Мусулмонларни чалғитиш мақсадида айтилаётган баъзи бир фикрлар ҳақида

475
0

Туркистон:

Аллоҳ таоло, унинг розилиги йўлида ҳаракат қилаётган ва азият чекаётган барча мўъмин мусулмон биродарларимиздан рози бўлсин!  Бизларга нусрат неъматини тезлатсин! Бизларга худди Росулуллоҳ (сав) ва у зотнинг асҳоблари сингари, Аллоҳнинг нусратига лойиқ бўлган ҳаётда яшаб ўтишни ва шу йўлда мақсадларимизга етган ҳолларимизда ўлим шарбатини тотишни насиб этсин!

Бир уламо, “мен бир неча ўн йиллардан буён даъватдаман, лекин бирон маротаба ҳукумат ва орган ходимлари томонидан танбеҳ олганим йўқ”, деб юзлаган мусулмонлар жамоасига мақтанмоқчи бўлибди. Бу Уламо мусулмонларни куфр низомлари билан бошқараётган ҳукуматлар билан ҳамкорликка чақириб, “намоз, роза каби бир қатор шахсий ибодатларимизни адо этишимизга кенг йўл очиб бераётган давлат раҳбарларига миннатдорчилик билдиришимиз керак”, деган сўзларни кайта кайта таъкидлайверибди. Сўнг кейинги уламо ҳам, ундан кейингиси ҳам шу маънода ваъзлар айтаверишибди.

Юқоридаги уламолар ваъз айтиб, устиларидаги куфр системаси билан иш олиб бораётган давлат раҳбариятларига ҳамду санолар айтишаётган бир вақтда, дунёнинг баъзи ерларида мусулмонлар қатлиомм қилинишаётган эди! улар мақташаётган ҳукумат ва орган ходимлари томонидан Мусулмонлар қамоққа ташланиб, аёл ва қизларимиз зорланиб, фарзандларимиз ўлдирилаётган эди! Қуронни оёғости қилиб, уни ёқиб, Пайғамбаримиз (сав) масхара қилинаётган эди!….

Бошқа бир тоифа мусулмонлар: – биз бу хунрезликларга рози бўлишдан йироқмиз, биз Аллоҳдан қўрқамиз ва фақат унга сажда қиламиз ва итоъат қиламиз дейишди. Бу куфр мафкурасини емириб юбора оладиган ягона исломий мафкура бўлиб, унинг соф ҳолатида кўтарилиши куфр олами етакчиларини ваҳимага солди. Бутун оламни қамраб олган куфр системаси томонидан, барча мамлакатлар раҳбарларига бу мафкурага қарши ҳар қандай чоралар билан курашиш буюрилди. Шу кунларда Россия ва Марказий Осиё мамлакатларида Ислом динига қарши кураш шиддат билан давом этиб бораяпти.

Минглаган мусулмон биродарларимиз фақат Аллоҳнинг шариятига тескари бўлган куфр аҳкомларига рози бўлмаганлари учун қамоққа олиняпти, ўлдириляпти, ҳар хил азиятлар билан азобланяпти. Мазлум биродарларимиз эса, устиларига тушиб бораётган азиятлардан хавотирга тушишгани йўқ. Балки, бу зулмлар уларнинг иймону иродаларини янада кучайтирди. Чунки улар, Пайғамбаримиз (сав)нинг суннатлари асосида иш олиб бораётган ҳар қандай шахс ёки жамоа вакиллари, у киши (сав)га ва саҳобалар (ра)га келган зулм ва азиятлардан четлаб ўта олмасликларини яхши биладилар. Шу йўлдаги зулму ситамларнинг кучайиб бориши ва улар худди рисоладаги каби асослар билан бораётгани, шу йўлда бораётган ҳар қандай мусулмонни ўз йўлининг тўғри эканлигидан янада хотиржам қилади.

 Куфрга рози бўлиб, уларни исломий шаръий ҳукмлар билан ҳимоя қилиб бериш мажбуриятини ўз гарданларига олган мусулмонлар эса, ҳукуматлар томонидан ҳимояланишган, омонликда, уларнинг таъбири билан айтганда “куфр асосида ҳукм қилаётган давлат органларидан танбеҳ олишмайди”. Улар куфр билан Исломни муроса қилдирмоқчи бўлишади. Жуда озчиликни ташкил қилувчи бу уламолар қатлами, мусулмонлар жамиятидан ажраб қолишди. Чунки уларнинг позициялари (тутган ўринлари) ношаръий йўналиш асосида бўлиб, очиқ куфрни Ислом воситасида ҳимоя қилиш мақсадида олиб бориляпти. Бу ҳаракатнинг охирги интиҳоси нима билан якунланаётганини Ўзбек уламоларининг бир қисмининг шу кундаги ҳолатларида кўриб турибмиз. Улар жамиятдан ажраб қолишди. Ўз мусулмон биродарларидан қўрқиб, ҳатто кўчаларда ёлғиз юра олишмайди. Аввалида мусулмонларни бир оз чалғитишган бўлишса ҳам, ҳозир уларга ҳеч ким эргашмайди. Бу ҳақиқий хорлик эмасми!?

Қирғиз уламоларининг ҳолатлари ҳам, агар тавба қилиб ортга қайтишмаса Ўзбекларникидан ўзгача бўлмайди.

Шу кунларда радио эшиттириши орқали тарқатилган маълумотларнинг бирида, “Иймон” фондининг раҳбари “Илгари ҳукумат масжид имомларига босим бериб, ишлата олмас эди, энди эса биз уларга пул билан степендия тарқатаяпмиз. Бундан буён ҳукумат ва орган ходимлари уларни назорат қилиб, доимий ҳисобот олиб туришади” деди. Орган ходимлари Қирғиз имомларига очиқ босим беришга ўтишаяпти.

Шу кунларда, Қирғизистонда таниқли уламо Чувак ҳожи Жалиловнинг бир мухбир қиз билан ўтказган суҳбатининг видиотасвири кенг тарқалди. Мухбирнинг саволига жавоб бераётиб, Чувак ҳожи, “Қирғизистон конституцияси деярли 70% Исломга мувофиқ келади” деди. У конституцияни ўқиб чиққанини айтиб, шу асосида унга мувофиқ ҳаётимизни шакллантиришимизга ва унга суяниб ўз ҳақ ҳуқуқларимизни ҳимоя қилиб яшашга даъват қилди. Яна у одам партиявий парламент сайловларида кенг иштирок этганини айтиб ўтди.

Савол туғилади: бир мамлакат жимияти мободо 70% Ислом, 30% куфр бўлса, бу кандай жамият ёки давлат бўлади? Агар бу куфр жамияти бўлса, уни исломийлаштириш вожиб бўладими? Чунки Пайғамбаримиз (сав)

أُمِرْتُ أَنْ أُقَاتِلَ النَّاسَ حَتَّى يَشْهَدُوا أَنْ لاَ إِلٰهَ إِلاَّ الله. وَيُؤْمِنُوا بِي وَبِمَا جِئْتُ بِهِ

 “Инсонлар Аллоҳдан бошқа маъбуд йўқлигига гувоҳлик бергунига қадар ва менга ҳам, мен олиб келган нарсаларга ҳам тўлиқ иймон келтурмагунига қадар улар билан урушишликка буюрилдим” дедилар. (Муслим ривояти)

Бу дегани кофирларни Исломга мажбурлаш дегани эмас. Чунки Исломда динга мажбурлаш ҳаром қилинган. Демак бу ҳадисдан жамиятимизда куфр бошқарув шакли бор экан, унга қарши уни йўқ қилгунимча курашаман деган маъно келиб чиқади. Пайғамбаримиз (сав) Маккада куфр ҳокимияти томонидан муроса қилайлик деган маънода вакил келганида, унга “ўнг елкамга қуёшни, чап елкамга ойни қўйиб қўйсаларинг ҳам бу таклифга рози бўлмайман. Ё Аллоҳнинг дини ғолиб бўлади ёки мен шу йўлда ҳалок бўламан” деб жавоб берган эмасмиди. 30% куфрга рози бўлиш куфрга рози бўлиш эмасми?! Ҳа, бу уламоларга ҳукумат тегмаяпти. Лекин “биз, куфр диёрида, куфр ҳукумлари остида яшаяпмиз. Лекин биз бу ҳаётимиздан рози эмасмиз балки мажбурлигимиздан уларга итоат қилаяпмиз” деб, ҳақиқий мусулмоннинг позициясини баён қилган Рошод қори Камолов турмада ўтирипти.

Биз уламоларимизни яна бир бор ҳаққа чақириб, аввал ҳақ билан ботилни аниқ билиб олишга, кейин шу нуқтадан туриб, ўзлари ва ўзларига эргашган оми мусулмонларга тўғри йўналишлар белгилаб беришга чақирамиз. Агар бу ишга журъат қила олишмаса, фақат Ислом илмларини халққа кенг тарқатиб туриш билан кифояланиб, куфр сиёсатини кучайишига ҳисса қўшиб қўйишдан эҳтиёт бўлишга чақирамиз. Шунингдек барча мусулмонларни Аллоҳдан қўрқишга ва тақво қилишга чақирамиз. Ассаламу алайкум.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here