Қозоғистон мактабларида румол ўрашга қаршилик кучаймоқда!

584
1

Қозоғистон мактабларида румол ўрашга қаршилик кучаймоқда!

Қозоғистонлик беш минг муслима ўқувчи қизлар мактабда румол ўрашга рухсат берилишини сўраб қилган мурожаатига Қозоғистон ҳукумати тарафидан рад жавоби келди. Қозоғистон ҳукумати мактабларда румол ўраш мумкин эмаслигига давлатнинг илмоний (дунёвий давлат) эканлигини сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Қозоғистон маориф вазирининг ўринбосари Элмира Суҳанбердийева матбуот анжумани ташкил қилиб, бу ҳақида баёнот берди. Суҳанбердийеванинг маълум қилишича, мамлакат илмоний (дунёвий) таълим тизимига эга. Шунинг учун мамлакат бўйлаб ҳеч бир мактабда диний тарғиботларга йўл қўйиб бўлмайди.

“Қозоғистон конституциясига кўра, мамлакатимиз таълим тизими дунёвийдир. Мактабларимизда ҳар қандай диний ташвиқот учун тўғридан-тўғри ёки билвосита рухсат берилмайди”, дейди Суҳанбердийева.

Маориф вазирининг ўринбосари мактабга румол ўраб келган талаба қизларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказганлигини ва тушунтириш ишлари олиб борилганлигини ҳам қўшимча қилди. Элмира Суҳанбердийевага кўра, қизлар мактабдан чиққанларидан сўнг румолларини ўраб олишлари мумкин.

“Ўқувчи қизлар дарс пайтида румолларини ечиб ўтиришлари керак. Мактабдан ташқарига чиққанларида эса румолларини ўрашлари мумкин, ҳеч кимга руҳан зарар берган жойимиз йўқ”, дейди Суҳанбердийева.

Туркистон:

Ислом душманлари фуқороларни адаштириш ва чалғитиш мақсадида, “илмонийлик” ёки “дунёвий таълим”, “руҳий таълимот” деган тушунарсиз ва мантиқсиз атамалардан фойдаланишади.

Қизларнинг рўмол ўрашлари дунёвий ҳаракат ёки амал бўлмаса, қандай амаллардан деб эътибор қилинади? Касал одамга қурон ўқиб дам солиш, дуо қилиш ёки охират ҳақида ният қилиш каби амаллар – майли нима деб аташса ҳам – булар моддий ҳаракат ёки натижаси моддий бўлмаган амаллар сафига киради. Лекин, рўмол ўраш, сақол ўстириш, намоз ўқиш, садақа ва эҳсон қилиш, илим олиш, дарс бериш….. буларнинг барчаси дунёвий моддий ҳаракатларку! Илмонийлик ёки демократияга асосланган капиталистик мафкура бу муаммоларга қандай муолажа берган? Ёки бу дунёвий система фақат куфрда яшайдиган одамлар учун мослашган мабдаий тузумми? Унда бу система нега мусулмонларга татбиқ қилиняпти?!

Элмира Сухамбердиева каби ақлсиз вазирлар бу саволларга жавоб бера олишмайди. Буларнинг демократик мафкурасида қизлар рўмол ўраш ёки ярим яланғоч юриш, агар истаса европадаги одамлар сингари, қип-яланғоч юриш ҳуқуқига эга. Уларнинг шу ҳатти ҳаракатлари бошқа шахсларга зиён етказмаса бас. Ўқувчи қизлар рўмол ўрашлари билан кимга зарар етказишлари мумкин? Бу саволларга Сухамбердиева каби манқуртларни йўналтириб бораётган европалик кураторлари жавоб бера олишади.

Лекин европа кураторларининг мақсадлари бошқа. Улар исломий юртларда илмонийликни ривожлантириш программаси асосида иш олиб боришади. Жамиятни исломийлашиб боришини олдини олишга қаратилган ҳаракатларнинг барчаси, яъни бузуқчиликни ривожлантириш ишлари илмоний тузумни кучайтиради. Улар рўмол ўраган қизларнинг ҳақ ҳуқуқлари поймол бўлаётганини билиб туришибди. Лекин бу исломийлашиш яъни Ислом дини қадриятларидан келиб чиқаётган кўриниш эканлиги сабабли ўзлари бир четда туриб, манқурт вазирларни ишга солишяпти. Демократик мафкуралари бузулаётганига қарамай, инсон ҳуқуқи ҳимоячилари бу ишга ҳуқуқий баҳо беришдан ва муслималарни ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан бўйин товлашмоқда.

Мободо Сухамбердиева лесбиянкаларни ҳуқуқини чеклашга журъат қилганида борми! Ҳуқуқ ҳимоячилари уни жаҳон судигача судраб боришар эди. Чунки лесбиянкалик ва бесоқолбозлик уларнинг муқаддас деб билган қадриятларидан, деб эътибор қилинади.

Муслималарнинг рўмол ўрашлари исломий қадриятлар туркумига киради. Негаки Ислом мафкураси аёлларни муқаддас деб билиб, уларга “ҳимоя қилиш ва беркитиш керак бўлган орият, номус”, деб қарайди. Қизларимизнинг рўмоллари билан ҳижобланиб юришлари исломий қадриятларимизни жамиятимизда пайдо қилиш учун ташланган қадамларимизни мустаҳкамлайди. Исломни ҳаётимизга кириб келишини тезлатади. Шунинг учун куфр олами бу кўринишга қарши ноқонуний йўллар билан бўлса ҳам, қаттиқ ҳаракат олиб боради.

1 COMMENT

  1. Агар шундай конун чиккан булса,унда бошка томондан ёндашиш керак.масала аёлларни номахрамлардан ажратиш булса, унда кизларни эркаклардан ажратган холда укитишни талаб килиш керак.Кизлар укийдиган жойларда умуман эркак укитувчилар ва укувчилар булиши керакмас.Туркистон сайтига илтимос шу фикрни кенгрок килиб берволилар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here