Сурия мухолифати Обама маъмуриятини хиёнатда айблади

454
0

Сурия мухолифати бош штаб бошқармасининг раиси Аҳмад Берри Раққада ва Ҳалаб шимолида содир бўлган ҳодисалар ҳақида Туркиянинг “Yeni Şafak” газетасига интервью берар экан, АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятини Сурия мухолифатига хиёнат қилганликда айблади. Берри миллионлаб одамлар бошидан кечирган фалокатга бефарқ бўлган АҚШ маъмурияти коммунист, сепаратист 15 минг PYD (Сурия халқ демократик партияси) учун барча имкониятларни сафарбар қилаётганлигига диққатни жалб қилди. Унинг таъкидлашича, Сурияда юз минглаган инсонларнинг қирғин қилинишига томошабин бўлиб турган Обама маъмурияти 15 минг Худосиз PYDчилар учун жон куйдирмоқда.

“6 йиллик жанг давомида қонхўр Асад режими, Эрон ва Россия кучлари тарафидан 500 мингдан зиёд одамимиз ўлдирилди. 20 миллион Сурияликлар учун пинагини бузмаган Обама маъмурияти сўнгги кунлардаги ҳатти-ҳаракатлари билан бизга хиёнат қилди”, деди Аҳмад Берри.

Мухолифат қўмондони Сурия халқи келажаги ҳақида гапирар экан, «тинчликсеварликни» даъво қилган АҚШ президенти Барак Обама PYDга давлат тиклаб бериш учун саъй-ҳаракатлар олиб бораётганлигини ҳам тилга олиб ўтди.

 “АҚШ эса социалистик дунёқарашга эга, Исломнинг душмани бўлган PYD учун жангга кирди. Майдонда барча тарафлар сунний Мусулмонларга қарши бирлашмоқда. миллионлаб Суннийларнинг аҳволи кундан-кунга қийинлашиб боряпти. Қирғин қилинганлар, мамлакатни тарк этаётганлар, майиб-мажруҳ бўлиб қолаётганлар, афсуски, Суриянинг сунний аҳолисидир. Аҳвол шундай давом этса, Сурияда Сунний мусулмонларга нисбатан яна ҳам катта қирғинлар ва сургунлар содир этилиши мумкин”, деди Берри.

Мухолифат қўмондони Аҳмад Беррининг олға суришича, ИШИД ташкилоти билан PYDнинг орқасида битта куч турибди. PYD Раққа шаҳрига ҳужум бошлаганда ИШИД унга қаршилик кўрсатиш ўрнига Азез ва Марага ҳужум бошлади. Бу эса ҳар икки террорчи ташкилотни ҳам битта ақл бошқараётганлигини кўрсатади.

“Барчага маълум бўлганидек, ИШИДнинг минтақадаги ягона ташвиши PYD курд давлатига йўл очишдир. Ҳатто қўлда тутиб қолиш мумкин эмаслигини билиб турса ҳам, баъзи минтақаларга ҳужум қилмоқда”, дея қўшимча қилди Берри.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here