Қирғизстонга хавф “ИШИД” данми ёки Ҳизб ут-Таҳрирдан?

443
0

 2015 йилнинг феврал ойидан бошлаб Қирғизстоннинг барча вилоятларида куч структуралари томонидан Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига қарши бир қатор амалиётлар бўлиб ўтди. Бу амалиётлар ҳозир ҳам айрим вилоятларда давом этяпти. Ҳизб ут-Таҳрирга қарши олиб борилаётган амалиётларда Қирғизстон ҳукумати ҳатто аёлларни ҳам аяб ўтирмаяпти. Орган ходимлари томонидан олиб борилаётган амалиётлар чоғида, уйларда тинтув ўтказиш, кўчадан ушлаб кетиш орқали Ҳизб йигитларини маҳкамаларга олиб кетдилар. Айримларни қамоққа ташлаган бўлсалар, баъзиларининг иши суд жараёнида.

 Давлат амалдорлари бу амалиётларни ўтказишдан мақсадни, “Ташқаридан бизга жангарилар хавфи бор. ИШИД Афғонистонга келди, энди Тожикистон орқали бизга ҳам кириб келади. Буни олдини олиш учун биз  хавфсизлик чораларини кучайтирмоқдамиз”, каби сўзлар билан оқлашга уриниб кўришди.

 Будай расмий баёнотлардан сўнг холис мусулмон кишида савол  туғилиши табиий. Агар  “ИШИД” ташқаридан  кириб келса ва ҳукуматга хавф туғдирса, нега ҳукумат Ҳизб ут-Таҳрирга қарши курашни кучайтирмоқда?

 Биз аввалги хабарларимизда, Қирғизстон бу ишларни ташқи давлатлар босими остида, Россия ёки Америка каби мустамлакачиларнинг буйруғини бажаришга интилиш ва уларни рози  қилиш  илинжида амалга ошираётганини айтиб ўтган эдик. Қирғизстон ҳукумати томонидан бундай буйруқларни сўзсиз бажарилиши шунга мажбур қилаётган йирик давлатлар манфаатларига мос келади. Лекин бу ишлар Қирғизстон ҳукумати зиёнига хал бўлаётгани ачинарли ҳол. Чунки бу амалиётлар чоғида орган ходимлари томонидан халққа қилинган зулм фуқароларда ҳукуматга инсбатан нафрат пайдо бўлишига олиб келди.

 Масалага жиддийроқ назар ташлаган одам шуни фахмлайдики, бу ишни бошлаган давлат раҳбарлари Қирғизстон давлатига хиёнат қилишмоқда. Чунки, олиб борилаётган бундай амалиётлар натижасида Қирғизстоннинг эртанги куни учун беқарор муҳит тайёрланмоқда ва халқни ҳукуматга нисбатан гиж-гижламоқда.

 Қирғизстонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси эса мусулмонлар бирлиги, тинчлигини ва Ислом манфаатларини ҳимоя қилиб келмоқда. Мусулмонларни Ислом динига тўлалигича амал қилишга ва ҳар бир ишларида шариатга амал қилишга, айрим сиёсатчиларнинг асоссиз ваҳималарига ва уларнинг ахмоқона провакацияларига алданмасликка чақириб келмоқда. Бу эса Россия ёки Американи буйруғини бажараман ва шу баҳона мўмай даромад қиламан деган хоин сиёсатчиларга ёқимайди, албатта.

 Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, бугунги кунда Қирғизстон манфаатларини ўйлаган ягона гуруҳ бу – Ҳизб ут-Таҳрирдир. Қирғизстондаги мусулонларни манфаатларини ҳимоя қиладиган ушбу жамоа Қирғизстон ҳукуматига хоин сиёсатчиларнинг мусулмонлар устида олиб бораётган жирканч ишларини бажаришга йўл бермайдиган ва уларнинг томоғига тиқилган суяк бўлиб қолди. Уммат манфаатларин ҳимоя қилишда уларнинг хиёнатлари кўриниб қолди.

 Бундай хоин сиёсатчилар томонидан илгари сурилаётган миллатчилик, терроризм каби баҳона ва сохта ваҳималар улар учун Уммат мулкини талон-тарож  қилишга имконятлар  яратиб бермоқда. Ҳизб ут-Таҳрир эса бу ишларни олдини олади. 2010 йилги Ўш воқеалари ва ҳукумат томонидан мамлакат жанубида тартибсизликлар келтириб чиқариш мақсадида Шайхул Ислом Рошод қори Камоловни ҳибсга олиш ишлари бунга яққол мисол бўла олади.

 Қирғизстонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси юқорида айтиб ўтилган сиёсатчиларнинг манфаатларига зид келиш ёки келмаслигидан қатъий назар, Уммат манфаатларини ҳимоя қилади ва Ислом билан яшашга даъват  қилади. Бу йўлда маломатчининг маломатидан қўрқмайди ва Аллоҳнинг розилигига етишиш йўлида пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва салламнинг тариқатидан қилча ҳам оғмаган ҳолда ўз фаолиятида давом этади, иншаАллоҳ.

Ансор Ансор.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here