Атамбаев: бир-иккита “каламуш”ни деб барча чегарачи ва милицияга лой чоплаш керак эмас

552
0

Атамбаев: бир-иккита “каламуш”ни деб барча чегарачи ва милицияга лой чоплаш керак эмас

 Бугунги кунга қадар хавфсизлик кучлари сафида “каламушлар” бор, аммо уларни деб бутун тизимга лой чоплаш керак эмас, деди Алмазбек Атамбаев 31 октябр куни Бишкек шаҳрида ИИВ ходимларига квартиралар топшириш маросимида.

 “Ҳар доим ва ҳамма вақт “каламушлар” бўлган, ҳатто 7- қаватдаги президент хонасида ҳам “каламушлар” ўтирган. ИИВда ёки бошқа тузилмалар омборхонасида ўтирган айрим “каламушлар”ни деб мамлакатда ҳозирча терроризмни олдини олиб келаётган милиция, чегарачи ва МХДҚ ходимлари хизматларини унитмаслигимиз керак. Айтмоқчи, ҳатто АҚШ, Россия ва Францияда ҳам буни тўхтата олишмаган. Ҳозирча Худо бизни сақлаб турипти”,- деди Атамбаев.

 Атамбаев хавфсизлик хизмати ходимларига янада кўпроқ эътибор қаратиш зарурлигинитаъкидлади. Чунки Атамбаевга кўра, улар ишга кетар экан уларнинг оилалари қайтиб келишадими ёки йўқми, буни билишмайди.

 “Шунинг учун бизда чегарачи ва хавфсизлик хизмати ходимларига муносабат ўзгача. Биз куч органлари ходимлари олдида қарздормиз деб ҳисоблайман. Айниқса милиция олдида, чунки ўғри ва қароқчи ҳукумат 2005 ва 2010 йилларда ўзи ва халқ орасига милицияни қўйиб келди. Ўша вақтда биз айрим милиция ходимларини йўқотдик. Ҳолбуки улар ўз бурч ва ишларини бажаришган эди”,- деди президент.

 Тукристон:

Тўғри, милиция, чегара хизмати ва МХДҚ сафида ўз ишига виждонан ёндошаётган, ўз бурчи халқ тинчлик ва хотиржамлигини таъминлашдан иборат деб билган, касбий маҳоратга эга ходимлар ҳам бор. Аммо шу билан бирга ўзига берилган мансаб ва ваколатдан халқни талаш, халқ устидан бойлик орттиришда фойдаланаётганлари ҳам йўқ эмас. Шундай экан тизим ходимларининг бири томонидан содир бўлган қинғир иш ва жиноят учун бутун бошли тизимни ёмонотлиқ қилиш тўғри бўлмайди.

 Бироқ бу фақат давлат амалдорлари ва куч органлари ходимларигагина тааллуқли бўлмай, оддий халқ, шу жумладан мусулмонларга ҳам татбиқ қилиниши керак. Чунки расмий ҳукумат бир муслима ёки мусулмоннинг бирор ножўя ҳаракати учун бутун мусулмонларни айблашга ҳаракат қилишади.

 Президент, вазир, депутат ёки орган ходимларининг жиноий  ишлари учун фақат ўша одамни айбдор деб, қолганлари уялмай ифлос ишларида давом этаветишади. Ахир бир жиноий ишни мусулмон қилса ҳам, кофир ёки мунофиқ қилса ҳам натижаси ўзгармайди. Яъни у бирор одамни ўлдирса, уни ким ўлдиргани аҳамиятли эмас. Балки, нима учун ўлдирди, шунга ҳуқуқи бормиди, ҳаддидан ошмадими, масаланинг мана шу томони эътиборлидир. Жиноятни бирор мусулмон қилса бу жамият учун хавф туғдирсаю, давлат амалдори ёки хавфсизлик хизмати ходими қилса  ҳеч қандай хавф йўқ эмиш. Мусулмонларни эса гумондор шахслар деб жиноий жавбгарликка тортиб юборишаяпти. Уларни жиноятларига шерик деб, ҳатто уларнинг дўстлари ва яқинларини ҳам терговга тортишяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here