Россия Қирғизистон тараққиётига 100 млрд рубл сармоя киритмоқчи

457
0

 Бишкекка МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилиши муносабати билан келган Россия Бош вазири Дмитрий Медведев, йиғилиш аввалида Қирғизистон Бош вазири Сооронбай Жээнбеков билан алоҳида музокара ўтказди.

 “Ала-Арча” қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ҳукумат раҳбарлари ўзаро иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

 Музокаралар якунида жами 7 та келишув имзоланди. Шулардан бири нефт ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш масаласидир. Ҳужжатга мувофиқ нефт маҳсулотларини божларсиз етказиб бериш кўзда тутилган.

Бундан ташқари Медвдев “Газпром” давлат компаниясининг Қирғизистон газ транспорти тизимига сармоя киритиш режалари ҳақида маълум қилди.

 “Биз, бу масалани етарлича муҳокама қилдик ва алалоқибат келишиб олдик. Ҳозир республиканинг табиий газ эҳтиёжини ривожлантиришга оид жиддий режалар мавжуд. “Газпром» шу мақсадда ишламоқда, газ транспорт, газ тақсимлаш соҳасига сармоя киритиш режаланмоқда”, – деди Медведев.

 Медведевнинг аниқлик киритишича, “Газпром” Қирғизистон газ транспорти соҳасига 2030 йилгача 100 млрд рубл миқдорида сармоя киритиши мумкин. Унинг учдан бири яқин икки йилда соҳа лойиҳаларига йўналтирилади.

 Унинг фикрича, “бу ҳолат, республиканинг табиий газ билан таъминланганлик даражасини сезиларли кўтаради”.

Туркистон:

Москвадаги  RusEnergy компаниясининг ҳамкори ва таҳлилчиси Михаил Крутихин 2016 йилнинг бошида “озодлик радиоси”га, Россиянинг иқтисодий кризис сабаблари ва нима сабабдан Россия ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажара олмаётгани ҳақида айтиб берган эди.

“Таъкидлаб ўтиш жоизки, Россияда ўта мураккаб молиявий ҳолат юзага кедиб бораяпти. Ҳукумат, мамлакатдаги барча молиявий имкониятларини ишга солиб, бюджетни тўлдиришга ҳаракат қилаяпти. Шу мақсаддан келиб чиқиб, йирик лоиҳалар тўхтатилиб уларни молиялаштириш ишлари йўққа чиқарилаяпти. Аввалги навбатда ташқари мамлакатлар билан имзоланган лоиҳалар тўхтатилади. Бу нафақат Қирғизистондаги лоиҳалар, балки барча мамлакатлар билан ишлаб чиқилган ва молиялаштириш керак бўлган лоиҳалар тўхтатилади. Россия, барча ташқи инвестициясини тўхтатишга мажбур, негаки пул йўқ, етишмаяпти. Менинг ўйимча Бишкек ҳам, Россиянинг шу вазиятидан келиб чиқиб ҳукм чиқариши керак”, деган эди Крутихин.

Шунингдек Крутихин, Озодликнинг мухбирига, яқин келажакда Россияда реформа бўлишидан ҳам умид йўқ эканини илмий ва воқеъдан келтириб тушунтириб берган эди.

Қирғизистон, “газпром”дан йил сайин 1 миллиард куб атрофида газ сотиб олади. Бу “газпром” учун йилига тақрибан 2 миллиард доллар кирим дегани. Айтайлик бу пулнинг ярми газнинг таннархига сарф бўлганида ҳам, “газпром” йилига Қирғизистоннинг ўзидан тақрибан 1 миллиард доллор атрофида фойда кўради.

Медведев Қирғизистон газ инфраструктураси учун 2030 йили сарфлашга ваъда бераётган маблағ 100 миллиард рубл, яъни ҳозирги курс билан ҳисоблаганимизда 1.6 миллиард доллор бўлар экан. Бу “газпром”нинг бизнинг ўзимиздан бир неча йилдан буён олиб келаётган даромади эмасми? Инвестицияни негадир 14 йилдан кейин олиб кирар эмиш. Бу бизнинг тилда айтганда “аравани қуруқ олиб қочиш”, интелегантлар терминида эса, “сиёсий популизм” деб аталади.

Крутихиннинг таҳлили жуда тўғри. Россия, нафақат ташқарига, ҳатто ички молиявий тармоғида ҳам кризисга учраб бораяпти. Медведев ва Жиянбековларнинг бир бирлари билан қучоқлашиб, ҳамма иш жойида дегандек кўринишлари сиёсий популистик ҳаракатлар. Уларнинг ҳар бири ўз мамлакати фуқороларини мумкун қадар узоқроқ алдаб туриш учун мажбур кулишаяпти. Уларга “касални яширсанг истмаси ошкор қилади” дегинг келади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here