Сурия чегараларида янгидан ҳаво мудофаа тизимлари жойлаштирилмоқда

465
0

 Суриядан келиши мумкин бўлган таҳдидларга қарши ҳаво мудофаа тизимлари юкланган контейнерлар ва 25 нафар Италия ҳарбийси кеча кечқурун Туркиянинг Каҳраманмараш шаҳрига етиб келди. Италия ҳаво мудофаа тизими Каҳраманмараш шаҳрининг “Ғози” казармасига 3 йил аввал ўрнатилган Германия Патриот ҳаво мудофаа тизимининг ўрнига қўйилади. Бу тизимни ўрнаштириш ҳақида НАТО доирасида қарор қабул қилинди.

Италиядан денгиз орқали Искендерун портига келтирилган контейнерлар полициянинг кучли назорати остида 10та юк машинаси орқали шаҳардаги “Ғози” казармасига олиб келинди. Ҳарбий манбалар бу ҳақида аниқ маълумот бермаганлиги сабабли Патриот ракета мудофаа тизимлари ўрнига шаҳарга олиб келинган мудофаа тизими MEADS (Medium Extended Air Defense System) ўрта масофали ҳаво мудофаа тизими эканлиги номаълумлигича қолмоқда.

MEADS мудофаа тизими устидаги 360 даража радар тизими ёрдамида 1000 км узоқликдан отилган ракета ҳужумларига қарши ҳаракатга келиши ва бир вақтнинг ўзида икки тарафдан келаётган ҳаво ҳужумини бартараф этиши мумкин. Италия ва АҚШда ўтказилган охирги синовларда икки тарафдан келган “F-4 Fantom” жангавор самалёти ва ракетани бир вақтнинг ўзида уриб туширган MEADS батарияси 5та зирҳли траспорт устига ўрнатилади. У 19 мутахассис томонидан бошқарилади.

Туркистон: 

Туркия бутун Ғарб олами учун буффер майдони вазифасини эгаллаб қолиши мумкин. Улар аввалроқ Турклардан, Сурия қочқинлари учун тўсиқ бўлиб беришни илтимос қилишган бўлишса, энди мусулмонларга қарши қурол яроқлар жойлаштиришаяпти. Бу кетишда Туркия, Ислом олами билан куфр оламининг тўқнашиш майдонига айланиб қолиши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here