодара қилишди. Таъкидлаш лозимки, дугонамиз хавфсизлик хизматининг экстремистик исломчилар рўйхатида, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси сифатида 2010 йилдан бери қайд этиб келинади ҳамда 2012 йил зулм билан экстремизм айблови ёпиштирилиб, икки йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган!!! Маҳбуса синглимиз қизининг айтишича, у етти фарзанднинг онаси бўлиб, энг кичик фарзанди учинчи синфда ўқийди ва унинг ўзи оғир ҳасталикка чалинган. Адвокатларга таҳдид қилиш билан узоқ вақт давом этган суд жараёнларидан кейин қирғиз режими унинг ҳасталигига парво ҳам қилмай, суд залидан уни қамоққа ташлашга журъат қилди. Адвокатларга таҳдид қилиниши оқибатида Наргиза Тожибоеванинг оиласи уларни тўрт марта алмаштиришга мажбур бўлди. Ҳозир афсуски, қамоқ ва у ердаги ёмон вазият сабабли синглимиз саломатлиги ёмонлашмоқда.

Уйидан диний китоблар топилгани учунгина синглимизни саккиз йилу саккиз ойга озодликдан маҳрум этиш ғоят ёмон зулмдир. Бундай қилмиш 2012 йилдан бери бу юртда Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо аёлларга нисбатан содир этилган қатор золимона қамашларга қўшимчадир. Дарҳақиқат, ўнлаб опа-сингилларимизни кичик ёшдагиларига ҳам, кекса ёшдагиларига ҳам қарамай, зулму адоват билан қамоққа ташлашди. Уларнинг ҳаммасини шу бир хил сабаб билан, гўё қурол аслаҳа сақлагандек, исломий китоблар сақлаганликлари сабабли қамашди. Уларга жинояткор қирғиз республикаси даъвоси билан экстремистлик айбловини ёпиштириб, узоқ йиллаб заҳ зиндонларга ҳукм қилишди!!!

Қирғиз режимининг Ислом асосида ўзгартириш учун ҳаракат қилаётган муслималарга қарши бундай жиноятлари илгари коммунистларнинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан ғаразларидан азият чеккан юртдаги ҳақни таниган оддий кишиларнинг ҳам иродаларини синдиролмайди. Шундай экан, Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилиш учун юрагида имон ҳарорати жўш ураётган даъват аҳли иродасини қандай ҳам синдира олсин?! Аксинча, ҳозирда Қирғизистондаги эркагу аёл дохил барча инсонлар ўз ҳаётларини тартиблаштириш учун Исломни янада мустаҳкам тушуниш ва унинг аҳкомларини ўрганиш йўлида исломий сақофатга, унинг манбаларига кундан-кунга кўпроқ талпинмоқдалар. Шунинг учун биз режимнинг бундай зулму зулматлари, Аллоҳнинг изни ила, ўзининг ағдарилишига хизмат қилишига ва золимларнинг зулматли тунлари узайса-да, холис зотлар тонги албатта отишига қатъий ишонамиз.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлимининг аёллар қисми аъзолари Аллоҳ Субҳанаҳуга дуо қилиб, маҳбуса дугонамиз қалбига қувват беришини, азоб-уқубатлар тебрата олмайдиган сабот билан ризқлантиришини, уни ва бошқа барча мазлума муслималарни Ўз ҳифзу ҳимоясида сақлашини сўраймиз. Шунингдек, Аллоҳ Таолодан дугонамизга ўз фарзандларининг Исломни олий қилиш йўлида ўз оналари юрган тоат ва фидоийлик йўлидан юраётганларини кўриб, кўзларини қувонтиришини, мўминлар диллари яйраши учун Ўз нусратини тезлаштиришини ҳам сўраймиз. Дугонамизнинг соғлиги ёмонлашса-да, унинг елкалари мустаҳкам тоғлар мисол саботлилигига, ҳали бу елкалари динимизнинг улуғ ишларини қайта кўтаришига ишончимиз комил. Шундай бўлсада, Аллоҳга ҳеч кимни гуноҳдан пок деб даъво қилмаймиз.

إِنَّ الَّذِينَ قَالُوا رَبُّنَا اللَّهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا تَتَنَزَّلُ عَلَيْهِمُ الْمَلَائِكَةُ أَلَّا تَخَافُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَبْشِرُوا بِالْجَنَّةِ الَّتِي كُنتُمْ تُوعَدُونَ * نَحْنُ أَوْلِيَاؤُكُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ وَلَكُمْ فِيهَا مَا تَشْتَهِي أَنفُسُكُمْ وَلَكُمْ فِيهَا مَا تَدَّعُونَ * نُزُلًا مِّنْ غَفُورٍ رَّحِيمٍ * وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلًا مِّمَّن دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِينَ

«Албатта – Роббимиз Аллоҳдир, деб, сўнгра тўғри-устувор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, «қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар, сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар, Биз ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизнинг дўстларингизмиз, сиз учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бор ва сиз учун у жойда истаган нарсаларингиз бор (дерлар). (Бу) мағфиратли ва меҳрибон зот томонидан бўлган зиёфатдир, (дерлар). (Одамларни) Аллоҳга даъват қилган ва ўзи ҳам солиҳ амал қилиб, албатта мен мусулмонларданман, деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?» [Фуссилат 30-33]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here