Риёздаги йиғилиш Керрини хурсанд қилди

449
0

Вена учрашуви ортидан Саудия Арабистони пойтахти ар-Риёз шаҳрида Сурия мухолифатини бирлаштириш мақсадида ташкил қилинган йиғилиш якунланди. Йиғилишда Ғарб давлатлари ва Яқин Шарқ иттифоқчилари икки кун давомида 40 нафар Сурия мухолифати вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув сўнгида айрим гуруҳларнинг изоҳларига қарамай, Асад режими билан музокара олиб бориш учун ҳайъат ташкил қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу иш АҚШ ва Ғарб томонидан қўллаб-қувватланиб келаётган озод Сурия армияси ва Сурия миллий коалицияси раҳнамолигида олиб борилиши белгиланди.

Ар-Риёз шаҳрида бўлиб ўтган Сурия мухолифати йиғилишида бир неча таркибий муаммолар бўлса-да, қуйидаги нуқталарда ўзаро келишиб олингани қайд этилди:

1- Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ва халқ бирлигини ҳимоя қилиш.

2 – Демократик ва фуқаролик давлат қуриш.

3 – Қуролдан фойдаланиш бўйича давлат монополиясини жорий этиш.

4 – Терроризмнинг (Исломий бошқарувнинг) барча шаклларини рад этиш.

5 – Хорижий жангчиларни рад этиш.

6 – Демократия, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигига риоя қилиш.

7- Асосий ташкилотлар ва армияни янгидан қайта ташкил қилиш.

Асад режими билан музокара қилиш учун 13-15 кишидан иборат бир ҳайъат ташкил қилиш режаси тузилди. Бу ҳайъатга қуролли гуруҳлардан тўрт киши, Сурия миллий коалициясидан тўрт киши, мустақил шахслардан уч киши ва миллий кенгашдан икки киши иштирок этишига қарор қилинди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри йиғилишнинг мазкур натижаларидан боши осмонга етганлигини билдирди. Керри бу ҳақида баёнот бериб, Сурия мухолифати кўп партиявий, демократик Сурия учун зарурий тамойиллар борасида ҳамфикр эканликларидан ғоятда мамнун эканлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, Керри Сурия мухолифати аъзоларидан иборат музокара ҳайъатини тузишга розилик билдирган вакилларни бир жойга жамлай олган Саудия ташқи ишлар вазири Адил бин Аҳмад ал-Жубайрни ижобий тақдирлашини таъкидлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here