“Толибон” Афғонистон-Тожикистон чегарасига 7 минг жангарисини жойлаштирди

575
0

Толибон Афғонистон-Тожикистон чегарасига 7 минг жангарисини жойлаштирди

 Бу ҳақда Тожикистон Миллий  Ҳавфсизлик Давлат қўмитаси чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонали 2 май куни ВОМСА дастурининг ҳаётга татбиқ этилганинга 15 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тадбирда маълум қилди.

 Унинг сўзларига қараганда, “Толибон” ҳаракатининг 6  минг 825 нафар жангариси  Афғонистон жанубидан шимолга олиб келинган ва ҳозир Балх, Қундуз, Тахор ва Бадахшон вилоятларидаги 29 та машғулот базаларида туришибди. Жангариларнинг кўпчилигини Марказий Осиё мамлакатларидан келганлар ташкил қилади, дея таъкидлади Ражабали Раҳмонали.

 Афғонистон билан 1400 километрлик чегарага эга бўлган Тожикистон ўзининг жанубий чегараларида қуролли гуруҳларнинг тўпланиб бораётганидан хавотирга тушмоқда. Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон ўтган йилнинг 30 ноябр куни Минскда бўлиб ўтган Коллектив Хавфсизлик Ташкилотининг коллектив хавфсизлик Кенгаши сессиясида сўзлаган нутқида ҳамкорларга яна бир бор мурожаат қилиб, КХШТга аъзо мамлакатларнинг жанубий чегараси ҳисобланмиш тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлашга ёрдам беришга чақирган эди.

 Тожикистон МҲДҚ чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмоналининг айтишича афғон-тожик чегараси биргина Тожикистоннинг бош оғриғига айланган.У хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларга мамлакатнинг жанубий чегараларини мустаҳкамлашдаги ёрдамлари учун миннадорчилик билдирди ва Тожикистон бу каби ёрдамларга яна муҳтож эканлигини таъкидлади.  Ражабали Раҳмоналининг айтишича, Тожикистонда 15 йил мобайнида ВОМСА дастурни ҳаётга тадбиқ этиш давомида Афғонистон билан чегараларни мустаҳкамлашга 43 млн евро ажратилди.

Туркистон:

Толибон давлат мақомини олган муайян ҳудуд билан чегараланган мамлакатга эга бўлмаган исломий ҳаракат холос. Улар ўзлари учун ўзлари замонавий қурол аслаҳа тайёрлаб олиш қувватига ҳам эга эмас. Демак улар томонидан, фаразан, Ўрта Осиё томонга юриш қилиш мақсади пайдо бўлган тақдирда ҳам, улар қайсидир бошқа, қурол ишлаб чиқариш қувватига эга мамлакат ёки кучлар томонидан қуроллантирилиши ва муайян мақсадлар сари йўналтирилаётган бўлишлари керак. Мабодо тожик томонининг ваҳимали маълумотлари тўғри бўлганида ҳам, Тожикистон мамлакатининг хавфсизлигини таъминлаш учун Россиянинг 201 ҳарбий базаси жойлашиб олган. У 2004 йилдан буён Тожикистон ҳудудида турибди. Деярли бирор маротаба самарали амалиёт қилган эмас. Энди, айтайлик, Тожик чегараси яқинида қандайдир Россия ёки Ғарб давлатларининг ўқ отар қуроллари билан қуролланган ноаниқ тўдалар пайдо бўлса, ўша Россиянинг 201 ҳарбий базаси жавобгарликни ўз зиммасига олишлари керак. Халқни, мусулмон фуқароларни қўрқувга солишдан фойда йўқ.

 Куфр олами Ўрта Осиёда навбатдаги қаттиқ бир силкинишга таёргарлик кўришаётгандек ҳаракат олиб боряпти. Улар ўзларига мойил етакчиларни ўз атрофларига тўплаб олиб, улар воситасида Ўрта Осиё минтақасида бораётган репрессияни янада кучайтириш орқали уруш ҳолатини пайдо қилишмоқчи. Чунки Афғонистон ваҳимаси Ўрта Осиё мамлакатларида давлат томонидан мусулмонларга қарата репрессив ҳаракатларни янада кучайтирилишига шароит яратиб беради. Бу эса давлат билан мусулмонлар ўрталаридаги жарликни кенгайтиради. Натижада Афғонистондаги ҳолат Ўрта Осиёга кўчиб ўтиши учун ўта кескин вазият юзага келади. Бу каби хоин етакчиларимиз куфр томонидан ўзлари учун кафолат берилган тинчлик, осойишталик учун била туриб ўз мамлакатларини жар ёқаси томон тортишяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here