Россия билан АҚШ ўртасида Сурияда кураш ва рақобат борми?

622
0

Россия билан АҚШ ўртасида Сурияда кураш ва рақобат борми?

Ёки АҚШ ўз режаларини амалга ошириш учун Россиядан фойдаланяптими?

 Барча ахборот воситалари Россиянинг Суриядаги ҳарбий аралашувини ва жинояткор Асад режимига қарши қўзғалган аҳлимизга мактабларида ва шифохоналарида бошларига бомба ёғдиришини халқаро кураш ва рақобат доирасига киради, дея тасвирлашмоқда. Уларга кўра, Россия Сурия режими тарафдори бўлиб, уни қўллаб-қувватламоқда, АҚШ қўзғолончи мухолафат тарафида туриб, уларни қўллаб-қувватламоқда… Чиндан ҳам шундайми? Ёки бу бир адаштириш ва ҳақиқатни сохталаштиришми? Қуйидаги унчалик кўп бўлмаган сатрларимизда ана шуларга жавоб бермоқчимиз:

Иккинчи жаҳон уруши тугагач, Хавфсизлик Кенгаши – АҚШ ва Британия қистови билан – мустамлакачи Франция кучларининг Суриядан чиқиб кетишларини шарт қилувчи қарор қабул қилди. Ана шунда Сурия чорак аср вақт мобайнида сиёсий ва ҳарбий ўзгаришлар даврида яшади. Бу давр мобайнида юрт аввал Британия нуфузидан Америка нуфузига ўтиш босқичида, кейин эса, 1970 йил қудратга Ҳофиз Асад келгандан сўнг у ерда бутунлай АҚШ ҳукмронлиги қарор топган босқичда яшади. Мана шу даврларнинг бирортасида ҳам Россиянинг араб минтақасига яқинлашишига йўл қўйилмади. Чунки бутун араб давлатлари Шимолий Атлантика Иттифоқи (НАТО)нинг капиталистик давлатлари ҳукмронлиги остидадир.

Яҳудийлар давлатини яратиб, уни қаттиқ ҳимоя қилган Ғарб давлатлари, хусусан, Америка ва Британия, ўша пайтда минтақадаги ўз малайларига хоинлик айблови ёпиштирилишини хоҳлашмади. Шу мақсадда мусулмонларда гўё бу ҳукмдорлар Совет Иттифоқи билан иттифоқчи, деган тасаввурни пайдо қилишди. Кейин адаштирув мустаҳкам бўлиши учун Ғарб давлатлари ўзларининг малай ҳукуматларига Совет Иттифоқи билан қуролланиш битимини имзолашларига рухсат беришди.

Бироқ Суриядаги Ҳофиз Асад даврида бўлган бошқарув режимини ва унинг қилган муҳим ишларини диққат билан кузатган киши, бу режим фақат АҚШ манфаатларига хизмат қилганига, Совет Иттифоқи ва бошқа йирик давлатлар манфаатига хизмат қилмаганига гувоҳ бўлади. Бундай ишларга мисоллар кўп, мисол учун, коммунистларнинг бостирилиши, 1976 йил Сурия кучларини Ливанга киритилиб, Тоиф битимидан сўнг Ливанни бугунгача АҚШ ҳукмронлиги остида қолдириш, Британия ва Франция малайларининг ўз позициялари билан Сурия режимига таъсир ўтказишларига йўл бермаслик, АҚШ 1990 йил Кувайтни босиб олиши ортидан Саддам Ҳусайн режимига зарба бериш мақсадида тузган халқаро коалицияга Сурия режимини аъзо қилиш, бу режимнинг Британияга тобе қўшни давлатлар режимлари билан доимий таранг муносабатда ушлаб туриш… каби. Британия тобеларига мисол, Ироқ режими, Иордания режими, Ёсир Арафот замонидаги Фаластин Озодлик ташкилоти, Туркиянинг Британияга тобе камолчи армияга бўйсунувчи режими… кабилардир.

Асад режимининг бир кун ҳам Совет Иттифоқига тобе бўлмаганига энг кучли далил шуки, Совет Иттифоқи қулаб, социалистик тизим емирилгач, Сурия режими реал капиталистик тузум томонга аста секин кўчишни бошлади. 1990 йил чиққан 10 сонли декретни айни кўчиш учун рухсатнома, дейиш мумкин. Бу пайтда, араб сармоядорларига Сурияга ўз сармояларини киритишга рухсат берилди. Бунга қадар сармоя ётқизиш ҳаром ҳисобланар эди, чунки бу юртни ажнабийларга сотиш ҳисобланарди! Кейин аста-секин қонун ўзгаришлари бошланди ва давдат ўз сектор муассасаларини хусусийлаштириш йўлидан юра бошлади, давлат томонидан қўллаб-қуватланувчи кўплаб товарлардан қўллаб-қувватлов олиб ташланди…

Башар Асаднинг қудратга келиши билан Суриянинг капитализмга ўтиши ҳам тезлашиб кетди ва бу иш АҚШнинг ўша пайтдаги ташқи ишлар вазираси Мадлен Олбрайт ташаббуси билан амалга ошди. Башар Асад ўз хўжайини Американинг ҳамма буйруқларига қулоқ солиб, итоат қилган ҳолда, юртма-юрт юриб, сармоядорларни юртни сотишга чақирди, уларни провокациядан тортиб, фитналаргача ҳамма нарсаларга тарғиб қилди… Унинг америкапарастлигига энг катта далил, Рафиқ Ҳаририй ўлдирилганидан сўнг АҚШга Европа томонидан босим кучайиб, европаликлар Асадга Ливандан қўшинларини олиб чиқиб кетишга оид буйруқ чиқаришади, шунда америкапараст Башар Асад бир кеча-кундуздаёқ у ерни тарк этади. Кейин Башар Америка томонидан қўллаб-қувватланувчи турк ҳукумати, яъни Эрдоган раҳбарлигидаги Адолат ва Тараққиёт партияси ҳукумати билан яқин алоқалар ўрнатди.

Демак, Совет Иттифоқи пичоғи кесиб, Америка билан дунё ҳукмронлигини талашаётган пайтда ҳам Америкадан рухсат олмагунча Сурия ишларига аралашолган эмас. Шундай экан, бугун, Россия Совет Иттифоқи барбод бўлгандан сўнг халқаро мартабасидан тушиб кетган ва Американинг тарсакиларига қандай жавоб қайтаришни билмай, қайта регионал бир давлатга айланиб қолган бир пайтда, қандай қилиб Сурия устида Америка билан кураша олсин?!

Юқорида ёритилган нарсаларга кўра, Суриядаги воқеалар оқимини қўзғолон бошлангандан буён диққат билан тўхтовсиз кузатиб келаётган холис киши, аввалда Россиянинг хавфсизлик кенгашида халқаро қоралашга қарши Америка малайи бўлган Сурия режимини ҳимоя қилиш ролини бажарганига гувоҳ бўлади. Кейин Эрон билан бирга бу режимни қурол-яроқлар билан таъминлаб турганига гувоҳ бўлади. Кейин эса режимни ҳимоя қилиш, қўзғолончиларни Американинг сиёсий ечимига ва уларга муҳлат кетидан муҳлат бераётганига мажбуран кўндириш мақсадида Сурияда бевосита ҳарбий аралашув олиб борганига гувоҳ бўлади. Холис кузатувчи киши мана шу ёритилган нарсаларга гувоҳ бўлгандан сўнг фақат бир нарсани тан олишдан ўзга чораси қолмайди. У ҳам бўлса, Россия Сурияда фақат АҚШ ишини бажармоқда, мақсади, Американинг сиёсий ечимини амалга ошириш ва қонхўр режимни армияси билан хавфсизлик тизимини сақлаб қолиш.

Сурия масаласида Россия билан АҚШ ўртасидаги алоқа ҳақиқатда мана шундай. Кўпчилик бизга ҳам тиқиштиришга уринаётган рақиблик алоқаси эмас. Аксинча, Америка Россиядан фойдаланмоқда, уни қонхўр режимни сақлаб қолиш ва муборак Шом қўзғолонига якун ясашдек ўз мақсадларини амалга оширишга ишлатмоқда. Муборак Шом қўзғолони эса, Американинг ҳаловатини бузди, президенти сочларини оқартириб ташлади. Биз Аллоҳ Таолога дуо қилиб, қўзғолон вақтини узайтирмаслигини, ер юзининг чор атрофига сочилажак нурни тезроқ балқитиб чиқаришини ва Шомнинг холис фарзандлари қўли билан Ўзининг ваъдасини, суюкли Росулимиз Aнинг башоратларини рўёбга чиқаришини, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишини сўраб қоламиз.

﴿وَنُرِيدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا فِي الأَرْضِ وَنَجْعَلَهُمْ أَئِمَّةً وَنَجْعَلَهُمُ الْوَارِثِينَ * وَنُمَكِّنَ لَهُمْ فِي الأَرْضِ وَنُرِي فِرْعَوْنَ وَهَامَانَ وَجُنُودَهُمَا مِنْهُم مَّا كَانُوا يَحْذَرُونَ﴾

«Биз ер юзида хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни барчага пешво зотларга айлантиришни ва уларни ворислар қилишни истаймиз»    [Қасос 5-6]

Абдулҳамид Абдулҳамид қаламига мансуб

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here