Навбат болали аёлларга келдими?

448
0

 Қирғизистоннинг жанубий пойтахти ҳисобланган Ўш шаҳрида иккита ёш боласи бор муслима синглимиз қамоққа олинди.

 22 ёшли Бурулой Раҳмонжон қизи шартли жазо тартибини бузиш айби билан 11 март куни қамоққа олиниб, қўлида уч ойлик чақалоғи билан вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Бурулой Раҳмонжон қизининг “айби” ўз вақтида қайддан ўтмаганлиги эканлиги айтилмоқда.

 Унинг адвокатларини маълум қилишларича, ҳозир у уч ойлик чақалоғи билан Ўш шаҳридаги вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида ушлаб турилипти ва жазо чорасини ўзгартириш бўйича суд ҳукмини кутмоқда.

 2013 йилда Бурулой Раҳмонжон қизи хонадонига ўндан ортиқ милиция ходимлари келган ва тинтув ўтказиш бўйича рухсатномани тақдим қилиб, тинтув ўтказишган. Тинтув мобайнида милиция ходимлари 23 диск ва 13 китоб топишган. Кейинчалик ўтказилган экспертизада топилган айрим диск ва китобларда Халифаликни қуриш тўғрисида чақирувлар борлиги аниқланган. Бурулойнинг ўзи эса бу китобларни Қуръон ва араб тилини ўрганаиш учун масжиддан олганини айтган.

 2013 йилнинг 27 июнида бўлиб ўтган суд муслима синглимиз Бурулойни таъқиқланган адабиётларни сақлаганликда айдор деб топиб, бир йилга шартли қамоқ жазосига ҳукм қилган. Ҳукм кучга кирганидан сўнг Бурулой жазони ижро этиш бошқармаси (ЖИЭБ)нинг маҳаллий бўлимида рўйхатга туриши ва бир ойда бир марта келиб қайддан ўтиб туриши керак бўлган.

 “Аммо ёш боласи борлиги сабабли у ўз вақтида рўйхатдан ўтолмаган. Сентябр ойида бир неча марта ЖИЭБ борган, аммо у ер гоҳида ёпиқ бўлса, гоҳида керакли одам ўз ўрнида бўлмаган. Шундан сўнг у участка милиция нозирига учрашиб, ўзини қаерда яшаётгани ҳақида хабар қилган ва шуни ўзи етарли эканлигига ишонч хосил қилган. У охирги марта қайддан 2014 йилнинг май ойида ўтган”, – дейилади адвокатлар берган хабарда.

 Маълум бўлишича, 2014 йилнинг апрел ойида суд Бурулой Раҳимжон қизига нисбатан, шартли жазо қоидаларини бажармаганлик сабаби билан жазо чорасини кучайтирган ва уч йилга манзил коллониясида жазо ўташга ҳукм қилган. Бироқ Бурулой бу ҳукмдан умуман бехабар бўлган ва шу сабабли ҳам бу ҳукм юзасидан шикоят қилмаган.

 Қирғизистон ҳукумати Ислом дини ва унинг қадриятларига қарши олиб бораётган курашида нафақат эркаклар, балки ожиза аёлларни ҳам озодликдан маҳрум этишдан уялмай қўйди. Биз аввал ҳам  1960 йилнинг 16 ноябрида туғилган, иккинчи гуруҳ ногирони, беш фарзанднинг онаси муслима опамиз Қипчакбоева Сайрахон Кенжетаевнани олти ой мобайнида вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида ҳар қандай тиббий ёрдам ёки дори-дармонларсиз ушлаб турилганидан сўнг 2014 йилнинг 10 сентябр куни Биринчи май туман судида судья Субанқулов А.А раислик қилган ҳамда прокурор Жаманқулов Э.М ва оқловчи Жунусов Ж.М иштирокида суд иши бўлиб ўтгани ва суд ишида Сайрахон опамиз билан бирга 1986 йилнинг 17 мартида Норин вилоятида туғилган, оилали, икки ёш фарзандни онаси муслима синглимиз Ўрозбекова Гулзина Қочқиновнанинг ҳам иши кўриб чиқилгани ҳақида хабар қилган эдик.

  Суд ишида Сайрахон опа ва Гулзина синглимизни Қирғизистон жиноят кодексининг бир неча моддалари билан айблаб, тинтув мобайнида уларнинг хонадонидан Ҳизб ут-Таҳрир адабиётлари билан бирга топилган “Қуръонни тушуниш сари”, “Болажонларга туҳфа”, “Танланган ҳадислар”, “Муслималар долзарб саволларига жавоблар” китобларини далилий ашё сифатида тақдим қилиниб, Сайрахон опамизга нисбатан аввалги шартли жазони қўшган ҳолда саккиз йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган эди.

 Ўрозбекова Гулзина синглимиз биринчи маротаба судланаётгани, қарамоғида икки нафар ёш боласи борлиги эътиборга олиниб уч йил муддатга шартли равишда озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланиб, бир йиллик синов муддати тайинланди.

 Бундан ташқари, 1976 йил 5 март куни Жалолобод шаҳрида туғилган Тўхтабоева Жумазиё Суютбековнани 2014 йил 1 апрел куни Бишкек шаҳридаги яшаб турган хонадонида тинтув ўтказилиб, тинтув вақтида унинг уйидан Ҳизб ут-Таҳрирга тегишли бўлган адабиётлар топилгани учун Қирғизистон жиноят кодексининг 299 – (этник, диний ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга уриниш) моддаси бўйича айблаб қамоққа олган эди. Кейинчалик 2014 йил 24 июн куни Биринчи май туман судида Ибраев М.Т раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида Тўхтабоева Жумазиё синглимизни 4 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Бундан аввалроқ эса, бутун дунёга овоза бўлиб кетган Зулфия Омонова ишида унга нисбатан аввал уй қамоғи, кейинчалик эса 50 минг сом жарима жазоси тайинланган эди.

  Ҳокимият тепасига келгунга қадар Новқат ҳодисаси бўйича мусулмонларнинг қамоққа олинишини қоралаб, “ла илаҳа иллаллоҳ, деб айтгани учун одамларни қамоққа олиш ақлга сиғадими”, дея ўз ажабланишини изҳор қилган Атамбаев, Ислом ва мусулмонларга қарши ошкора курашда жонбозлик кўрсатган ва бу йўлда одамларни қатл этишдан ҳам тоймаган Бакиевдан ҳам ўтиб тушмоқда. Ёки Атамбаевнинг тизгини бошқа кучлар қўлида бўлиб, уларнинг ноғарасига ўйнашга мажбур бўлмоқда.

 Нима бўлган тақдирда ҳам сизу биз мусулмон эркаклар учун сақланиши вожиб номус қатори бўлган муслима опа-сингилларимиз тақдирига бефарқ қарашлик кечириб бўлмас ҳолат бўлиб, Аллоҳнинг азоби келгунга қадар ўзимизни ўнглаб олишимиз, ҳукуматдан қилаётган ва қилмоқчи бўлаётган ишлари учун ҳисобот талаб қилишимиз, бундай мункар ишларда қўлидан тутиб тўхтатиб қолишимиз зарур.

 Росулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

Cизлардан қайси бирингиз бирон мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, агар қўли билан ўзгартиришга қодир бўлмаса тили билан ўзгартирсин, агар унга ҳам қодир бўлмаса қалби билан инкор қилсин. Бу эса энг заиф иймондир”.

   Абдураҳмон Одилов

 Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон матбуот бўлими аъзоси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here