Россияда Ҳизб йигитларига нисбатан босим кундан-кунга кучаймоқда

917
0

Россия федерациясининг Қрим мусулмонларига, хусусан Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан қутуриб ҳамла қилиши тобора ортиб бормоқда. Куч ишлатиш органлари уларнинг ғайратларини синдириш учун турли жирканч услублардан фойдаланишга ўтишди. 18 апрел куни Ялта шаҳрида жойлашган Краснокаменка қишлоғида ўтказилган тинтувлар ортидан Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда айбланиб ҳибсга олинган Арсен Cапаров ва Рефат Алимов ҳозирда қаттиқ босим остида қолганлиги айтилмоқда.

Адвокат Эмил Курбединовнинг маълум қилишича, орган ходимлари Арсен Cапаровдан “ҳамкорликда ишлаш”ни (сотқинлик қилиб туришни) талаб қилган. Cапаров эса уларнинг талабларини қатъийян рад этмоқда. Улар эса Cапаровни ўз талабларига бўйсундириш учун бировларнинг номусига тажовуз қилиб қамалганлар билан бир хонада сақлаш йўлига ўтишган.

“Терроризмда айбланиб ҳибсга олинган Қрим татарларидан бири Арсен Cепаров қамоқхонада тажовуз жиноятини содир этганлар билан бирга сақланаётганлиги аниқланди. Буларнинг барчаси Cапаровнинг итоаткор қилиш учун қилинмоқда. Чунки Cапаров тергов ходимлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди. Унга бу хоналарда ибодат қилишга рухсат берилмайди”, деди адвокат Эмил Курбединов.

“Арсен Cапаров қўлга олинмаган пайтда ҳам босим остида бўлган. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, аввал у ишдан ҳайдалган, сўнгра автоҳалокат ҳодисалари уюштирилган. Буларнинг ортидан эса терроризмда айбланиб ҳибсга олинди”, дея қўшимча қилди адвокат Курбединов.

Айни пайтда Қримда ҳибсга олинган Ҳизб ут-Таҳрирнинг бошқа аъзолари 26 Май Пайшанба куни Россияга олиб кетилганлиги айтилмоқда. Ростов-на-Дону шаҳрида жойлашган Шимолий Кавказия ҳарбий судида маҳкама қарори ўқиб эшиттирилгунигача ҳали 5 кун бўлишига қарамай, қримлик мусулмонлар Руслан Зейтуллайев, Рустам Ваитов, Нури Примов ва Феррат Сайфуллайев Ярослав вилоятининг Ростов шаҳрига олиб кетилган.

“Уларга босим ўтказиш мақсадида муддатидан олдин олиб кетилди. У ернинг шароитлари жуда оғир”, дейди бу ҳақида баёнот берган Қрим татар миллий мажлиси марказий сайлов комиссиясиннинг раиси Заир Смедлаев.

Туркистон: 

Аллоҳ таоло, унинг розилиги йўлида азият чекаётган барча мўъмин мусулмон биродарларимиздан рози бўлсин!  Бизларга нусрат неъматини тезлатсин! Бизларни худди Росулуллоҳ (сав) ва у зотнинг асҳоблари сингари, Аллоҳнинг нусратига лойиқ бўлган ҳаётда яшаб ўтишга ва шу йўлда мақсадларимизга етган ҳолларимизда ўлим шарбатини тотишга насиб этсин!

Минглаган мусулмон биродарларимиз, фақат Аллоҳнинг шариятига тескари бўлган куфр аҳкомларига рози бўлмаганлари учун қамоққа олинишаяпти, ўлдирилишаяпти, ҳар хил азиятлар билан зулмланишаяпти. Улар эса, устиларига тушиб бораётган азиятлардан хавотирга тушишгани йўқ. Балки, бу зулмлар уларнинг иймону иродаларини янада кучайтирди. Чунки улар, Пайғамбаримиз (сав)нинг суннатлари асосида иш олиб бораётган шахс ёки жамоъа вакиллари, у киши (сав)га ва саҳобалар (ра)га келган зулм ва азиятлардан четлаб ўта олмасликларини яхши билишади.

 Арсен ва Рефат биродарларимизга, шунингдек дунёнинг ҳар бурчагида динни олий қилиш мақсадида зулмланаётган биродарларимизга чиройли сабр тилаб қоламиз! Улар ўз нафслари истироҳатини, фарзанд ва умр йўлдошлари муҳаббатини, Аллоҳнинг чақирувидан устун қўйишмади. Куфрнинг мусулмонлар устида олиб бораётган очиқ зулмларига қарши сукут сақлаб тура олишмади. Энди, шу йўлда улар томонидан келаётган азиятларга чиройли сабр қилишаяпти. Аллоҳ уларни ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин ва тез кунларда ўз нусрати билан барча мусулмонларга офият ва ғалаба берсин Омин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here