Европа Иттифоқи Россияни “стратегик муаммо” деб ҳисоблайди

531
0

Европа дипломатияси раҳбари Федерико Могерини маъмурияти томонидан тайёрланган, ЕИ ташқи сиёсатининг ўртамуддатли истиқболига оид стратегиясида, ЕИнинг Россия билан муносабатлари “стратегик муаммо” деб баҳоланган.

 “Ҳамкор ҳам, душман ҳам эмас, балки стратегик муаммо, бу фикримча энг яхши дипломатик иборадир”, — деди Федерико Могерини.

 Бундан ташқари, ҳужжат лойиҳасида, ЕИнинг Россия билан халқаро майдондаги ўзаро алоқаси   “чекланган ҳамкорлик”,- деб таърифланган.

 Могеринининг тан олишича, Иттифоқнинг айрим мамлакатлари бундай талқин қилиш ўта кескин кайфиятни билдиради, деб ҳисоблайди ва уларни юмшатишни хоҳлашади. Аммо, ЕИнинг бошқа аъзолари Россия “Украинадаги агрессор давлат” сифатида баҳолашади.

 Шу йилнинг 28-29 июн кунлари ЕИга аъзо 28 давлат ва ҳукумат раҳбарлари мазкур лойиҳани муҳокама этиб, уни қабул қилиши кутилмоқда.

Туркистон:

Россия халқаро сиёсий майдондан сиқиб чиқарилиб борилаяпти. У аввал “катта саккизлик” давлатлари сафидан чиқариб юборилди. Энди эса БМТнинг хавфсизлик қўмитасидан чиқариб юборишмоқчи.

Ғарб давлатлари Россиядан қутулиш вақтида, оламий системада кескин ўзгаришлар бўлиб кетиш эҳтимолини олдини олиб қолишмоқчи. Чунки ҳар сафар халқаро сиёсатдаги ўзгаришлар, катта оламий силкинишлар рўй бериши билан амалга ошган. 1- жаҳон уруши, 2 – жаҳон уруши вақтларида шу каби оламий етакчи давлатлар орасида ўзгаришлар рўй берган.

Бу сафар ҳам, оламий системада ислоҳотлар кутилмоқда. Оламий система издан чиқиб бораяпти. Буни, улардаги мафкуравий чекинишларидан англаш мумкин. Ҳар қандан (мабда) система, ўзининг асослари (ақида ва мафкура) дан четлаб, уларни оламни бошқаришдаги асос қилишдан бош тортаётганида, улар емирила бошлаган бўлишади. Демократия, Капитализм системасининг асоси бўлишга рози бўлди. Лекин инсонларнинг эркинликларини муқаддас деб билган демократия мафкураси, моддий манфаатни ҳамма нарсадан устун қўядиган капиталистик система билан қоришиб кетти. Натижада, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва моддий манфаатларни қўлга киритиш учун хизмат қиладиган бир қуролга айланиб қолди.

Саддам Ҳусайнни, Муаммар Каззофийни, Милошевични, яна ўнлаган давлат етакчиларини ўлдиришди. Яна шунчаси ҳали ўлдирилгани йўқ, лекин улар ҳам инсонлар устиларида зулм қилиб туришипти. Асад сингари, юз минлаган одамларни ўлдирилишига сабаб бўлиб турганлари ҳам бор. Инсон ҳуқуқлари эса, АҚШнинг манфаатларидан келиб чиқиб иш олиб бораяпти. Суриядаги инсон дош бера олмайдиган даражадаги болалар ўлдирилиши, бутун дунё ҳамжамиятининг назаридан четда қолиб бораяпти. Улар, Қирғизистонда (гей) лут қовмини ишини қилиб бораётган ифлос қатламни инсоний эркинликларини ҳимоя қилиш билан овора.

Исломий мабда мусулмонлар қалбини эгаллай бошлагани боис куфр оламий системаси бирлашиб, мусулмонларга қарши бир фронт бўйлаб иш олиб боришади. Лекин иккинчи фронтларида, бир бирларига қарши моддий манфаатлар талашиш асосида иш олиб боришади. Шунинг учун улар Суриядаги зулмларга кўз юмиб, Россия режимини қулатиш учун бутун куч қувватини ишга солади. Бу икки фронтдаги иш бўлиб, биринчи фронтда куфр олами мусулмонларга қарши бир томонлама иш олиб боришаяпти. Бу зулмларга қарши улардан ёрдам кутиш ахмоқлик. Чунки, золимлар уларнинг ўзлари.

Иккинчи фронтта эса, Россия халқаро сиёсатдан четлатилинаяпти. Яқин келажакда унинг вето ҳуқуқи тортиб олинади. Куфр олами бу ишни аста секинлик билан амалга оширмоқчи. Яъни, Россияни етакчи оламий мамлакатлар сафидан суриб чиқариб, ўрнига бир неча АҚШпараст давлатларни олиб кирмоқчи. Бу ўта хавфли вазиятларга сабаб бўлиши мумкин. Одатда бу каби система ўзгаришлари, бошқа бир система суқилиб кириши ва эскисини майдондан суриб чиқариши билан амалга ошар эди. Шуни олдини олиш мақсадида, Россия бир неча ўн йиллар мобайнида аввал иқтисодий ҳолдан тойдирилди. Энди унга сиёсий босимлар берилаяпти. Улар Россияни аста секин ўлдиришмоқчи. Чунки у ўлими олдидан барча оламий қонун қоидаларни бузиб юбориши мумкин. Шунда бошқа давлатлар ҳам ундан ўрнак олиб, ҳаммаси ўз манфаатлари учун тартибсиз ҳаракатлар бошлаб юборишади. Шу ҳаракатлар, оламий куфр системасининг парчаланиши бўлади. Инша Оллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here