Тожик ҳукуматининг муслима аёлларнинг либосларидан бошқа муаммоси қолмади

675
0

 Замонавий фиръавнлардан бири, Тожикистон тоғути Имомали Раҳмон Ислом дини ва мусулмонларга қарши кураш, исломий кўриниш ва қадриятларни жамиятдан суриб чиқариш учун ўз имкониятидаги барча воситаларни ишга солиб келмоқда.

 Мамлакатда 1992-1997 йиллар мобайнида давом этган фуқаролар урушидан сўнг ҳокимият тепасига келган Имомали Раҳмон ўз режимини мустаҳкамлаш учун мамлакатнинг 95 фоизидан зиёдини ташкил этувчи мусулмонлар хоҳиш-истаклари ва туйғулари билан ҳисоблашиш ўрнига, АҚШ томонидан мустабид тузумлар учун байроқ сифатида кўтарилган “терроризм” ва “экстремизм”га қарши курашни дастак қилиб олди.

 Мактаб-Олий ўқув юртлари ўқувчи ва талаба қизларнинг рўмоллари, 18 ёшга тўлмаган болаларни масжидларга киришини тақиқлаш ўзининг “ижобий” самарасини бергач, мусулмон эркакларнинг сақол ва оқ дўпилларини “тартибга” солишга киришиб кетди. Куч орган ходимлари томонидан кўча-куйда ушланган мусулмонларнинг сақолларини мажбуран қириб ташлаш одатий ишга айланиб қолди.

 Имомали Раҳмон президентлиги даврида юқори даражага етган ишсизлик, кенг қулоч ёйган порахўрлик, қашшоқлик ва куч ишлатар тизимларининг бедодлигини бартараф қилиш ўрнига, “тожикларнинг миллий маданиятига бегона” бўлган муслима аёлларнинг уст-бошларига қарши курашни бошлаб юборилди ва президент кўрсатмаси асосида асосий эътибор аёлларнинг жамоатчилик жойларида авратлари ёпиқ ҳолда юришларини олдини олишга қаратилди. Ўз туғёнида чуқурлашиб бораётган президент ҳатто чақалоқларга исломий исмлар қўйилишини тақиқловчи қонун ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишида бош-қош бўлди.

 Розиликни Аллоҳ хузуридан эмас, балки бандаси хузуридан истаётган амалдорлар эса Ислом ва мусулмонларга қарши курашда Имомали Раҳмонга “қўш қанот” бўлиб келишмоқда. Тожикистон ҳукумати қошидаги аёл ва оила қўмитаси бошлиғи Идигул Қосимзода 25 май куни турли вазирлик ва идора вакиллари, ички ишлар ва миллий хавфсизлик ходимлари билан бўлган учрашувда аёлларнинг кийиниш усулини қаттиқ назорат остига олиш зарурлигини белгилаб ўтди. Бу масала Турсинзода шаҳри ва Рудакий тумани ҳокимлари, муассаса директорлари, бозор ва савдо марказлари раҳбарлари билан учрашув вақтида ҳам кўтарилди.

 “Ушбу учрашувлардан асосий мақсад миллий либосларни тарғиб қилиш, қиз-жувонлар томонидан кийиниш маданиятига риоя қилишни тушинтиришдан иборат”, дейилади қўмита хабарида.

 Учрашувларда Қосимзода “бегона маданият”ни тарғиб қилувчи кийимлар ишлаб чиқаришни чеклаш бўйича керакли чоралар кўриш зарурлигини таъкидлаб ўтиб, бозор ва савдо марказлари раҳбарларидан аёл ходималари либосларига эътибор қаратишни топширди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here