Закот

879
0

بسم الله الرحمن الرحيم

Закот

Закот -الزكاة- луғатда ўсиш, зиёда бўлиш деган маънони англатади. Закот -الزكاة- деб номланишининг сабаби, у закот берувчининг молни дунёда ўзидан кейин янада кўпайишига ва охиратда унга савоб бўлишига сабаб бўлганидан “ўсиш”, яъни -الزكاة- “закот” деб номланди. Шунинг учун уни беришдан қочиш молига талофат етишига сабаб бўлади ва ўзи гуноҳкор бўлади.  Аллоҳ Таоло айтади:

Аллоҳ Таоло айтади:

}وَمَا أَنفَقْتُمْ مِنْ شَيْءٍ فَهُوَ يُخْلِفُهُ{

Не бир нарсани инфоқҳсон қилсангизлар, бас, (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур”. [34:39]

}وَمَا تُنفِقُوا مِنْ خَيْرٍ فَلِأَنفُسِكُمْ وَمَا تُنفِقُونَ إِلاَ ابْتِغَاءَ وَجْهِ اللَّهِ وَمَا تُنفِقُوا مِنْ خَيْرٍ يُوَفَّ إِلَيْكُمْ وَأَنْتُمْ لاَ تُظْلَمُونَ{

“Қандай яхшилик (мол) инфоқҳсон қилсангизлар, бас, ўзингиз учундир. Фақат Аллоҳ юзини истаб яхшилик инфоқҳсон қилингиз! Қилган ҳар бир яхшилигингиз сизларга зулм қилинмаган ҳолида ўзингизга тўла-тўкис қайтарилади”.    [2:272]

Закон берувчини берган закоти поклайди, Аллоҳ Таоло айтади:

}خُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِمْ بِهَا{

(Эй Муҳаммад), сиз уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини поклаб, тозалайдиган садақа сифатида олинг”. [9:103]

Закот моли байтулмолга қўйиладиган моллар турига киради. У бошқа турдаги моллардан йиғилиши, олинадиган миқдори ва сарфланиши жиҳатидан фарқ қилади. У фақат мусулмонларнинг молларидан олинади. Бошқаларникидан йиғилмайди. У умумий ўлпон эмас, муайян ибодат бўлиб, Исломнинг бир рукни ҳисобланади. У мол бўлиши билан бирга уни адо қилиш намоз, рўза, ҳаж каби руҳий қийматни ҳам вужудга келтиради. Уни адо этиш мусулмоннинг гарданидаги фарзи айндир. У умматдан йиғиладиган бошқа моллар каби давлатнинг эҳтиёжлари, жамоанинг манфаатига қараб йиғилмайди. Эҳтиёж бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар байтулмолга берилиши шарт. Мусулмоннинг молига закот вожиб бўлганда, ундан соқит бўлмайди. Қарзлари ва эҳтиёжларидан ташқари моли нисобига етган мусулмонга закот вожибдир. У мусулмондан бошқага вожиб бўлмайди. Гўдакка ҳам, жиннига ҳам фарз. Термизий Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в):

«أَلَا مَنْ وَلِيَ يَتِيمًا لَهُ مَالٌ، فَلْيَتَّجِرْ فِيهِ، وَلَا يَتْرُكْهُ حَتَّى تَأْكُلَهُ الصَّدَقَةُ»

«Огоҳ бўлингларки, кимки, моли бор етимга васий бўлса, молини айлантириб турсин. Уни закот еб юборишига қўйиб бермасин», деганлар. Яъни закотга тўланавериб, моли йўқ бўлиб кетмасин, деганидир. Зеро, закот молнинг устига вожибдир. У жасадий эмас, молиявий ибодатдир.

Олинадиган закот миқдори аниқ бўлиб, камаймайди ҳам, кўпаймайди ҳам. Тилла, кумуш, тижорат молларидаги миқдори қирқдан бирдир. Закот нисоби етган молдан олинади. Нисоб икки юз дирҳам кумуш ёки йигирма мисқол олтин билан белгиланади. Тилланинг мисқоли – шаръий динорга тенг. Унинг вазни йигирма қийрот (карат), яъни 4,25 грамм. Шунга кўра, нисоб тилла билан ўлчанганда 85 грамм олтинга тўғри келади. Кумуш дирҳам эса 2,975 грамм. Демак, нисоб кумуш билан ўлчанганда 595 грамм кумушга тўғри келади. Мол нисобга етмаса, ундан ҳеч нарса олинмайди. Буғдой каби донлар, туя, сигир қўй каби чорваларнинг нисоби, миқдорини ва улардан қанча олиниши кераклигини фақиҳлар муфассал баён қилганлар.

Закот сарфланадиган жойлар ҳам аниқ белгиланган. У Аллоҳ Қуръонда зикр қилган саккиз синфдан бошқасига сарфланмайди. Аллоҳ Таоло айтади:

}إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ{

Албатта, садақалар (яъни закотлар) фақат фақирларга, мискинларга, закот йиғувчиларга, кўнгиллари (Исломга) ошна қилинувчи кишиларга, ва қулларни озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (жиҳодга) ҳамда мусофирларга берилур“.                                                                                                                                         [9:60]

  1. Пули бору, лекин харажати кўп кишилар фақирлардир.
  2. Умуман пули йўқ, кирими ҳам йўқлар эса мискинлардир. Аллоҳ Таоло айтади:

}أَوْ مِسْكِينًا ذَا مَتْرَبَةٍ{

„Ёки муҳтож бечора-мискин“.                                                                 [90:16]

  1. Закот йиғувчилар уни йиғиш ва тарқатиш билан шуғулланадиган кишилардир.
  2. Диллари динга ошно қилинувчи кишилар – давлат, закот берилса, мусулмонлиги янада мустаҳкамланади, деб ўйлаган кимсалардир.
  3. Қулларни озод қилиш учун ҳам закот берилади. Закот олувчиларнинг бу синфи ҳозирда мавжуд эмас.
  4. Қарздорлардан мурод, қарзини узолмаётган қарздорлардир.
  5. Аллоҳнинг йўлида, дегани, жиҳод учун, деганидир. Қуръонда: {فِي سَبِيلِ اللَّهِ} деган сўз сарфлашга алоқадор бўлса, жиҳод, маъносини билдиради.
  6. Йўловчидан мурод, узилган (яъни, мол-мулки, юртидан йироқдаги) мусофирдир.

Шу саккиз синфдан бошқасига закот пулидан берилмайди. У давлатнинг иқтисодий ишларига сарфланмайди. Мазкур саккиз синфдан бирортаси топилмай қолса, закот сарфланмасдан байтулмолда сақланиб тураверади. Ҳожат тушганда, яъни саккиз синфдан бири топилганда берилади.

Закот халифа ёки унинг вакилига топширилади. Чунки Аллоҳ Таоло:

}خُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِمْ بِهَا{

„(Эй Муҳаммад), сиз уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини поклаб тозалайдиган садақа сифатида олинг“,         [9:103]

деди. Абу Бакр ҳам одамлардан камбағалларга берасизларми, бермайсизларми, деб ўтирмасдан закот беришларини талаб қилган. Саҳобалар унга эътироз билдирмаганлар. Закот беришдан бош тортишгач, уларга қарши урушган. Закотни ҳақдорга фақат мусулмонларни ишини бошқариш зиммасида бўлган имом, яъни халифа беради, холос. Ҳатто, волийлар золим бўлсалар ҳам уларга топширилади. Суҳайл ибн Абу Солиҳ ривоят қилади: «Саъд ибн Абу Ваққоснинг олдига келиб, менинг молим бор, закотини чиқармоқчиман, анавиларни ўзинг кўриб турибсан, менга нима маслаҳат берасан, дедим. У, ўшаларга беравер, деди. Ибн Умарнинг олдига борган эдим, у ҳам шу гапни айтди. Абу Ҳурайранинг олдига борган эдим, у ҳам шу гапни айтди. Абу Саиднинг олдига борган эдим, у ҳам шу гапни айтди». Бу ривоятни «Муғний»нинг муаллифи айтган.

(Агар мусулмонларни ишини бошқариш зиммасида бўлган халифа бўлмаса, у ҳолда юқоридаги саккизта қисмга кирган бирортасига бериш мусулмонларнинг аҳволини, яъни улардаги куфр ва зулмларни йўқотиб, яна исломий ҳаётни қайтариш учун харакат қилаётганларга топшириш керак. Закот берувчи моли билан ҳам шу ишга ўз ҳиссасини қўшган бўлади. Яъни ҳам закот фарзини адо қилган бўлади, ҳам исломий ҳаётни қайтариш учун ёрдам қилган бўлади).

Закот зиммий бўлиш – бўлмаслигидан қатъий назар кофирга мутлақо берилмайди. Чунки Пайғамбар(с.а.в)Муоз ибн Жабални Яманга юбораётганларида:

«فَأَعْلِمْهُمْ أَنَّ اللهَ اِفْتَرَضَ عَلَيْهِمْ صَدَقَةً فِى أَمْوَالِهِمْ، تَؤْخُذُ مِنْ أَغْنِيَائِهِمْ، وَتَرُدُّ عَلَى فُقَرَائِهِمْ»

«Уларнинг молларига бойларидан олиниб, камбағалларига бериладиган садақа (закот)ни Аллоҳ фарз қилганини уларга билдириб қўй», дедилар. Бу ҳадисни Бухорий ибн Аббосдан ривоят қилган. Унда Пайғамбар (с.а.в)закотнинг вожиблигини мусулмонларнинг бойларига хослаганларидек, сарф этилишини мусулмонларнинг камбағалларига хослаяптилар. Лекин кўнгилдан чиқариб бериладиган садақани кофирга бериш ҳам жоиз. Аллоҳ Таоло айтади:

}وَيُطْعِمُونَ الطَّعَامَ عَلَى حُبِّهِ مِسْكِينًا وَيَتِيمًا وَأَسِيرًا{

Таомни суюб-хоҳлаб турсалар-да, (ўзлари емасдан) мискин, етим ва асирларни таомлантирурлар“,                [76:8]

У пайтда кофирдан бошқа асир бўлмаган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here