Таъзия

434
2

Таъзия

Қирғизистоннинг Қадамжой шаҳри билан Орозбеков қишлоғини боғлаб турган автомобил йўлининг маълум қисми кўп ёмғир ёққанлиги сабабли кўчки остида қолди. Йўлга яқин тоғлардан кўчган кўчки ўнта автомобилни босиб қолганлиги айтилмоқда. Бунинг оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари бир қатор турар жойлар ҳам зарар кўрган. Бу маълумотлар фавқулодда Вазиятлар вазирлиги тарафидан тасдиқланди.

Биз, Туркистон сайтининг ходимлари Аллоҳнинг қазосига иймон келтирган ҳолда, Меҳрибон ва Раҳмдил Аллоҳдан ҳодисада қурбон бўлган инсонларнинг охиратини обод қилишини ва ўз жаннати билан мукофотлашини сўраймиз. Уларнинг оила аъзоларига ва яқинларига эса таъзия билдириш билан бирга Аллоҳдан чиройли сабр матонат сўраб қоламиз.

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

 

“Улар мусибат етганда: “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, бизУнгақайтувчимиз”, дерлар”.  (Бақара. 156)

Туркистон таҳририяти

2 COMMENTS

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here