Швециянинг собиқ бош вазири: Усмонли давлатининг парчаланаши бутун минтақанинг қонга беланишига сабаб бўлди

518
0

Исломий ўлкаларда нотинчликлар давом этар экан, интернет веб-сайтларининг бирида собиқ Швеция бош вазири Карл Бильдтнинг Усмонли (Халифалик) давлати  қулаганидан сўнг юзага келган вазиятлар ҳақидаги мақоласи чоп этилди. Собиқ бош вазирнинг ёзишича, Яқин Шарқдаги кўплаб можароларнинг илдизи Усмонли давлатининг парчаланишига бориб тақалади. Чунки Усмонли (Халифалик) давлати маданиятлари, анъаналари ва тиллари ҳар хил бўлган халқларнинг осойишталигини таъминлаб, гўзал суратда бошқарган. “Босния Герцеговинадаги Бихач шаҳридан Ироқнинг Басра шаҳрига қадар бепаён ўлка Истанбулдаги султоннинг ҳокимияти остида муваффақиятли тарзда бошқарилар эди”, дея ёзади Бильд.

Усмонли давлати бир неча юз йиллаб минтақани тинч тотув бошқарганлигига эътибор қатарган Билдт шундай ёзади: “Усмонли империяси парчаланиши ортидан зўравонликлар ҳам бошланди. Ташқи кучлар Болқон, мовароуннаҳр, Шарқий Ўрта ер денгизида Усмонли империясининг харитасини янгидан чизишди. Бир қанча давлатлар пайдо бўлди. 1917 йил Балфоур декларацияси билан Биритания Фаластинда Исроил давлатини қуриш учун ҳаракат қила бошлади. 1948 йилда Исроил давлати таъсис этилиши ортидан урушлар ва музокаралар бошланди. 1990 йилларда Болқонда урушлар бўлиб ўтди. Ироқни Суннийлар ва Шиалар ўртасида тақсимлаш 1947 йилдаги Осиё фожиасининг мовароуннаҳрда қайта бошланишига олиб келиши мумкин. Ўша пайтда Покистон Ҳиндистондан ажралиб чиққан эди. Покистонга боришни истаган миллионлаган одамлар ҳаётдан кўз юмган эди. Ироқда араблар ва курдлар ўртасидаги бўлиниш ҳам минтақада узоқ муддатли қонли даврни келтириб чиқариши мумкин. Сурияда ҳам ечим топиш қийинлашиб бормоқда. Урушлар ва инқилоблар ортидан орқада фақат бир ҳақиқат қолди. У ҳам бўлса, Усмонли империяси тарафидан тузилган тартибни бузган ҳамма нарса минтақанинг кўпроқ қонга беланишига сабаб бўлди. Халқаро ҳамжамият минтақада тинчлик ўрнатиш учун ҳаракат қилмоқда. Бироқ минтақа давлатларининг раҳбарлари ўтмишдан сабоқ олишлари керак”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here