Қозоғистонда ҳам ҳижоб масаласи “далзарб мавзуга” айлантирилмоқда

527
0

 Ўтиб бораётган ҳафтада “Қозоғистон халқ банки” бошқарув кенгаши раиси Умут Шаяхметова жамиятда Қозоғистон учун ёт бўлган маданий кўринишлар кириб келаётганини, ҳижоб кийган ва юзларини бутунлай ёпиб юрган қозоқ қизларини кўрганида жуда ҳам хафа бўлиб кетишини айтиб ўтган эди.

 Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Шариат ва фатво бўлими бошлиғи Муҳаммад Ҳусайн Алсабеков Шаяхметованинг сўзларига раддия билдириб чиқди.

 “Ҳижоб тўғрисида барча гаплар айтиб бўлинган ва айни вақтда буни қайтаришга хожат йўқ. Бу масалада Уламолар кенгашининг фатвоси қабул қилинган. Ҳижоб аврат жойларини беркитиш учун муслима аёллар ихтиёри бўйича кийилади, тамом. Қийин қилиш эмас, енгил қилиш керак. Менинг ўйлашимча бу масалани кўтариш керак эмас. У мусулмонларнинг ўзларига тааллуқли ва ҳар бир оила буни ўзи хал қилиши мумкин”,- дея таъкидлаб ўтибди Алсабеков.

 Шунингдек, Алибасов мусулмон одам ўз пулларини банкка ишониши керак эмас деган сўзларга изоҳ бериб ўтди.

 “Бизларда банклар мавжуд, уларда албатта фоиз бўлади, Исломда эса фоиз олиш тақиқланган. Аммо шундай вазиятлар бўладики, уй сотиб олиш зарур бўлиб қолади. Бундай ҳолатларда шариат фоизсиз кредит олишга рухсат беради”,- деди Алсабеков.

Туркистон:

Инша Аллоҳ уламоларимиз аста секин ўз йўлларини Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассаллам)нинг йўлларига мослаштириб олишади. Чунки, уларнинг Исломий туйғулари ҳали сўнгани йўқ. Вақтинча куфр системасининг тазийқлари уларнинг баъзиларини бироз адаштириб юборган бўлди. Лекин уларнинг деярли барчаси ўзида Исломий туйғу ва куфрга нисбатан адоватни сақлаб қолишган.

Юқоридаги биродаримиз Муҳаммад Ҳусайннинг гапларида ва услубида жон бор. Уламолар куфр гумашталари чиқараётган фитналарига жавоб бериб юравермай, мамлакатларимиздаги барча алоқа ва муносабатларимизнинг шаръий ҳукмларини баён қилиб боришлари вожиб. Банк соҳалари, ароқ ишлаб чиқарилишига бўлган мусулмонларнинг муомилалари, ярим яланғоч аёлларга ва фоҳишахона ва (гей, лезбиянка)ларнинг ҳукумат томонидан очиқ ҳимоясига олинишига бўлган ҳар бир мусулмоннинг шаръий бурчлари, ер ва бошқа умумий фуқороларнинг мулкларини сотиб юборилишига нисбатан шаръий ҳукмлар…. ва ҳоказо, ҳаётимизнинг барча жабҳаларидаги муомилаларнинг шаръий ҳукмлари очиқ баён қилиниши керак.

Нега энди биз мусулмонлар, куфр томонидан олиб борилаётган барча ношаръий ҳаракатлар ва туҳматларга шариатдан уларга узур излаб, шаръий ҳукмларни уларга мослаб, бураб, пасткашлик қилиб, улардан қўрқиб яшашимиз керак. Куфр ҳижобга осилаётганида биз банк системасига, соқолга осилаётганида эса, биз ароқ ва солиқ тизимига зарба беришимиз керак. Бу биз учун ҳимояланишимиздан кўра яхшироқ ва охиратимиз учун манфаатли ҳаракат бўлади инша Аллоҳ.   

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here