КОНСТИТУЦИЯНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ – ҚУЛЛИККА РОЗИ БЎЛИШДИР

329
0

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

КОНСТИТУЦИЯНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ – ҚУЛЛИККА РОЗИ БЎЛИШДИР

Тўғри, конституциясиз яшаш мумкин эмас, мен ҳам конституцияга қарши эмасман. Лекин кимнинг конституцияни танлашда иҳтиёрлимиз. Мен бутун коинотни Яратгувчиси, Меҳрибон ва Раҳимли Зот бўлган Аллоҳ Таолонинг конституцияни танладим, мен ўша Зотнинг қулиман. “Ашҳаду а(н)лла илаҳа илл(о) Аллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ”нинг ҳақиқати (Аллоҳдан ўзга қуллик қилишга лойиқ Зот йўқ, Муҳаммад Унинг росули эканига гувоҳлик бераман)ни тушуниб, уни ошкора айтишим билан шу қулликни эълон қилганман. Сизчи, кимга қул бўлишни тўғри деб топдингиз? Тақдирингизни кимга топширмоқдасиз, лоақал бу дунёда фаровон ҳаётни кафоатлаб беришига шубҳасиз ишонасизми? Сиз оғир аҳволга тушиб қолганингизда сизни эсалайдими, ёрдам берадими? Кеч бўлмасдан фикрлаб кўринг. Эслатма мўминларга фойда беради деган ҳукмга биноан баъзи нарсаларга эътиборингларни буришни хоҳладим. Сизларга эслатдим, Аллоҳим Ўзинг гувоҳсан!

وَمِنْ حَيْثُ خَرَجْتَ فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَحَيْثُ مَا كُنتُمْ فَوَلُّوا وُجُوهَكُمْ شَطْرَهُ لِئَلَّا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَيْكُمْ حُجَّةٌ إِلَّا الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْهُمْ فَلَا تَخْشَوْهُمْ وَاخْشَوْنِي وَلِأُتِمَّ نِعْمَتِي عَلَيْكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ(150)كَمَا أَرْسَلْنَا فِيكُمْ رَسُولًا مِنْكُمْ يَتْلُو عَلَيْكُمْ آيَاتِنَا وَيُزَكِّيكُمْ وَيُعَلِّمُكُمْ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَيُعَلِّمُكُمْ مَا لَمْ تَكُونُوا تَعْلَمُونَ(151)فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِي(152

Қайси тарафдан чиқсангиз, юзингизни Масжид-ал-ҳаром томонга буринг! Ва қаерда бўлсангизлар (эй мўминлар), юзларингизни ўша томонга буринг! Токи (айрим) одамлар учун сизларнинг устингизда ҳужжат бўлиб қолмасин. Лекин уларнинг ичида зулм қилгувчилар ҳам борки, сизлар улардан қўрқмангиз. Мендан қўрқингиз! Ва токи сизларга неъматимни комил қилиб беришим ва тўғри йўлга ҳидоят топишингиз учун шундай қилингиз. Шунингдек, сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларга Бизнинг оятларимизни тиловат қиладиган, сизларни поклайдиган, сизларга Китоб ва Ҳикматни (Қуръон ва Ҳадисни) ўргатадиган ва билмаган нарсаларингизни билдирган бир пайғамбар юбордик. Энди, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Менга нонкўрлик  қилмангиз! [2:150—151—152]

Конституцияни қабул қилишда, ҳеч қайси жонворда бўлмаган, ҳатто фаришталарга ҳам берилмаган ақлимни ишлатдим. Ишни биринчи Коинотдаги жамиийки нарсалар; ер, қуёш, ойдан тортиб кичкина зарраларгача, ақлим етганича фикр юргиздим, бор тўплаган маълумотларимни ишга солдим. Уларни ҳар бирида мавжуд бўлган қонунларни кучим етганича ўргандим ҳамда ушбу қонунларнинг Эгасини жиддий ва узоқ изладим. Аммо, майда зарралардаги “атом ядросининг атрофида нейтрон ва протон айланиб туриши” каби қонунларни ҳам, ер шаридаги “ернинг ўз ўқига тортиш кучи бор”, “ер ўз ўқи атрофида айланади” каби қонунларни ҳам эгаси кўзга кўринган нарсалардан бирортаси эмаслигини аниқ билдим. “Ҳеч бир нарса эгасиз-авторсиз бўлмайди” деган ақлий қоидага мувофиқ, уларни Эгаси бизни хиссимиздан ташқарида, ғойибда бўлган буюк ҳикмат, чексиз қудрат, нуқсонсиз илм соҳиби Раҳимли ва Меҳрибон Зот – Аллоҳ Таоло эканига ишонч ҳосил қилдим. Ҳамма нарса Ўша Зотнинг мулки, У Зотбизларни ҳам йўқдан бор қилгандир. У Зотга қуллик қилиш асл ҳақиқатни тан олишдир. …

Аллоҳ Таолонинг китоби – Қуръон ҳақида, У Зотнинг элчиси – Росуллуллоҳ (с.а.в) тўғрисида фикр юритиб, уларни ҳақиқатдан Аллоҳ Таоло тарафидан юборилган эканлигига заррача гумонсиз ишондим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, махлуқларга сиғиниш, ҳатто ўзига ўхшаган инсонларга қуллик қилиш хорлигидан батамоман қутулдим ҳамда кўр-кўрона ота-боболарига эргашган мусулмонлардан эмас, балки Аллоҳ Куръонда баён қилган ҳужжатли мўминлардан бўлдим. Шу иймонимда умримнинг оҳирги лаҳзаларигача собит қолишни Аллоҳдан ёлвориб сўрайман:

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

— «Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар». [4:65]

Бу конституция нуқсонсиз, мукаммал, ҳамда ҳамма нарсаларнинг баёнини ўз ичига олган бўлсада, Аллоҳ Таолонинг борлигини инкор қилувчи комунистларга ҳамда Аллоҳ Таолони ҳаётимизга аралаштирмаймиз, динни ҳаётдан ажратиш керак деб даъво қилгувчи демократларга ёқмайди. Улар бор кучлари билан бунга қарши чиқадилар. Бу қилмишлари билан диндан чиққан кофирлар бўлишини юқорида келтирилган оят далиллаб турибди. Ҳатто жоҳил-илмсиз инсонлар ҳам бу конституцияга-Қуръон ва ҳадисга иймон келтирмасалар, ўша қонунларни ҳаётга келиши учун ҳаракат қилмасалар кофирлар билан бирга бўладилар. Бу конституция-Исломни тан олиш уни яхши ўрганишдан бошланади. Шунинг учун кофирлар Исломни тушуниб қолишимизга ҳам тўсқинлик қилишда бор кучларини сарфламоқдалар.

Аллоҳ Таолонинг конституциясида инсонларнинг фаровон яшашлари учун тўсиқ бўладиган, ҳалақит берадиган бирорта нарса йўқ, аксинча, бу конституция икки дунё саодатига эриштиради, яъни бу дунёда Аллоҳ Таолодан бошқасига: бут-санамларга, хайкалларга, инсонларга қуллик қилмасдан мағрур ва фаровон ҳаёт кечирсалар, Охиратда эса, абадий ҳаётдаги маконлари жаннат бўлишлари билан шодланадилар.

    Аллоҳ Таолонинг конституциясидан бош тортиб, инсонлар ишлаб чиққан конституцияларни танлаган кишилар бу дунёда ўша конституцияларнинг авторларига куллик қилган, уларни ўзи учун илоҳ қилган бўлади.

Термизий чиқарган ҳадисда Адий ибн Ҳотам айтди: «Мен Набий(с.а.в)нинг олдиларига келдим — бўйнимда тилла хоч бор эди — у зот менга бутни олиб ташла дедилар. Ва «Бароат» сурасидан мана бу:

اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ

Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар. [9:31] оятни ўқиб, … шундай деганларини эшитдим: «Тўғри, одамлар роҳибларга ибодат қилишмаган, лекин роҳиблар бирор нарсани ҳалол дейишса, одамлар уларни ҳалол санашган, бирор нарсани ҳаром дейишса, уни ҳаром дейишган …».

Эй, мўминлар! Конституция ҳақидаги муносабатингиз енгил нарса эмас, икки дунёдаги аҳволингизни ҳал қилувчи бўлган асосий масаладир. Нафақат Аллоҳнинг конституциядан, балки Аллоҳ Таолонинг баъзи ҳукмларидан юз ўгиришимизда ҳалокат бор, буни Аллоҳ Таоло қуйдагича огоҳлантирмоқда:

إِنَّ الَّذِينَ ارْتَدُّوا عَلَى أَدْبَارِهِمْ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْهُدَى الشَّيْطَانُ سَوَّلَ لَهُمْ وَأَمْلَى لَهُمْ ()

ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا لِلَّذِينَ كَرِهُوا مَا نَزَّلَ اللَّهُ سَنُطِيعُكُمْ فِي بَعْضِ الأَمْرِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ إِسْرَارَهُمْ () فَكَيْفَ إِذَا تَوَفَّتْهُمْ الْمَلاَئِكَةُ يَضْرِبُونَ وُجُوهَهُمْ وَأَدْبَارَهُمْ () ذَلِكَ بِأَنَّهُمُ اتَّبَعُوا مَا أَسْخَطَ اللَّهَ وَكَرِهُوا رِضْوَانَهُ فَأَحْبَطَ أَعْمَالَهُمْ

„Албатта, ўзларига ҳидоят (йўли) аниқ-равшан бўлганидан кейин яна ортларига (куфрга) қайтиб кетган кимсаларга (бу ишларини) шайтон чиройли қилиб кўрсатди ва улар учун (пуч орзу-хаёлларни) узун қилиб қўйди. Бунга (яъни куфрга қайтиб кетишларига) сабаб уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани (Қуръонни) ёмон кўрган кимсаларга: «Биз айрим ишларда сизларга итоат этамиз», деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг яширган (сирлар)ини билур. Энди — фаришталар уларнинг юзлари ва орқаларига уриб, жонларини олар вақтида (уларнинг ҳоллари) қандай бўлур?! Бунга (яъни ўлим соатидаги бундай азобга) сабаб уларнинг Аллоҳни ғазаблантирган нарсага (яъни мунофиқлик йўлига) эргашиб, У зотнинг ризолигини (яъни мўминлар билан бирга кофирларга қарши туришни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ) уларнинг (қилган яхши) амалларини ҳам беҳуда кетказди“. [47:25-28]

Биз ҳар бир ишда Аллоҳ нозил қилган ҳукмга мурожаат қилишимиз иймоннинг қатъий талабидир. Ҳавои-нафсимизга эгашишимиз ҳалокат, залолат ва фитна ва мусибатларнинг асоси. Аллоҳ Таолонинг қуйидаги ояти ҳақида фикр юритингда:

وَأَنْ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَاعْلَمْ أَنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ أَنْ يُصِيبَهُمْ بِبَعْضِ ذُنُوبِهِمْ وَإِنَّ كَثِيرًا مِنْ النَّاسِ لَفَاسِقُونَ  أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنْ اللَّهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ

(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг! Агар (Сизнинг ҳукмингиздан, яъни Исломдан) юз ўгирсалар, билингки, Аллоҳ уларга айрим гуноҳлари сабабли мусибат етказишни истамоқда. Шубҳасиз, одамлардан кўплари фосиқдирлар. Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!” [5:49,50]

Мавзуъни яхширок тушуниш учун сайтимиздаги “Аллоҳнинг конституцияси ҳаётда мавжуд эмаслигининг асосий сабаби” каби мақоларни ҳам ўқиб чиқинг.

Аллоҳнинг Қули Абу Зар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here