Американинг Қирғизистондаги икки юзли сиёсати: эҳтимол тутилган натижалар

478
0

Исломий юртларнинг айримларида Қўшма Штатлар ўз қадамини мустаҳкамлаш ёки нуфузини кучайтириш учун фойдаланадиган услублардан бири ноҳукумат ташкилотларни ташкил қилиш ва уларни қўллаб-қувватлашдир. Бу ташкилотларнинг диний эътиқодларни ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни даъво қилиб ҳукуматларни танқид қилиши ҳукуматларга нисбатан одамларда нафратнинг кучайишига олиб боради. Қўшма Штатлар ҳукуматларга босим ўтказиш ва ўз режаларини амалга оширишда шу вазиятдан фойдаланади. Ҳукуматга нисбатан одамларда нафратнинг кучайиши давлатга қарши моддий ишларни амалга оширувчи гуруҳларнинг пайдо бўлишига туртки бўлувчи муҳитни вужудга келтиради. Америка босим ўтказиш ва юртда тартибсизликларни пайдо қилишнинг навбатдаги қуроли сифатида шу моддий ишлардан фойдаланади.

Қирғизистонда шундай бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Чунки, Америка ўзи ҳукмрон бўлган ташкилотлар орқали Қирғизистонда ёвуз тадбирларни бошлаб юборди. Мана у, асли имонсиз жамғарма бўлган имон жамғармасини ташкил қилди. Америка уламоларга арзимаган маош берувчи бу жамғарма орқали миллий хавфсизлик давлат қўмитаси зобитлари орасида, ички ишлар министрлигида ва ҳатто армия зобитлари сафида ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Қўшма Штатларнинг бу ерда қўллаётган бу тадбирлари Ислом оламининг бошқа жойларида қўллаган  тадбирларига ўхшайди. Айни дамда ҳукумат исломий ташкилотларга босим ўтказишни бошлаб юборган. Ноҳукумат ташкилотлар ҳам «диний ҳуқуқлар» бузилаётганини эълон қилишни ва ўзини мусулмонлар ҳомийси қилиб кўрсатишни бошлаб юборди.

Қирғизистонда фаолият юритувчи бундай ташкилотлар ўрганиб чиқилса уларнинг Қўшма Штатларга содиқлиги аён бўлади. Шунинг учун бизнинг юртимиздаги вазият ҳам келгусида Қўшма Штатлар суқилиб кирган бошқа юртлардаги вазиятларга ўхшаб қолади. Бу эътибор берилиши лозим бўлган ишдир. Бироқ биздаги сиёсатчилар ва диний раҳбарлар бу ишга эътибор бериш ўрнига куфр давлатлари лойиҳаларидан келувчи ўткинчи манфаатларга кўз тикишмоқда. Дарҳақиқат, кофирлар манфаати учун армиямиз ва қуролли кучларимиздан фойдаланишга майдон кенг очиб берилди. Уламоларимиз оддий халқ идеологияси устидан ҳукмронлик қилиш учун кофирлар тузган «мўътадил ислом»га тарғиб қилишмоқда.

Агар бу тадбирлар тўхтатилмаса Америка режаларининг жирканч натижалари бир неча йиллардан кейин кўринади. Табиийки, ҳукумат позицияси кучсиз. Ҳукумат ишнинг ҳақиқатини билган тақдирда ҳам халқаро ҳамжамият дея номланган кучга қарши бирор иш қила олиши мумкин эмас.

Бироқ, биз мусулмонлар кофирлар тарғиб қилаётган экстремизм, терроризм ва мўтадиллик каби тушунчаларни қабул қилмаслигимиз лозим. Қолаверса онгли бўлиш ва  куфр давлатлари режаларини рад этиш бизнинг бурчимиздир. Чунки куфр давлатлари мусулмонлар устида ўз нуфузларини ўрнатиш учун шундай режаларни тузадилар. Улар мусулмонлар ўртасида бўлинишни пайдо қилиш учун масжидларни портлатиш каби жиноий ишларни амалга ошириб бу ишда айрим мусулмонларни айблайдилар. Биз мусулмонлар хатоларимизни ўнгламасак, ҳақиқатни ёлғондан фарқламасак, агар барчамиз кофирларга қарши битта жасаддек ҳамкорлик қилмасак бизнинг йўқотишларимиз улкан бўлади ва кофирлар – Аллоҳ сақласин – ўз режаларини амалга ошириш орқали ютуққа эришади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси

Расмий сайт: http://hizb-turkiston.net

Электрот почта: webmaster@hizb-turkiston.net

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here